26
уларни учта синфга ёки тартиблар гуруҳига бўлиш мумкин: тенг
генерациясимонлар (isogeneratae) - насллар галланиши тенг бўлишлиги билан
характерланади, ҳар хил генерациясимонлар (Heterogeneraceae) - наслларнинг
галланиши ҳар хил, циклоспорасимонлар (Cyclosporeae) - наслларнинг
галланиши умуман бўлмайди, фақат битта фукуслилар (Fucales)
тартибига
эга.
Сувўтларнинг тарқалиши ва ҳаёт тарзи
Сувўтлар табиатда кенг тарқалган: улар дарё ва денгизларда, тупроқда,
дарахт пўстлоқларида учрайди. Сувўтлар осонлик билан атроф муҳитга
мослашади, шунинг учун ҳам Ер юзидаги ҳамма
географик вилоятлар ва
минтақаларда тарқалган. Улар бошқа ўсимликлар ўсмайдиган кўл ва
денгизларнинг чуқур
жойларида, ғорларда, қор, муз тагларида ва иссиқ
булоқларда ўсади.
Асосий альгологик уюшмалар қуйидагилардир:
Планктон сувўтлар (фитопланктон), нейстон сувўтлар (фитонейстон), бентос
сувўтлар (фитобентос), аэрофил сувўтлар (аэрофитон), тупроқ сувўтлари
(фитоэдафон), иссиқ булоқ сувўтлари (термофитон), қор ва муз сувўтлари
(криофитон), шўр сувўтлари (галофитон), оҳактошларда ўсувчи сувўтлар
(кальфефиллар) шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: