13
Вегетатив кўпайишнинг энг кўп тарқалган табиий усуллари қуйидагилардир:
1.
Илдизпоя.
2.
Тугунаклар.
3.
Пиёзбошлар (бошпиёз).
4.
Илдизбачкилар.
Жинссиз ва жинсий кўпайиш
Жинссиз кўпайиш тубан ва юксак спорали ўсимликлар (сувўтлар,
замбуруғлар, мохлар ва папоротниклар)нинг ҳаётида учрайди. Жинссиз
кўпайиш махсус ҳужайра спора ёки зооспора ёрдамида содир бўлади. Спора
ва зооспора она ҳужайра ичида митоз ёки мейоз
редукцион (лот. ре -
янгитдан: продукцио - маҳсулот) йўли билан бўлинади.
Шунинг учун спора
ва зооспоралар доимо
гаплоид (юнон. хаплос - оддий), яъни тоқ
сонли
хромосомага эга бўлади. Митоз йўли билан ҳосил бўлган спораларни
митоспора деб аталади. Спора,
спорангий (юнон. ангеон - най)
махсус
халтача ичида ҳосил бўлади. Спорангий бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали
бўлиши мумкин. Бир ҳужайрали спорангий тубан ўсимликларда, кўп
ҳужайрали спорангий юксак спорали ўсимликларда учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: