Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Давлатнинг «муваффақиятсизликлари»
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
12.5. Давлатнинг «муваффақиятсизликлари» Исталган бошқа ташкилий тузилма сингари давлатнинг фаолият юритиши ҳам трансакция харажатлари билан боғлиқ. Улар катта миқдордаги трансакцияларга нисбатан қанча кўп бўлса, давлат шартнома шартларини бажаришнинг кафили сифатида иштирок этади. Шахс ва давлат ўтасида юзага келувчи ҳукмронлик муносабатлари мураккаб ва позицион хусусиятга эга. Биринчидан, шахслар давлатга назорат қилиш ҳуқуқи билан бирга ушбу ҳуқуқни ўз вакилларига – давлат хизматчиларига ўтказиш ҳуқуқини ҳам топширадилар. Иккинчидан, шахслар назорат қилиш ҳуқуқини муайян шахсга эмас, балки давлат тузилмасида маълум мавқени эгаллаб турган функционер - бюрократларга топширадилар. Ҳукмронлик муносабатлари функционерларнинг шахсий хусусиятларига эмас, балки уларнинг «оқилона яратилган қоидалар билан асосланган ишбилармонлик маҳоратига» асосланади. Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишда давлатнинг роли қанча фаол бўлса, давлатнинг ички тузилиши шунча мураккаб ва давлат хизматчилари сони шунча юқори, демак, давлат аппаратида айланувчи ахборотнинг бузиб кўрсатилиш даражаси шунча юқори бўлади. Бундан ташқари, мониторинг ва давлат томонидан ўз вакиллари – бюрократлар оппортунистик хатти-ҳаракатларининг олдини олиш харажатлари ҳам ортади. Шунинг учун давлатнинг мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш жараёнига ҳар қандай аралашувини моделлаштиришда, биринчидан, ахборотнинг эҳтимолий бузиб кўрсатилиши, иккинчидан, мажбур қилишдан легитим фойдаланиш эҳтимоли ҳамма вақт 100 фоиздан камлигини ҳисобга олиш зарур. Шу нуқтаи назардан бозорнинг «муваффақиятсизликлари» билан бир қаторда давлатнинг «муваффақиятсизликлари»ни ҳам эътиборга олиш лозим. Хусусан, давлатнинг қуйидаги «муваффақиятсизликлари» ажратилади: - даромад ва харажатларнинг мос келмаслиги: оддий фирмадан фарқли ўлароқ, давлатнинг қатъий бюджет чеклови даражаси мутлақ даражадан анча йироқ, давлат, ҳатто ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган тақдирда ҳам, уни банкротга айлантириш анча мушкул; - давлат фаолияти самарадорлигининг аниқ мезонлари мавжуд эмаслиги: фирма учун фойда сингари самарадорликнинг аниқ мезонлари 166 мавжуд эмаслиги туфайли давлат тузилмалари уларни мустақил ишлаб чиқилган стандартлар билан алмаштиради ва ушбу ҳолатда давлатнинг фаолияти улар томонидан бериладиган мезонлар (бюджет тушумлари ўсиши, давлат назорати экспансияси ва ҳ.к.) бўйича баҳоланади; - олдинга қўйилган натижалардан фарқ қилувчи натижаларга эришиш эҳтимоли: ахборот харажатлари ҳамда мониторинг ва назорат харажатлари ўсиши амалга оширилган вазифаларнинг олдинга қўйилган вазифалардан мунтазам фарқ қилиши учун замин яратади (юқорида келтирилган, унда давлатнинг куч ишлатишдан хусусий фойдаланишни чеклашга уриниши унинг эскалациясига олиб келиши эҳтимоли бўлган модель бунга яққол мисол бўлади); - ресурсларнинг нотўғри тақсимланиши: трансакция харажатлари нолдан фарқ қилганда ресурсларга мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашда давлат учун адолатлиликнинг бир неча стандартлари мавжуд; Парето бўйича оптимум билан бир қаторда қуйидагилар ана шундай стандартлар ҳисобланади: Калдора қоидаси (агар ресурсларни тақсимлаш натижасидан ютаётган томон ютқазаётган томонга йўқотишларни қоплашга қодир бўлса, ресурсларни тақсимлашга ўзгартириш киритишга йўл қўйилади), Ролз қоидаси (энг кам таъминланганларнинг аҳволини яхшиловчи - ресурсларнинг адолатли тақсимланиши) ва кўплаб бошқа стандартлар. Шунинг учун иккита идеал ҳолат (бир томондан, шартноманинг бажарилиши қисман кафолатланган мулкчилик ҳуқуқларини харажатларсиз фаолият юритувчи бозор алмашуви асосида тақсимлаш ва, иккинчи томондан, ҳуқуқлар билан алмашиш устидан назоратни шартнома томонларининг манфаатлари йўлида ҳаракат қилувчи давлатга ўтказиш) ўртасида эмас, балки иккита такомиллашмаган муқобил вариантлар ўртасида танлашга тўғри келади. Бозор ва давлат ўртасидаги танлов фақат номукаммалликларнинг турли даража ва турлари ўртасидаги танлов ҳисобланади. Шундай қилиб, мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоя қилишнинг бозор механизми нолдан фарқ қилувчи трансакция харажатлари ва куч ишлатиш эскалациясини назарда тутади, давлат томонидан куч ишлатишдан фойдаланиш учун монопол ҳуқуқнинг қўлга киритилиши ҳам, бу сафар давлат аппаратида, трансакция харажатлари ўсишига олиб келади, бу ҳол ҳуқуқлар тақсимланишида мунтазам бузиб кўрсатишларни келтириб чиқаради. Шу муносабат билан О.Уильямсон мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг бирор – бир варианти самарадорлигини, уни фараз билан эмас, балки реал амалга ошириладиган муқобил вариантлар билан таққослаган ҳолда баҳолашни таклиф этади. Агар тақсимлашнинг бирор варианти учун уни таърифлаш ва катта миқдордаги соф ютуқ билан жорий этиш эҳтимоли бўлган муқобил вариантни таклиф этиш мумкин бўлмаса, уни оптимал деб ҳисоблаш лозим. Шу нуқтаи назардан, илгари самарасиз ҳисобланган мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш мисоллари реал муқобил вариантларни ҳисобга олган ҳолда, оптимал бўлиб чиқмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling