Илдиз, унинг морфологияси
Ўсимликларнинг илдизи эволюция жараёнида бошқа органларга нисбатан
анча кейин пайдо бўлган. Сувдан чиқиб қуруқликда ўсишга мослашган
псилофитларнинг танаси новда ва илдизга ажралмаган. Псилофитларнинг
асосий орган танаси апекал меристема ёрдамида бўйига ўсиб, дихотомик
шохланади. Шу дихотомик тананинг биттаси тик ернинг устида, иккинчиси
эса тупроқ юзасида ўрнашиб сув ва минерал тузларни ўзлаштирган.
Эволюциянинг кейинги даврида субстратга чуқурроқ ўрнашиб тупроқдан
озиқли тузларни шимиб олади ва яхши тараққий этган илдиз ҳосил бўлади.
Илдизнинг вазифаси. Илдиз ўсимликларнинг асосий вегетатив органи
бўлиб, у биринчидан, ўсимликларни тупроқда тик ва маҳкам ушлаб туради
(масалан, маккажўхорининг қўшимча илдизлари шу хизматни ўтайди);
иккинчидан, тупроқдан сув ва минерал тузларни ўзлаштириб органик
бирикма (аминокислота, гормон, алколоид)ларни синтезлаш вазифасини ҳам
бажаради. Баъзан, илдизда захира органик моддалар тўпланади (серэт
илдизлар). Баъзи ўсимликларда вегетатив кўпайиш органи вазифасини ҳам
бажаради.
Илдиз системаси асосий, ён қўшимча илдизларининг йиғиндисидан ташкил
топади. Асосан икки хил: ўқилдиз ва патак илдиз системалари мавжуд .
Ўқилдиз асосий ёки (бош) илдиздан иборат бўлиб, поя билан илдиз бўғизи
орқали туташади. Бу илдиз поянинг давомидек бўлиб кўринади. Шунинг
учун ҳам баъзи адабиётларда уни илдизпоя дейилади.
Илдиз қинининг остида меристематик хусусиятини сақлаб қолган
ҳужайралардан ташкил топган бўлинувчи зона жойлашган, унинг узунлиги 1
мм. Бу зонадаги ҳужайралар цитоплазма билан тиғизланган бўлиб, унда
вакуола ҳали шаклланмаган бўлади. Микроскоп остида ёш илдизларнинг
бўлинувчи зонаси доимо сариқ рангда кўринади.
Бўлинувчи зонадан кейин ўсувчи зона шаклланади.
Илдизда доимий тўқималарнинг ҳосил бўлиши. Илдиз меристема
ҳужайраларининг бир неча марта энига ва узунасига бўлиниши туфайли
доимий тўқималар юзага келади.
Ризодерма (эпиблема) ҳужайраларининг ҳаммаси ҳам илдиз тукчалари ҳосил
қилмайди. Илдиз тукчаларини ҳосил қилувчи ризодерма ҳужайраларига
трихобласт (юнон. трихос - соч; бластос - муртак) деб аталади.
12
Do'stlaringiz bilan baham: |