Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Стел назарияси 
Стел (юнон. стела - устунча) ўзакларнинг келиб чиқиши ва тузилиши
эволюцияси ҳақидаги назариянинг асосчиси француз ботаниги Ван Тигелдир. 
У илдиз перициклини ўраб турувчи бирламчи тўқималар йиғиндисини стела 
деб атади. Кейинчалик поя перициклидан кейинги барча ўтказувчи ва бошқа 
тўқималар тўпламини стела деб ҳисоблади. 
Барг 
Баргнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши. Барг новданинг ён органи. 
Ўсимликарнинг биринчи вегетатив барги уруғпалла бўлиб, у анекс учи новда 
пайдо бўлмасдан олдин муртак танасининг такомиллашишидан юзага келади. 
Кейин ҳосил бўладиган примордиал барг новданинг ўсиш конусидаги 
меристемадан акропетал тартибда экзоген бўртмалар ёки дўмбоқчалар 
кўринишида вужудга келади. Аввало унинг протодерма ёки бошланғич 
эпидерма ҳужайралари бир хил (антиклиналь) бўлинади. Кейинчалик ҳосил 
бўлган дўмбоқчалар дифференцияланиб (лот. - Тафовут, фарқ) икки: юқори 
(апекал) ва пастки (базал) қисмларга бўлинади. Бунда апекал базал қисмга 
нисбатан тез ўсади. 
Мураккаб барглар ҳам худди оддий барглардай пайдо бўлади ва кейинчалик 
унинг маргинал ҳужайралари бўлина бошлайди. 
Баргнинг вазифаси ва морфологияси. Ўсимликларда барглар катта сатҳни 
ташкил этади. Яшил барг сатҳининг асосий вазифаси фотосинтез
транспирация (сувни буғлаб ҳавога чиқариш)дан иборатдир.
Барг шакллари. Барглар ҳар хил шаклда бўлади. Пластинкаси (япроғи) нинг 
шаклига қараб оддий ва мураккаб барглар бўлади. 
Барг, бир бандда фақат битта япроққа эга бўлса оддий барг деб аталади. 
Хазонрезлик вақтида оддий барг банди ва япроғи билан бир вақтда узилиб 
тушади. 
Барг бандида бир неча япроқчалар жойлашган бўлса, бундай барг мураккаб 
барг деб аталади. Барглар ажралиш хусусиятига кўра, панжа бўлакли, 
панжасимон бўлакли ва лирасимон бўлиши мумкин. 
Филогенетик жиҳатдан учта такомиллашмаган томирланишнинг қадимги 
дихотомик ёки айрисимон хили мавжуд. Бу хилдаги томирланиш айрим 
жойларда мезозой эрасидан сақланиб қолган реликт (лот. Реликтус - 
қолдирилган) кам учрайдиган гинго (Tingo biloba) нинг баргларига хосдир. 
Баргнинг анатомик тузилиши бажарадиган вазифасига боғлиқ бўлиб, унинг 
пластиклигини (эгилувчанлигини) таъминлайди. 
Барг шапалоғининг кўндаланг кесимида қуйидаги эпидерма, мезофилл ва 
ўтказувчи тўқималарни кўриш мумкин. 


11 
Мезофилл. Баргнинг мезофилл (юнон. мезос - ўрта, филлон - барг) қавати 
паренхиматик тўқима ҳужайраларидан иборат бўлиб, асосан ассимиляция 
вазифасини бажаради. 
Баргнинг ўтказувчи тўқималари поя ва илдизнинг ўтказувчи тўқималари каби 
ўзига хосдир. Баргнинг тўтказувчи тўқимаси, тола бойлам найчалардан 
иборат бўлиб, бутун барг мезофилл қисмига тўрсимон ҳолда тарқалган. Барг 
ўтказувчи тўқима ёпиқ коллатераль бойламлардан иборат. Уларда устки 
томонда ксилема, остки томонида эса флоэма жойлашган. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling