Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Тўпгуллар  Тўпгулларнинг умумий таърифи


Download 0.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/48
Sana18.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1212135
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Тўпгуллар 
Тўпгулларнинг умумий таърифи. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг новдалари 
шаклан ўзгариб гул чиқарган шохчаларга айланади, бундай шохчалар 
тўпгуллар деб аталади. Тўпгулнинг ўртасида вегетатив барг бўлмайди. 
Тўпгулларнинг морфологик хусусиятлари. Тўпгулларни аниқлашда 
улардаги баъзи муҳим белгилар ҳисобга олинади. 
Масалан, новданинг ўсиш хусусиятига қараб моноподиал ва симподиал 
тўпгулларга ажратилади: 
1. 
Моноподиал тўпгулларда новданинг шохланиши апекал меристемасидан 
ҳосил бўлади ва учки гул энг кейин очилади. Бундай тўпгуллар моноподиал, 
рацемоз (лот. Рецемоз - шингил, гул ўқи) ёки ботрик (юнон. ботрис - 
шингил) тўпгул деб аталади. Моноподиал ёки ботрик тшпгул нотекис 
гуллайди, яъни гуллари кетма кет пастдан юқорига қараб очилиб боради, 
учки гуллари ҳаммадан очилади (жағ-жағ, иван чой, лагохилус кўкпаранг ва 
бошқалар). 
2. 
Симподиал ёки сохта дихотомик шохланишга эга бўлган тўпгуллар 
цимоз (юнон. цюма - тўлқин) тўпгул деб аталади. Бундай тўпгулнинг новда 
учи гул билан тугалланадиган тўпгул. Уларда аввало бош ўқдаги учки гул 
биринчи бўлиб очилади (картошка, незабудка, фацелия ва бошқалар). 
Тўпгулни бош ўқидаги меристемаси гулга айланса бундай тўпгул ёпиқ ёки 
аниқ тўпгул деб аталади. Баъзи ўсимликларда апекал меристема вегетатив 
бўлиниб, ўсишда давом этади ва ён гулларни ҳосил қилади. Бундай гуллар 
очиқ ёки ноаниқ тўпгул деб аталади. 
Шохланиш хусусиятига кўра тўпгуллар оддий ва мураккабга ажратилади. 
Оддий тўпгуллар. Оддий тўпгуллар моноподиал шохланган бўлиб, битта 
марказий гул ўқида жойлашади. Уларга қуйидагилар киради. 
1. 
Шингил ёки шода. Бунда асосий гул ўқида гул бандига эга бўлган гуллар 
якка якка жойлашади. Масалан, узум шингили. Ташқи кўриниши жиҳатидан 
шингил ҳар хил бўлади. Масалан, франдоз (бинафша), брактеоз (черёмуха), 
очиқ ёпиқ (қўнғироқгул), бир ёки икки гулли (нўхат). 


17 
2. 
Оддий қалқон (ясси тўпгул). Асосий гул ўқининг пастида жойлашган гул 
бандлари узунроқ бўлиб, гулнинг ҳаммаси бир текис жойлашади (нок, 
дўлана, олма). 
3. 
Бошоқ. Бундай тўпгулнинг асосий ўқида бандсиз ёки бандли гуллар зич 
жойлашади (зубтурум, тизимгул ва бошқалар). 
4. 
Сўта. Битта этдор йўғон ўқда бошоқдаги каби бир неча гуллар 
жойлашади (макка сўтаси, игир, калла). 
5. 
Соябон. Тўпгулнинг асосий ўқи қисқа бўлиб, барча гулларнинг 
гулбандлари шу ўқ ичидан чиққандай жойлашади (наврўзгул, гилос, нок, 
пиёз, примула ва бошқалар). 
6. 
Бошча (каллак). Асосий ўқ бир оз кенгайган, гуллар бандсиз ёки қисқа 
бандли бўлади (себарга ва баъзи астрагаллар). 
7. 
Саватча. 
Оддий 
тўпгулларнинг 
ихтисослашгани 
бўлиб, 
мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликларнинг тўпгулидир. Буларда 
асосий ўқ “саватчага” ўхшаш кенгайган бўлиб, майда ўтроқ гуллар зич 
жойлашади. Саватчада гуллар акропетал марказга томон очилади, яъни 
биринчи бўлиб четдаги гуллар ва энг охирида ўртада жойлашган гуллар 
очилади. 
8. 
Саватчанинг атрофини ён ва ост томонидан баргчалар ўраб туради. Бу 
баргчалар ҳали очилмаган ёш гулларни ҳимоя қилади (масалан, кунгабоқар, 
мойчечак, бўтакўз, қоқи ва бошқалар). 

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling