Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

 
 


28 
II БОБ бўйича саволлар
 
1. Инвестиция лойиҳаларининг структураси ва унинг асосий 
мазмун-моҳиятини қандай тушуниш мумкин?
2. Инвестиция 
лойиҳаларининг 
критериялар 
бўйича 
классификациясини тушунтиринг ва мисоллар келтиринг? 
3. Инвестиция лойиҳасининг ҳаёт даври ва унинг босқичларини 
қандай тушунасиз? 
4. Лойиҳа муҳити, ички ва ташқи лойиҳа муҳити, унинг мазмуни 
ва лойиҳани ишлаб чиқишда ва таҳлил қилишда ҳисобга олиш 
керак бўлган кўрсаткичларни биласизми? 
5. Лойиҳа объекти, субъекти ва уни ўрганишнинг аҳамияти 
нимадан иборат? 
6. Инвестиция лойиҳаси таҳлили нимадан бошланади? 
7. Лойиҳанинг қандай аспектлари ёки бўлимлари таҳлил 
қилинади? 
8. Лойиҳа таҳлили концепцияси нима? 
9. Иқтисодиётни либераллаштиришда лойиҳаларга қўйилган 
талаблар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини 
топган? 
10. Халқаро молия ташкилотларининг Ўзбекистонда лойиҳа олди 
ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва ундаги таҳлилий 
ёндашувларни биласизми? 


29 
III БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ 
3.1. Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш тушунчаси 
Ҳар қандай лойиҳа, аввало, ғоя сифатида вужудга келади. 
Ғоянинг чуқур таҳлил қилиниши, ички ва ташқи омилларнинг 
ўрганилиши натижасида унинг ҳаққонийлиги ва ҳаётийлиги келиб 
чиқади. 
Корхонанинг инвестиция лойиҳасини корхона раҳбари ва 
унинг етук мутахассислари ишлаб чиқишади. Агар корхона 
мутахассисларининг билими ва тажрибаси етарли бўлмаса, 
профессионал маслаҳатчилар хизматидан фойдаланилади. Агар 
йирик лойиҳалар кўп компонетларга эга бўлса, бундай лойиҳаларни 
тайёрлашга халқаро тажрибага эга бўлган экспертлар ва маҳаллий 
мутахассислар жалб этилади. Уларнинг билим ва тажрибалари
тайёрланган лойиҳаларнинг реал ва илмий асосланганлигини 
таъминлайди. Бундай амалиёт, жумладан, Жаҳон Банки амалиётида 
кузатилиши мумкин. 
Лойиҳанинг ҳаёт цикли қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) 
Лойиҳа ғояси 
2) 
Инвестиция олди тадқиқоти
3) 
Лойиҳа тайёрлаш 
4) 
Лойиҳани амалга ошириш 
5) 
Мониторинг, баҳолаш ва назорат
6) 
Лойиҳа объектини ишга тушириш 
1. Лойиҳа маркетинг тадқиқотлари, рақобатчилар, қонуний 
муҳитни таҳлил қилиш каби тадқиқотларни амалга оширишдан 
бошланади. Лойиҳа ғояси шу жараёнда шаклланади. Мисол учун 
Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш ғояси. 
2. Лойиҳа концепцияси 
Лойиҳа концепциясида қуйидаги саволлар ўрганилади: 
Лойиҳа рақобатчилари ва муҳити таҳлили 
Бозорнинг мавжудлиги 
Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг таҳлили 
Кадрлар ва ишчилар 


30 
Хомашё базасининг мавжудлиги 
Қулай қонуний муҳит. Преференциялар ва инвесторларга 
имтиёзлар. 
Молиялаштириш манбаълари ва б. 
3.Техник иқтисодий асоснома (ТЭО) ёки лойиҳанинг ишчи 
варианти
4. Лойиҳанинг якуний варианти
5. Лойиҳани маъқуллаш ва амалга ошириш календар режаси.
6. Лойиҳани молиялаштириш ва амалга ошириш 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling