7
Лизосомалар (юнон. Лизио - эритаман; сома - тана) гидролитик фермент
бўлиб, унинг катталиги 0.5 2 нмк. Ҳар бир лизосом гиалоплазмадан пишиқ
мембрана билан чегараланган. Улар эндоплазматик ретикулум ёки Гольджи
аппаратидан ҳосил бўлади.
Лизосомаларнинг
асосий
вазифаси
макромолекулали
биологик
моддаларни (нуклеин кислоталар, оқсиллар, ёғлар,
полисахаридлар, органик
бирикмаларни) эритишдан иборат. Бундан ташқари озиқ моддаларни ҳазм
этишдан ва парчаланган органеллаларни (пластид, митохондрий) чиқариб
ташлашда фаол қатнашади.
Тўқималар ҳақида умумий тушунча
Ўсимлик тўқимаси ҳақидаги дастлабки маълумот
XVII асрда Мальпиги
ва Грю асарларида баён этилган. Улар биринчи бўлиб фанга паренхима ва
прозенхима ҳужайраларини аниқлаб беришган.
Тўқималар тўғрисида умумий тушунчага эга бўлмасдан, ўсимлик
органларининг анатомик тузилишини ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам
тўқималарнинг келиб чиқиши, бажардиган вазифаси ва аҳамиятини
эътиборга олиб, уларнинг классификациясини қуйидагича ўрганамиз. Ҳосил
қилувчи тўқима (меристема), қопловчи тўқима, (бирламчи эпидерма,
иккиламчи перидерма, учламчи пўстлоқ), асосий тўқима (ассимиляция,
ғамловчи, шамоллатувчи аэренхима), мустаҳкамлик
бериб турувчи
(механик), ўтказувчи (ксилема, флоэма), ажратувчи, сўрувчи тўқималар.
Ҳосил қилувчи тўқималардан бошқа ҳамма тўқималар доимий тўқималар
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: