Сувўтлар - Algae
Умумий таърифи. Сувўтлар қаттанали фотоавтотроф ўсимликлар бўлиб, сув
муҳитида ўсади. Айрим вакиллари нам тупроқларда, дарахт пўстлоқларида
ўсишга мослашган. Мазкур сувўтлар келиб чиқиши, фотосинтез аппарати
(хроматофор ёки хлоропласт), фотосинтез маҳсулоти ва ҳужайрада
тўпланиши , ҳаракатчан хивчинларининг тузилишига қараб, қуйидаги
бўлимларга ажратилади: кўк-яшил сувўтлар - Cyanophyta; яшил сувўтлар -
Chlorophyceae; олтин тусли сувўтлар - Chrysophyta; диатом сувўтлар –
Bacillariohyta (Diatomeae); қўнғир сувўтлар - Phaeophyta; пиррофит сувўтлар -
Pyrrophyta; эвгленофит сувўтлар - Eyglenophyta; қизил сувўтлар - Rhodophyta.
Ҳозирги вақтда кўк яшил сувўтлар бўлими прокариотларга қўшиб
ўрганилади. Бунинг сабаби уларнинг ҳужайрасида мембрана такомиллашган,
ядро, митохондрий, эндоплазматик тўр бўлмайди.
Эволюция жараёнида сувўтларнинг вегетатив қаттанаси (талломи)
дифференцияланиб, морфологик жиҳатдан ҳар хил тузилган. Булар
қуйидагича:
1.
Монад - тузилган вегетатив тана, хивчинлари ёрдамида фаол ҳаракат
қилади. Бундай вегетатив тана бир ҳужайрали сувўтларга хос. Монад ҳар хил
- ҳаракатчан (хивчинлари ёрдамида) ёки ценобий шаклда бўлади. Юқори
даражада такомиллашган сувўтларнинг монад ҳужайраси жинссиз ва жинсий
кўпайиш вазифасини бажаради.
2.
Ризоподий (амёбоид) шаклдаги вегетатив тана пўстсиз бўлиб, амёбага
ўхшаш сохта оёқлар чиқариб ҳаракат қилади.
3.
Пальмеллоид ёки капсаль шаклдаги ҳаракатсиз ҳужайра шиллиқ билан
ўралган бўлиб, узоқ муддатгача кўринмай сақланади, шамол билан узоқ -
узоқларга тарқалади. Қулай шароитга тушиб қолса, ўсиб кўпаяверади.
4.
Коккоид тузилишли ҳаракатсиз ҳужайралар пўст билан ўралиб, бир-
бирлари билан бирлашади ва колония ҳосил қилади.
5.
Ипсимон тузилишли вегетатив ҳужайралар тўхтовсиз кўндалангига
бўлиниб, тўсиқлар ҳосил қилади ва бўйига ўсади.
6.
Гетеротрихал тузилишли ипсимон вегетатив ҳужайра, бир ерга
(субстратга) ўрнашиб, иккинчиси тикка ўсади.
23
7.
Do'stlaringiz bilan baham: |