Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

2.4. Лойиҳа муҳити 
Лойиҳа муҳити ташқи ва ички муҳитларга бўлинади. Ташқи 
муҳитни корхона доирасида ўзгартириб ёки бошқариб бўлмайди. 
Шунинг учун ташқи муҳитдан келиб чиқиб самарали ички муҳитни 
яратиш ва рақобат қилиш зарур бўлади. 
Корхона муҳити лойиҳага корхона ичидан бевосита катта 
таъсир кўрсатади. Ташқи омилларнинг ҳам лойиҳага таъсири катта: 
Сиёсий характеристикалар ва омиллар: сиёсий барқарорлик; 
лойиҳанинг 
ҳукумат 
томонидан 
қўллаб-қувватланиши; 
жиноятчилик даражаси; иштирокчи мамлакатлар билан савдо 
баланси; ҳарбий бирлашмаларда иштирок этиш. 
Иқтисодий 
омиллар: 
миллий 
хўжалик 
структураси; 
жавобгарлик ва мулкий ҳуқуқлар турлари, жумладан, ер ҳуқуқи; 
тариф ва солиқлар, суғурталаш; инфляция даражаси ва валюта 


22 
барқарорлиги; банк тизимининг ривожланганлиги; инвестициялар 
ва капитал қўйилмалар манбалари; тадбиркорлик эркинлиги ва 
хўжалик мустақиллиги даражаси; бозор инфраструктураси 
ривожланганлиги; баҳолар даражаси; бозорлар ҳолати; савдо, 
инвестициялар, ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё ва 
маҳсулотлар, ишчи кучи ва бошқалар. 
Жамият – унинг характеристикалари ва омиллари: ҳаёт 
даражаси ва шароитлари, таълим даражаси; кўчиб юриш 
эркинлиги, 
«кириш-чиқиш», 
меҳнат 
қонунийлиги, 
чиқиш 
(забастовка)ларни тақиқлаш; соғлиқни сақлаш ва медицина, дам 
олиш шароитлари; жамоат ташкилотлари, пресса, телевидение
маҳаллий аҳолини лойиҳаларга муносабати.
Қонун ва ҳуқуқ: инсон ҳуқуқлари; тадбиркорлик ҳуқуқлари; 
мулкка эгалик ҳуқуқлари; суурта ва имтиёзлар бериш тўрисидаги 
қонун ва норматив актлар. 
Фан ва техника: фундаментал ва ёрдамчи фанларнинг 
ривожланиш 
даражаси; 
информацион 
технологиялар 
ва 
компьютерлаштириш даражаси; саноат ва ишлаб чиқариш 
технологиялари; энергэтик тизимлар; транспорт тизимлари; алоқа 
ва коммуникация. 
Маданият: саводхонлик даражаси; тарих, маданият, урф-
одатлар, дин; маданий талаблар; ҳаёт таълимоти, иш, дам олиш
спорт ва бошқалар.; натижалар сифатига ва меҳнат шароитларига 
бўлган талаблар даражаси. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling