Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

ЦИТОПЛАЗМА 
Цитоплазма (юнон. Цитос ҳужайра; плазма най)ни биринчи бўлиб чех 
олими Ян Пуркинье 1839 йилда аниқлаган. У цитоплазмани ҳужайранинг 
асосий таркибий қисми деб таърифлаган. 
Цитоплазма протопластнинг асосий таркибий қисми бўлиб, унда 
плазмалема, гиалоплазма, рибасома, гольджи аппарати, эндоплазматик тўр, 
ядро, митохондрий, пластидлар, вакуолалар, шунингдек бирикмалар (сув ва 
унда эриган тузлар) жойлашади. Ҳужайранинг тузилиши электрон 
микроскопда 14 расмда кўрсатилган. 
Плазмалемма (лот. Лемма - пўст) ҳужайра пўсти остида жойлашган 
бўлиб, цитоплазма мембранасининг устки қаватини ҳосил қилади. Баъзи 
адабиётларда уни тонопласт ёки вакуола мембранаси деб аталади. 
Плазмалемма ҳужайрада ташқи муҳит билан модда алмашинуви, яъни танлаб 
ўтказувчанлик ёки ярим ўтказувчанлик вазифасини бажаради. 
Рибосомалар (юнон. Сома - таначалар)ни биринчи марта 1955 йили 
Паладе электрон микроскоп ёрдамида аниқлаган, катталиги 100 300 А, 
диаметри 20 нм га тенг бўлиб, гранула (лот. Гранулум - донача) қора 
доначалар шаклида кўринади. 
Цитоплазмада жуда кўп миқдорда юз мингга яқин полисомалар бўлади, 
улар оқсилни синтез қилишда фаол қатнашади. 
Эндоплазматик ретикулум ЭР ёки эндоплазматик тўр (юнон. Эндо - 
ички; плазма - битган, ҳосил бўлган, лот. Ретикулум - тўр) ўсимликлар 
ҳужайраси учун хос бўлган цитоплазманинг субмикроскопик тузилиши 
бўлиб, ҳар бир ҳужайранинг зарурий органоидидир. 
ЭР бажарадиган вазифасига ва морфологик тузилишига биноан икки хил 
тузилишда бўлади: грануляр ёки ғадир - будур ва агрануляр ёки силлиқ. 
Ғадир - будур ретикулум, ҳужайра мембранасининг ривожланиш ва 
ўсиш маркази ҳисобланади. Ундан ҳужайранинг айрим органоидлари 
(вакуола, лизосом, диктиосом) вужудга келиши мумкин. 
Силлиқ ретикулум ингичка найчалардан иборат бўлиб, липидларни 
синтез қилиш вазифасини бажаради.




Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling