Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ядро, унинг тузилиши ва вазифаси


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ядро, унинг тузилиши ва вазифаси 
Ядро (лот. Нуклеус. Юнон карион) ҳужайранинг деярли ўртасида, 
цитоплазма ичида жойлашган асосий органоид ҳисобланади. Уни биринчи 
марта инглиз ботаниги Р. Браун (1831) аниқлаган. Ядро ўсимлик ҳужайраси 
протопластининг энг йирик органоиди ҳисобланиб ҳамма эукариот оламига 
кирувчи организмлар ҳужайрасининг асосий таркибий қисмидир. 
Ядро ҳужайрада жуда муҳим ва мураккаб вазифани бажаради. У 
ҳужайранинг зарурий қисми бўлиб, ундаги ҳаётий жараёнларни бошқаради. 
Чунончи, у модда алмашинуви, ирсий белгиларни сақловчи ва ташувчи 
марказдир. Ядросиз ҳужайра тез орада нобуд бўлади. 



Ядронинг кимёвий таркиби. Кимёвий тузилиши жиҳатидан ядро 
таркибида 99% ДНК бўлишлиги билан бошқа органеллалардан фарқ қилади. 
Ядрода РНК (айниқса и РНК ва р РНК) ва жуда кўп миқдорда оқсиллар 
бўлади. Ядро хроматин ва ядроча бўлиб, нуклеоплазмада ботган ҳолда 
учрайди. Ядро цитоплазмадан пўст билан ажралиб туради. 
Хромосомалар (юнон. Хрома - ранг, сома - тана) ядронинг энг муҳим 
таркибий қисми бўлиб, унда ДНК тўпланади. 1874 йилда рус олими Чистяков 
плаун ва қирқ бўғим спораларида хромосома таначалари борлигини 
аниқлаган, лекин 1888 йилда немис олими Волдир бу таначаларни 
“хромосома” деб аташни тавсия этган. Хромосомаларда ирсият бирлигининг 
ташувчилари генлар (юнон. Генос - уруғ, келиб чиқиш) юзага келади. 
Ядро ва ҳужайранинг бўлиниши. Ҳужайра асосан митоз (юнон. Митос 
- ип) ёки кариокинез (юнон. Карион - ядро, кинезис - ҳаракат) усулда 
бўлинади. 
Митознинг биологик аҳамияти шундан иборатки, ҳужайранинг 
бўлиниши натижасида ҳосил бўлган иккита янги ҳужайраларда 
хромосомалар қатъий бир текисда тақсимланади, бу, ҳар бир бўлинган ёш 
ҳужайранинг ирсий ахборотини тўлиқ ўтишини таъминлайди. 
Митоз жараёни бир неча даврларга (босқичларга) профаза, метафаза, 
анафаза, ва телофазага бўлинади. 
Мейоз (юнон. Мейозис - камайиш, озайиш) ҳужайранинг мураккаб 
бўлиниш шаклларидан бири бўлиб, унда редукция жараёни юз беради. Мейоз 
вақтида ҳужайрада хромосомалар сони икки марта камаяди. Шунинг учун 
ҳам бу жараённи редукцион бўлиниш деб аталади. 
Мейоз жараёнини илк бор рус олими Беляев (1885 - 1888), Страсбургер 
(1888) ва ниҳоят Флеммин (1889) томонларидан ўрганилган. Бу жараён 
ҳамма жинсий ҳужайраларда кўринади. 
Мейоз икки марта бўлиниш жараёнидан иборат бўлиб, ядронинг 
биринчи бўлиниши, иккинчи бўлиниши билан тугалланади. Ҳар икки 
бўлинишда ҳам ҳар тўрт давр (профаза, метафаза, анафаза ва телофазалар) 
такрорланади. Биринчи бўлиниш (редукцион)да хромосомаларнинг сони 
икки баробар камаяди, иккинчи бўлиниш эквацион (лот. Эквалистенг, -
баравар) бўлинишда хромосомалар тенг иккига бўлинади; бу митоз бўлиниш 
йўли билан бўлади. Умуман бўлинишлар I нчи ва II нчи бўлиниш даврлари 
деб айтилади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling