Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
Қисқача хулоса
Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган шароитда ҳуқуқлар тўпламини тақсимлаш корхона фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатади. Фуқаролик кодексида мустаҳкамланган, бирор – бир ташкилий-ҳуқуқий шаклга хос бўлган ҳуқуқларнинг тақсимланиши иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Мулк ҳуқуқлари турларининг оптималлик даражасини баҳолаш учун олти мезондан фойдаланилади: (1) қонунда мулк ҳуқуқларининг тафсирланиш даражаси; (2) эгалик қилиш ҳуқуқи ва қолдиқ қийматни олиш ҳуқуқини тақсимлаш; (3) ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловлар мавжудлиги; (4) «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш вариантлари сони; (5) хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси; (6) капитални жамғариш даражаси. Ушбу мезонлардан фақат корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига тааллуқли ахборот мавжуд бўлганда битимни амалга ошириш учун шерикни танлашда фойдаланиш мумкин. Таянч сўз ва иборалар Мулкчилик ҳуқуқлари тақсимланиши, эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш, қолдиқ қиймат, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш, хатарларни бўлиш, капитални жамғариш, мезонлар, гаров шакллари, мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркиби. Такрорлаш учун саволлар 1. “Имкон капитал” компаниясининг ижрочи директори билан тузилган шартнома унга йилига 750000 сўм миқдоридаги ҳар йиллик мукофот ҳамда дивидендар тўланганидан сўнг қоладиган 11 фоиз миқдоридаги йиллик фойданинг 2 фоизи тўланишини назарда тутар эди. Менежерларни бундай 159 рағбатлантириш тизимларининг пайдо бўлиши хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаларига қандай янгиликлар киритади? 2. Қонун ҳужжатлари «Иқтисодий манфаатлар бўйича бирлашувларни» - ўз мустақиллигини йўқотмаган ҳолда бошқа корхоналар билан қўшма фаолият юритиш ва ҳамкорлик қилишни истовчи корхоналар йиғиндисини назарда тутади. Ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклга акциядорлик жамиятининг ҳам, юридик шахслар бирлашмаларининг ҳам хусусиятлари хос. Фуқаролик кодексига бундай тушунчанинг киритилиши бизнес учун қандай ўзига хос вазиятни қонунлаштириши мумкин? 3. Корхона бўлинмалари ўртасидаги низоларни ҳал этишда унинг раҳбари бажарадиган ҳакамлик вазифаларининг ўзига хослиги нимадан иборат? Чунки «фирма ичидаги низоларни судда ҳал этишнинг имкони бўлмаган шароитда ушбу низолар томонлари фирма ичида низони ҳал этиш йўлини излашга мажбурлар. Иерархия фирманинг ўз «аппеляция суди»га айланади». 4. ЛУКойл, Ўзбекнефтгаз каби нефть-газ қазиб чиқаришдан тортиб то бензин-газ сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча бўғинларини бирлаштирувчи вертикал интеграциялашган компанияларни шакллантириш фойдасига хизмат қилувчи институционал далилларни келтиришга уриниб кўринг. 5. Нотижорат ташкилотларида, масалан, таълим муассасаларида – олий ўқув юртларида мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш мумкинми? Мувофиқлаштириш сабаблари нималардан иборат бўлиши мумкин? Сиз таҳсил олаётган университет ёки институтда мувофиқлаштириш кузатиладими? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling