Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Жинсий кўпайиш. Тубан ривожланган ўсимликларда жинсий кўпайиш 
иккита ҳаракатчан жинсий ҳужайра гаметалар (юнон. жинсий ҳужайра) 
протоплазмаси ва ядроларининг бир бири билан қўшилиши, яъни копуляция 
(лот. Копулацио - жуфтлашиш) натижасида вужудга келади. 
Кўпчилик ўсимликларда жинсий ҳужайра гамета махсус ҳужайра 
гаметангий (юнон. ангейон - най) да етилади. Тубан ўсимликларда 
бирҳужайрали, юксак ўсимликларда кўп ҳужайрали гаметангий тараққий 
этади. Гаметалар етилгандан сўнг гаметангий девори бўртиб йиртилади ва 
сувга чиқади. Сувда ҳар хил тупдан чиққан гаметалар бир бири билан учраса, 
улар қўшилади ва зигота ҳосил қилади. Зигота ичида аввало гаметаларнинг 
цитоплазмаси (протоплазмаси) қўшилади, бунга плазмогамия деб аталади, 
кейинчалик уларнинг ядролари қўшилади бунга кариогамия деб аталади. 
Зигота тинчлик даврини ўтгандан сўнг, унинг диплоид (юнон. диплоос - 
қўшалоқ) ядроси редукцион (мейоз) бўлиниб, хромосомалар сони икки 
баробар камаяди. Шундан сўнг гаплоид давр бошланади. 
Ўсимликларда бир неча хил гаметалар бўлади, шунга кўра бир неча хил 
жинсий кўпайиш учрайди. 
1. Хологамия (юнон. холос - бутун; гамео - қўйилиш) йўли билан кўпайиш 
баъзи бирҳужайрали организмларда масалан, дунамэлла деган сувўтида 
учрайди. Уларда махсус гаметалар бўлмайди, шунинг учун жинсий кўпайиш 
бир бирига ўхшаш вегетатив ҳужайраларининг қўшилиши натижасида содир 
бўлади. 
2. Изогамия (юнон. изос - тенг, гамео - қўшилиш) кўпайишнинг энг содда 
шаклидир. Жараён морфологик жиҳатдан фарқ қилмайдиган ҳаракатчан 
гаметаларнинг бир бири билан қўшилишидан содир бўлади. Изогамия 
сувўтларда (хламидомонада, улотрикс, қўнғир сувўтлардан фукус ва тубан 
замбуруғларда) кўринади. 


14 
3. Анизогамия ёки гетерогамия (юнон. анизос - нотекис, тенгсиз; гетерос - 
турлича, гамео қўшилиш), яъни шакли ҳар хил, бири кичикроқ ва серҳаракат, 
иккинчиси каттароқ ва суст ҳаракат қилувчи гаметаларнинг бир бири билан 
қўшилишига анизогамия ёки гетерогамия деб аталади. 
4. Оогамия (юнон. оон - тухум, гамео - қўшилиш, ҳосил бўлиш). Катта, 
ҳаракатсиз урғочи тухум ҳужайра билан ҳаракатчан кичик эркак жинсий 
ҳужайранинг қўшилишига оогамия деб аталади. 
Тубан ўсимликларда тухум ҳужайранинг ҳосил бўладиган жойи оогония
уруғли ўсимликларда археогония (юнон. архе - бошланиш, гоне - яратиш, 
туғилиш) дейилади. Сперматозоид ёки сперма ҳосил қилувчи орган 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling