Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Гольджи аппарати ёки комплексини илк бор Италиялик олим цитолог 
К. Гольджи томонидан (1898) ҳайвон ҳужайрасида аниқланган ва “тўп 
аппарат” деб атаган. 1912 йилдан буён “Гольджи аппарати” деб атала 
бошланган. 
Аниқланишича, 
диктиосомалар 
цитоплазмада 
синтез 
қилинган 
маҳсулотлар аморф (юнон. Аморф - шаклсиз) полисахаридлардан пектин, 
гемицеллюлоза каби моддаларни махсус ферментлар ёрдамида синтез 
қилишда қатнашади. Гольджи пуфакчалари полисахаридларни плазмолемага 
ташиб беради. Улардан ўсувчи ҳужайралар фойдаланади. Бундан ташқари 
гольджи аппарати оқсилларни (гидролитик ферментларни) ҳужайралар 
орасига ташийди ва лизосома ҳамда вауолаларни ҳосил бўлишида иштирок 
этади. 
Митохондриялар (юнон. Митос - ип, хондрион - донача, зарра) 
цитоплазмада донача шаклидаги органоид ҳисобланади. Улар ўсимлик ва 
ҳайвон ҳужайрасида мавжуд бўлиб, ҳар хил шаклда учрайди. Оддийлари 
юмалоқ, овал, ипсимон, таёқчасимон шаклда; мураккаблари диаметри 0,3 1 
мкм бўлган косачасимон, шохланган, овал шаклда ҳам учрайди. 
Митохондриялар электрон микроскоп кашф этилмасдан олдин 1882 
йилда Флемминг ва 1894 йилда Альман томонидан аниқланган. 1894 йили 
Бенда деган олим бу заррачаларга “митохондрия” номини берган. 
Митохондрийларнинг 
асосий 
вазифаси 
аминокислоталарни, 
карбонсувларни, ёғларни оксидлашдан ва шу жараён давомида фосфорланиш 
натижасида энергиянинг асосий манбаи бўлмиш АТФни синтез қилишдан 
иборат. 
Синтезланган 
АТФ 
цитоплазмага 
эркин 
кириб 
ундаги 
органоидларнинг фаолиятини (озиқланиш, чиқариш, ҳаракат қилиш, ўсиш ва 
ҳ.к.) оширишда муҳим энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Пластидалар. Пластидалар (юнон. Пластос - яратилган, тўлдирилган) 
фақатгина тирик ўсимлик ҳужайрасида учрайдиган органеллалардир. Уларни 
биринчи марта 1880 - 1882 йилларда немис ботаниги Шимпер изоҳлаган. 
Пластидалар ҳужайрада ранг тусни белгилаш хусусиятига ва бажарадиган 
вазифасига қараб уч хил: хлоропласт (яшил ранг берадиган пластид), 
хромопласт (сариқ, қизил) ва лейкопласт (рангсиз пластид) бўлади. 
Хлоропластларда асосан яшил (хлорофилл), сариқ (каротин) ва қизғиш 
(ксантофилл) пигментлар синтезланади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling