5. Китоб билан ишлаш. Жонли суҳбат асосида ўқувчиларга ҳар бир сўзнинг
маъноси ҳақида тушунтирилади, ҳамда ҳар бир расмда тасвирланган нарса ѐки
буюмга оид тарбиявий жиҳатлар ҳам сингдирилади. Масалан, «Овчи» расми
асосида болаларга қуйидагилар тушунтирилади: Овчилик жуда керакли касб.
Дастурхонимизни турли таомлар билан тўлдиришда овчиларнинг ҳиссаси бор.
Лекин ов онгли равишда амалга оширилиши керак. У табиатга зиѐн етказмаслиги
керак. Ой, ош, олов, олча, овчи, олмахон расмларига оид тушунчаларга, бу сўзлар
таркибидаги О товуши талаффузига тўхталинади.
6. Дафтарлар билан ишлаш. Болаларга эслатамиз, ўқиш дафтарларига
ҳарфларни босмасдан ѐзамиз. Катта ҳарфни икки катакда кичкина ҳарфни битта
катакда ѐзамиз.
7. Кувноқ дақика.
Оқиб келади жилдираб,
Ойна каби ялтираб.
Оқиб келган ойнани,
Олиш мумкин ҳовучлаб.
Топинглар-чи нима бу?
Ариқ тўла ойна-сув.
8. Экологик тарбия бўйича ишлаш. Овчи расми асосида болаларга
қуйидагилар уқтирилади: Овчилик жуда керакли касб. Балиқ гўшти кўпчилик
яхши кўриб тановул қиладиган таомлар жумласига киради. У турли витаминларга
бой. Касал одамларни тузатишда балиқ мойидан фойдаланилади. Лекин
табиатдаги жуда кўп жонворларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Олмахон табиатда кам учрайдиган жонивор. Уни ов қилиш тақиқланган. Болалар,
балиқлар тоза сувда яшайдилар. Сувларга ишлаб чиқариш чиқиндиларини ташлаш
мумкин эмас. Балиқлар заҳарланиб ўладилар. Табиат ва одамлар учун баргларни
ѐқиш зарарли, уларни кўмиш керак. Бу ер учун ўғит бўлади.
9. Ўйин-мусобақа. Синф икки гуруҳга бўлинади: Қизлар ва ўғил болалар.
Доскага расмлар осилади. Ҳар бир расм учун топишмоқлар осилади. Болалар
навбат билан жумбоқни топадилар. Сўзларни топиб «О» ҳарфи жойини айтадилар.
1) Ёмғирдан нима сақлайди? (соябон)
2) Озиқ-овқат маҳсулотларини нима билан кесадилар? (пичоқ)
3) Овқатга ишлатиладиган сабзавот тури (картошка)
4) Икки ѐғи тоғ, ўртаси сарѐғ (ѐнғоқ)
5) Ўзи битта боласи мингта (ой ва юлдуз)
Do'stlaringiz bilan baham: |