Таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Мавзу: Риниятоифалар бўлими- Rhyniophyta
Download 0.68 Mb. Pdf ko'rish
|
c76d305b8f9d7be17b875dbe2f02c239 БОТАНИКА ВА ГЕОБОТАНИКА АСОСЛАРИ ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
Мавзу: Риниятоифалар бўлими- Rhyniophyta
Бу бўлимга мансуб ўсимликлар илдизсиз, пояси дихатомик шохланган, баргсиз бўлиши билан характерланади. Шохларининг учки қисмида бир хил споралар берувчи спорангийлар бўлади. Гаметофитлари рангсиз, ер остида ривожланади, бир уйли яъни антеридий ва архегонийлари битта танада ҳосил бўлади. Сперматозоидлари кўп хивчинли. Бу бўлим вакиллари илк бор қуруқ муҳитда ўсишга мослашган энг қадимги Юксак ўсимликлардир. Улар горизонтал жойлашган ўқ (илдизпоя) ва ундан Юқорига қараб чиққан шохлардан ташкил топган. Учки қисмида спорангийлар хосил булади. Бу бўлимга мансуб ўсимликлар бизгача етиб келган эмас. Қадимги геологик даврларда яшаб, сўнг йўқолиб кетган. У 1 та аждод ва 2 та қабиладан иборат. Бу ўсимликлар Полеозой эрасининг девон даврида қисқа вақт яшаган холос. Улар хозирги вақтда фақатгина қазилма холдагина учрайди. Уларга мансуб турлар дастлаб Шотландиядан топилган. Кейинчалик эса улар бошқа жойларда ҳам яшаганлиги маълум бўлган (Австралия, Хитой, Шимолий Америка). Бу ўсимликларни инглиз олимлари Кидстон ва Ланглар (1917- 1924) батафсил ўрганишган. Бу бўлимга кирувчи ўсимликлар орасида ўз даврида бир мунча кенг тарқалганларидан Rhynia major ҳисобланади. У ташқи ва ички тузилишининг соддалиги билан характерланади. Бўйи 50 см, Юғонлиги 5 мм бўлиб, ботқоқликларда ўсган. Танасининг ер остки қисми илдиз пояга айланиб, ризоидлар ҳосил қилган. Тананинг марказий қисми протостел типида бўлиб, у кслема ва флоемадан ташкил топган. Тана сиртдан эпидермис билан қопланган. эпидермисда оғизчалар жойлашган. Буларни бўлишлиги Юксак ўсимликлар эканлигини билдиради. Хорнея- Hornea. Бу хам ринияга ўхшаш ўсимлик бўлиб, хар иккиси хам бир хилда – ботқоқликларда ўсган ва уларни колдиқларидан торф хосил бўлган. Хорнея танасининг бироз кичиклиги, илдизпояси калта ва туганакли бўлиши билан раниядан фарқ килган. Бу ҳам бир хил катталикдаги спора ҳосил қилган. Тана тузилиши хам ранияга ўхшаш. 1937 йили Ланг томонидан яна бир ўсимлик Кўксония-Сooksonia Буюк Британиядан топилди. Кейинчалик Чехословакия, Марказий Козоғистон, АҚШ, ғарбий Сибирдан топилган. Псилофитон- Psylophyton princes. Бу ўсимлик Девон даври ётқизикларига хос бўлиб, дастлаб Д. Даусон томонидан 1859 йили ўрганилган. Бунинг ҳам танаси дихотомик шохланган, буйи 1-2 метрга этадиган йирик ўт ўсимлик. Танасида барглар бўлмаган, лекин бигизсимон ўсимталар билан қопланган. Булар ҳам бир хил споралар ҳосил қилиш йўли билан кўпайган. Ички тузилиши ҳам олдингиларга ўхшаб кетади. Спорангиялари шохларининг учки қисмида бир нечта бўлиб жойлашган. Ринияссимонларга мансуб ўсимликлар топилгунча қадар Юксак ўсимликлар ичида «Йўсинсимонлар энг қадимги» деб ҳисобланган. Кейинги риниясимонларни топилиши ва уларни ўрганилиши Юксак ўсимликларнинг келиб чиқишига, уларнинг филогениясини тўғри ҳал қилишга ёрдам беради. Зоостериофиттоифа бўлими- Zoosterophyta 29 Бу бўлим ўсимликларини риниятоифалардан фарқи шундаки, буларнинг спорангиялари шохларнинг икки ён томонида жойлашиб, бошоқчага ўхшаш кўриниш ҳосил қилган. Шунинг учун бу ўсимликларининг алоҳида бўлим сифатида қаралади. Вакил: зоостереофиллум (Zoosterophyllum). Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling