Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Илдизнинг иккиламчи тузилиши


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Илдизнинг иккиламчи тузилиши. Илдизнинг ўсиши натижасида унинг 
бошланғич тузилиши ўзгариб, иккиламчи тузилишга ўтади. Бу ўзгариш 
камбий ҳосил бўлиши билан бошланади. 
Новда ва барг метаморфози. Новда хилма хил вазифаларни бажаришга 
мослашганлиги учун ҳам ташқи кўриниши ўзгарувчандир. Эволюция 
жараёнида барг, поя ва баъзан куртак бир вақтда метаморфозга учрайди. 
Новдаларнинг асосий шакл ўзгаришларини кўриб чиқамиз. 
Илдизпоя. Илдизпоя деб, ер остида горизонтал ёки бир оз эгри бўлиб 
ўсадиган, баъзи моддаларни ғамлайдиган ва кўпинча вегетатив кўпайиш учун 
хизмат қиладиган шакли ўзгарган новдага айтилади. 
Ер ости столонлар ва тугунаклар. Баъзи ўсимликлар поясининг энг остки 
қисмидаги куртаклардан ёз ойларида янги новдалар ҳосил бўлади, улар ер 
ости бўйлаб горизонтал ўсади. Ана шу новдалар столонлар дейилади. 
Пиёзбошлар. Пиёзбош қисқарган ер остки новдадир. Унинг қисқарган пояси 
(донцеги) бўлиб, ерда қўшимча илдизлар орқали бирикиб туради. Қисқарган 
пояга шакли ўзгарган барглар этдор, сувли тангачалар бирикади. Уларда озиқ 
моддалар ғамланган ҳолатда тўпланади. Пиёзбошнинг учки ва ён 
куртакларидан ер устки новдалар шаклланади. Пиёзбошлар вегетатив йўл 
билан кўпайишга хизмат қиладиган орган бўлиб, хилма хил тузилишларига 
эга. 
Тугунак пиёзбошлар. Тугунак пиёзбош тугунак билан пиёзбош ўртасидаги 
оралиқ шаклни эгаллайди. Устки томондан улар қуруқ тангачалар билан 
қопланганлиги учун пиёзбошга ўхшаб туради. Ички қисмида эса тангачалар 
эмас, балки поя қисми донце яхши ривожланган бўлади. Ғамланган озиқ 
моддалар ҳам тангачаларда эмас, ана шу қисқарган поя қисмида тўпланади ва 
келгуси йил сарфланади. Тугунак пиёзбошлар гладиолус ва шафран 
ўсимликларида учрайди. 
Ҳашаротхўр ўсимликлар. Баъзи автотроф ўсимликлар ботқоқ ва 
торфзорларда ўсиб, одатдаги озиқланишдан ташқари азотга бўлган 
эҳтиёжини ҳашаротлар билан озиқланиш ҳисобидан қондиради. Бу хилдаги 
ажойиб биологик гуруҳлар ҳашаротхўр ўсимликлар деб аталади. 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling