Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 «Шартномавий» давлат тушунчаси


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

13.2. «Шартномавий» давлат тушунчаси 
Шартномавий давлатнинг қисқача таърифи шундай бўлади: бу – фақат 
унга фуқаролар томонидан топширилган ҳуқуқлар доирасида ва уларнинг 
манфаатлари йўлида куч ишлатиш монополиясидан фойдаланувчи давлат, 
фуқаролар эса солиқларни тўлашга мажбурият деб эмас, балки ўз зиммасига 
ихтиёрий равишда олинган мажбурият сифатида қарайди. Бошқача айтганда
давлатнинг роли уларда мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давлат 
ихтиёрига топшириш қулай битимлар доираси бўйича кафил роли билан 
чегараланади.
Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда, мулкчилик 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифасидан ташқари, давлат Коуз назариясида 
ёритилган ҳуқуқларнинг оптимал тақсимланишини кўзда тутган ҳолда уларни 
тафсирлаш жараёнига ҳам аралаша бошлайди. Шундай қилиб, шартномавий 
давлатнинг мақсади ҳуқуқларни уларни оптимал тарзда тасарруф этишга қодир 
иқтисодий субъектлар қўлига топшириш асосида мулкчилик ҳуқуқларининг 
жамиятнинг умумий даромадини ошириш тарзида тақсимланишига эришишдан 
иборат. Қандай шароитда шартномавий давлат мавжуд бўлади? 
1. Давлат фаолиятининг аниқ конституциявий доиралари мавжуд 
бўлиши. Конституцияда шахслар томонидан давлатга топшириладиган ва ҳеч 
бир шароитда бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар эксплицит 
тарзда келишилган. Бундан ташқари, давлат аппаратида улар асосида фаолият 
юритувчи меъёрлар аниқ ифодаланган
40

2. Фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этиш механизмларининг 
мавжудлиги. Фуқаролар давлат фаолиятида иштирок этишининг сиёсий 
механизмлари жумласига демократик тартиботлар киради. Бироқ демократия 
нормалари ўз ўзича етарли эмас, улар фуқаролар иштирокининг барқарор 
анъаналарига таяниши лозим, улар баъзан фуқароларнинг умумий фаровонлик 
ўсишини таъминлашдаги роли туфайли ижтимоий капитал деб аталади. 
Иқтисодий соҳада фуқаролар иштироки анъаналари алоҳида фирмалар 
даражасида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантириш шаклини қабул қилади. 
Иш ўрнидаги демократия умуман жамиятни демократлаштиришнинг унсури 
ҳисобланади: инсон, агар у давлатни демократик бошқаришда фаол иштирок 
40
Тамбовцев В. Государство и переходная экономика: пределы управляемости. – М., 1997, с. 80-81. 


170 
этишга интилса, кундалик турмушида демократик ўзини ўзи бошқариш 
тажрибасига эга бўлиши лозим. 
3. Мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг асосий муқобил механизми 
сифатида 
бозор 
институтининг 
мавжудлиги
Давлат 
мулкчилик 
ҳуқуқларининг бозорда нолли трансакция харажатлари чоғида эришилиши 
мумкин бўлган тарзда тақсимланишига эришишни кўзлайди. Шунинг учун 
давлат вақти-вақти билан бозорга таққосланмаган ҳолда фаолият юрита 
олмайди. 
4. Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш муқобил 
механизмларининг мавжудлиги. «Овоз»дан фойдаланиш, яъни фуқароларнинг 
давлат фаолиятида иштирок этиши билан бир қаторда «чиқиш» - шахсларнинг 
шартномалар бажарилишининг бошқа кафилларига мурожаат этишининг 
муқобил вариантлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Муқобил кафиллар сифатида 
бошқа давлатлар, давлатни назорат қилувчи гуруҳга муҳолифат, ижтимоий 
гуруҳ, ҳакамлар судьяси иштирок этиши мумкин. Субинститутлар қанча 
такомиллашган бўлса, давлат шунча кам даражада эркинликка эга, умумий 
даромаднинг шунчалик катта улуши фуқароларнинг қўлларига тегади.
Шу нуқтаи назардан бир давлат минтақалари ўртасидаги ҳамда давлатлар 
ўртасидаги миграцион оқимлар инсонларнинг самарасиз давлат аппаратига 
қарши овоз бериш истагини акс эттиради. Умуман, мулкчилик ҳуқуқларини 
тафсирлаш ва ҳимоя қилиш механизмлари «бозори» ҳақида гапириш мумкин. 
Ушбу бозорда шахслар нафақат муайян жамият доирасидаги мавжуд муқобил 
вариантларни танлайдилар, балки бошқа мамлакатларда, тарихда ёки назарияда 
мавжуд муқобил вариантларни ҳам ҳисобга оладилар. Шарқий Европа 
мамлакатларида бундай бозор айниқса яққол ифодаланган: ушбу бозорнинг 
давлатни унинг шартномаларнинг муқобил кафиллари билан рақобатлашиши 
жараёнида ислоҳ этишдаги роли ўта муҳим. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling