Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

ИЛОВАЛАР 
Илова 1 
Инвестиция лойиҳасининг зарарсизлик нуқтасини аниқлаш 
Тадбиркор сут етиштириш ва ундан пишлоқ ишлаб чиқариш инвестиция 
лойиҳасини ишлаб чиқди. 
Лойиҳанинг маълум кўрсаткичлари асосида унинг зарарсизлик 
нуқтаси(ВЕР)ни топиш қуйидагича олиб борилади. 
1) Лойиҳа ҳаёт даври – 6 йил 
2) Йиллик пишлоқ ишлаб чиқариш қуввати 90 000 кг 
3) Пишлоқни сотиш нархи – 13АҚШ доллари/кг 
4) Ўзгарувчан харажатлар (1 кг пишлоқ учун) – 4 АҚШ Доллари 
5) Инвесторларнинг лойиҳадан кутаётган фойда нормаси – 25фоиз 
6) Лойиҳани амалга оширишга Инвестиция харажатлари – 900 000 
АҚШ доллари 
7) Йиллик ўзгармас харажатлар 70 000 АҚШ доллари 
 
Лойиҳанинг зарарсизлик нуқтасини аниқлаймиз. 

BEP= FC+Annuity+Depreciation/P-VC (1) 

A=I/(1+k)
n
 ` VS I/(1+k)
n
(2)
 

K=25фоиз 
 

A=900 000/(1+0,25)

=235 930 АҚШ доллари 
 

D=I/n = 900 000/6= 150 000 АҚШ доллари 
 

BEP= 70 000+235 930+150 000/(13-4) = 50 689 АҚШ Долларига 
тенг 


155 
Илова 2 
Ўзбекистоннинг Инвестиция дастури 3 йиллик даврга 
шакллантирилади 
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини 
шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги 
тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент 
Фармони қабул қилинди (ПФ–5717, 14.05.2019 й.). 
Фармонга мувофиқ, 2020 йилдан Ўзбекистон Республикасининг 
Инвестиция дастури 3 йиллик даврга шакллантирилади. 
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастурнинг амалга 
оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш юзасидан 
ваколатли орган ҳисобланади. 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бюджетдан молиялаштириладиган 
инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини шакллантиради. 
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар 
масалалари бўйича ўринбосари ва Инвестициялар ва ташқи савдо 
вазирлиги ойига камида бир маротаба хорижий инвесторлар билан 
учрашувлар ўтказади. 
Ҳукумат томонидан “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни 
назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот 
тизими жорий этилади. 
Қарор билан иқтисодиёт ва саноат вазирининг инвестиция 
дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш масалалари 
бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди. 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Инфратузилмавий 
лойиҳалар таҳлили гуруҳи ташкил этилди. 
Қарор билан Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини 
янада такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” тасдиқланди. 
“Йўл 
харитаси” 
доирасида 
Инвестиция 
дастурларини 
шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда ишлаб 
чиқилади. 
2019 йил 1 июлдан инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз 
вақтида таъминлаганлик учун икки лавозим маошигача 
рағбатлантириш тизими жорий этилади. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling