Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи
34 Норт Д. Институты, институциональные изменения и функционирование экономики. – М.: Фонд экономической книги “Начала”, 1997, с. 54-55. 35 Эггертссон Т. Экономическое поведение и институты. –М.: ДЕЛО. 2001, с. 75-76. 163 12.3. Давлатнинг моҳияти ва унинг таърифи Давлат нима? Институционал ёндашувга мувофиқ унинг асосий моҳиятини “трансакция харажатлари” категориясидан фойдаланган ҳолда очиб бериш мумкин. Д. Нортнинг таърифлашича, давлат – ўз ҳукмини амалга оширишда қиёсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга солиқ солиш қобилияти билан белгиланган географик ҳудудни қамраб олувчи ташкилот. Ушбу устунликлар нималар билан белгиланади? Ҳақиқатан ҳам, ҳар қандай кафолатланган алмашув, пировардида, мол- мулкни ҳимоялашни соф куч билан амалга ошириш ёки куч ишлатиш таҳдидини солишга олиб келади. Шу маънода ҳукм ишлатиш, иқтисодий жиҳатдан, хўжалик фаолиятининг бошқа икки туридан фарқ қилмайди. Бундан ташқари, трансакция харажатлари иқтисодий тизимнинг самарадорлигига таъсир кўсатади. Улар иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини таққослашда асосий мезонлардан бири ҳисобланиб, жамият, шу жумладан, давлат тузуми фаолиятининг барча соҳаларида агентлик муносабатлари ушбу мезонга асосланади. Шундай қилиб, бирор-бир тузилмани танлаш ва ривожлантириш минимал трансакция харажатлари билан шартланган. Демак, суверен (давлат) ҳокимияти агентлик муносабатларининг харажатлари билан чекланган ва унга рақобат тўсқинлик қилади 36 . Энди ушбу ҳолатга ойдинлик киритамиз. Агар жамиятда тартибни сақлаш ва давлат вазифаларини амалга ошириш ўлчамсиз юқори нархларда амалга оширилса, у ҳолда бу давлатнинг ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам (ҳам расмий, қонун доирасида фаолият юритувчи, ҳам норасмий) рақобатлашувчи тузилмаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Солиқ солиш эҳтимоли ҳам агентлик муносабатлари ва ўлчаш (солиқ солиш базасини аниқлаш ва ўлчаш) ҳамда солиқларни йиғиш харажатлари билан боғлиқ қатор чекловлар туфайли юзага келади. Шундай қилиб, давлат – назарий жиҳатдан энг самарали мажбур қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлиги, яъни “солиқ солинадиган фуқаролар томонидан” давлатда ҳукм ишлатиш ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз вазифа ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг ушбу вазифалар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун сарфламаслиги мумкин 37 . Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling