Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Мавзу: (O’) товуши ва O’ o’ ҳарфи. Ўрмон
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг бориши
- II.Янги мавзу баѐни.
Мавзу: (O’) товуши ва O’ o’ ҳарфи. Ўрмон.
Мақсад: Ўқувчиларни O’ o’ товуш, ҳарфни унли тўғри талаффуз қилишга ўргатиш. Бўғинлардан сўзлар тузиш яъни терминалларни тушунтириш ҳарфлардан ибораларни қўллашни ўргатиш, малакаларини ошириш. Ўқувчиларга мақоллар ѐдлашга ўргатиш, ватанни севишга, табиатни ардоқлашга, ҳайвонларга, қушларга, ўсимликларга ғамхўрлик руҳида тарбиялаш. Ўқувчиларни сўз бойлигини ошириш. Дарс тури: Янги билим берувчи. Дарс усули: сухбат, кўргазмалилик, таништирув, мустақил иш. Дарс жиҳози: Расмли алифбе, O’ o’ ҳарфи (ѐзма ва босмача шакллари), бўғинлар, сўз плакатлари, рангли расмлар, ўрмон тасвири, ҳайвонлар расмлари. Дарснинг бориши: I.Ташкилий қисм. а) Саломлашиш б) Давоматни аниқлаш. В) Ўқувчиларни дарсга ҳозирлаш, г) Об-ҳаво, фасл ҳақида суҳбат. Куз фаслига оид расмларни кўрсатиб, бу фаслга оид табиатдаги ўзгаришлар, ҳайвон ва ўсимликлардаги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказилади. II.Янги мавзу баѐни. Ўрмон расмини кўрсатиб, бу тасвирдан ўрмон, ўрмондаги ҳайвонлар ҳақида суҳбат ўтказаман. Болалар ўрмонда яшайдиган ҳайвонларни санашади. Шу ўринда ўқувчилардан ўтхўр ва йиртқич ҳайвонлар ҳақидаги тушунчаларни сўрайман жавобларига қараб, ўт билан овқатланадиганлар ўтхўр, гўшт билан ѐки ўтхўр ҳайвонлар билан овқатланадиганлар йиртқич ҳайвонлар дейилишини расмдаги мисоллар билан тушунтираман. Бизга таниш бўлган қайси рақамларда (O’ ) товуши борлигини сўрайман. 10 сони, ўрик, қўл тўпи, бўри расмларини кўрсатаман, шу сўзларни бўғинларга бўламиз. Биринчи бўғиндаги (Ў) товушини талаффуз қиламиз. Талаффузда тўсиққа учрамаѐтгани, демак (Ў) унли товуш эканлигини ўқувчиларга саволлар бериб, биргаликда шу хулосаларни чиқарамиз. Ёзувда бу товуш O’ o’ ҳарфи билан белгиланиши, ѐзма шаклларини ҳавода ѐзиб кўрамиз «Ким кўп сўз топиш» ўйини ўтказилади. Болалар ҳарф кассаларида Ў ҳарфини топиб, o’n, o’rin, o’tin, ko’l, ko’k сўзларини ясаймиз. Биринчилар қаторида шу сўзларни ясагани ўқувчиларни баҳолайман. Дарсликдаги расмларни кузатамиз. Болалардан тўти қаерда яшашини сўрайман. Жавобларини эшитиб қўшимча қиламан. Тўтилар иссиқ ўлкаларда Ҳиндистон, Африка, Америка давлатларидаги чангалзорларда яшашини, бу давлатлар томонидан муҳофаза қилиниши, бу қушнинг сифатларини айтиб бераман. Китобдаги ўргимчакни номи тарантумли-у чўл зонасида, адирларда учраши, заҳарлилигини, от эса ўлиши, қўй эса семиришини болаларга тушунтираман. Шу ўринда «Атрофимиздаги олам» фанидаги «Табиат ва инсон» мавзусидаги табиатни инсон авайлаши, қушларни рагаткада ѐки бошқа усуллар билан қийнамаслик, ўсимлик ва дарахтларни синдирмаслик,авайлаб асраш ҳақида 98 расмлар билан суҳбат ўтказаман. Расмлар орқали сонга 3 ни қўшиш ва айиришга оид масалалар. Жисмоний дақиқа: Ғозлар учиб келдилар Ҳой олма, олма, олма Кўлмакчага қўндилар Мени овора қилма Дон чўқиб, сув ичиб Бир оз эгил, бўй чўзай Яна учиб кетдилар Олмаларингдан узай III Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling