Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Товар сотиш рентабеллиги –


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/43
Sana19.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1606734
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
dori vositalarini sotuvchi korxonalarda daromadlar hisobi va auditi

Товар сотиш рентабеллиги – товар сотишдан тушган тушум 
таркибидаги фойда улушини ифодалайди. У ялпи фойда суммасининг товар 
сотишдан тушган соф тушумга нисбати кўринишида ҳисобланади: 
ЯФ 
Срент = ———*100 
СТ 
Бу ерда: Срент – товар сотиш рентабеллиги
ЯФ - товар сотишдан олинган ялпи фойда; 
СТ – товар сотишдан тушган тушум. 
Харажатлар рентабеллиги - бу асосий фаолиятга оид харажатлар 
(сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари)нинг 
ҳар 1 сўмига тўғри келадиган асосий фаолиятдан олинган фойданинг 
миқдорини тавсифлайди. 



77 
АФФ 
Харрент= ———— 
АФХ 
Бу ерда: Харрент - харажатлар рентабеллиги; 
АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда; 
АФХ – асосий фаолиятлар билан боғлиқ харажатлар. 
Жами активлар рентабеллиги - бу фойдаланилаётган активларнинг 
ҳар 1 сўмига тўғри келадиган соф фойда миқдорини ифодалайди. У соф 
фойданинг умумий активнинг суммасига нисбати кўринишида аниқланади: 
СФ 
Арент= ——— 
А 
Бу ерда: Арент – активлар рентабеллиги; 
А – активларнинг йиллик суммаси; 
СФ – соф фойда. 
Хусусий капитал рентабеллиги - бу хусусий капитал ҳар 1 сўмига 
тўғри келадиган соф фойда миқдорини ифодалайди. У соф фойданинг 
корхона хусусий капитали суммасига нисбати кўринишида аниқланади: 
СФ 
ХКрент= ———*100 
ХК 
Бу ерда: ХКрент – хусусий капитал рентабеллиги; 
ХК – хусусий капитал суммаси. 
«Кўк Олмос» МЧЖ рентабеллик кўрсаткичларининг таҳлили шуни 
кўрсатадики (9-жадвал), 2016 йилда ялпи фойда кўрсаткичи ортган бўлсада, 
соф фойда ва асосий фаолиятдан олинган фойданинг камайганлиги, 
шунингдек, маҳсулот сотишдан тушган тушум, жами активлар ва хусусий 
капитал 
суммаларининг 
кескин 
кўпайганлиги 
рентабеллик 
кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб келган. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling