Таълим вазирлиги низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/61
Sana09.11.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1760249
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
boshlangich talimning integratsiyalashgan pedagogikasi (2)

Мустаҳкамлаш.
«Адашганлар» ўйини ўтказаман. 
Бунда қаторлар орасига 2-3 та ундош ҳарф аралаштириб қўйилади. Унли 
ҳарфни олган ўқувчи ҳарфни айтиб дарвозадан ўтади. Ундош ҳарф қолади. 
Синорни гурухларга бўлиб, бўғинлар тарқатаман. Шу бўғинлардан кўп сўз тузган 
гурух ғолиб ҳисобланади. Ҳар бир гурухни ҳосил қилган сўзларини ўқувчилар 
билан солиштирамиз кимники кўп, нечтага кўп саволларини бериб
математикадаги билимларини мустахкамлайман.
-o’r. –mon, -ri, -ti, -to’, -to, -mir, -lo, -la, -ko’l, -mak.
«Сеҳрли олма» ўйинини ўтказаман. Саватдаги олмалар орқасига уй ва ѐввойи 
ҳайвонлар расми ѐпиштирилган. Болалар ҳайвон турларини, номини айтишади. 
Сўзни бўғинга ажратиб беришади. Жавобларига қараб ўқувчиларни бахолайман.
Дарслик билан ишлаш: 
Дарсликдаги бўғин ва сўзларни аввал ўзим ўқиб бераман, кейин ўқувчиларга 
ўққтаман. Расм асосида гаплар туздираман, гаплар ичидан O’ товуши 
бор 
сўзларни ажратамиз. Тўтиқушнинг бошқа қушлардан ажратиб турадиган 
хусусиятларини сўрайман. Алифбедаги расмга қараб тўтиқушнинг расмини 
чизишади. Патларидаги рангларга ўқувчиларни эътиборини қаратаман. Кимни 
уйида ѐки қариндошиникида тўти борлигини, кўрган бўлса, тасвирлаб беришини 
сўрайман.
IV.Дарсга якун ясаш. Уйга вазифа бериш.
Дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни баҳолаб олган балларини изоҳлайман 
Уйга вазифа, дарсликдаги 26- бетни ўқиш O’ товуши иштирок этган сўзлар 
топиш, (O’) товуши бўлган ҳайвон расмини чизиш.
 
«Бозорда» ўйини. 
 
Сабзавот ва меваларнинг расмлари ишланган картонлар ѐзув тахтасига 
осиб қўйилади. Бу ерда карам, картошка, узум, нок, олхўри, пиѐз ва ҳоказоларнинг 
расмлари бор. 
Ўқитувчи:- 1 кг пиѐз 4 сўм турса, 2 кг қанча туради, 3 кг-чи? - деб сўрайди. 
3 кг олхўри 9 сўм турса, 1 кг олхўри қанча туради? Шунга ўхшаш бошқа 
саволлар берилади. Ўйиндан кейин болалардан сўраш керак: 


99 
Ўқитувчи: -Сиз ҳовлида ўйнаяпсиз. 
Бирдан ойингиз бозордан тўрхалта тўла 
мева ва сабзавотлар олиб келаѐтганини 
кўриб қолдингиз. Шунда сиз нима 
қиласиз? 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling