Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 «Эксплуататорлик» давлати тушунчаси


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

13.3. «Эксплуататорлик» давлати тушунчаси 
Шартномавий давлатдан фарқли ўлароқ эксплуататорлик давлати ўз 
даромадини (солиқ тушумларини), аниқроғи, - давлат аппаратини назорат 
қилувчи гуруҳнинг даромадини ошириш учун мажбурлаш монополиясидан 
фойдаланади. 
Эксплуататорлик 
давлатининг 
мулкчилик 
ҳуқуқларини 
тафсирлаш ва ҳимоя қилишдан асосий мақсади унга умуман жамият 
фаровонлигига зиён етказиб эришилса-да «бошқарувчи рентасини оширувчи 
мулк таркибига» эришишдан иборат. Масалан, қироллар ўрта асрлар 
корпорацияларига ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва техника тараққиётига 
тўсқинлик қилувчи кўплаб ҳуқуқларни топшириб, бунинг ўрнига барқарор 
тушумлар манбаига эришганлар. Бундан ташқари, давлат унга ижтимоий 
шартнома билан берилган доиралар билан чегараланмайди, давлат аппарати 
инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги соҳаларига доимий 
экспансияни амалга оширади, бу ҳол эксплуататорлик давлатининг ўз 
даромадлари ва давлат бюджети орқали ўтувчи ресурслар ҳажмини оширишга 
интилиши билан изоҳланади. 


171 
Эксплуататорлик давлати фаолиятидан кўриладиган зарарни фақат оғир 
солиқлар (ноҳақ йиғимлар) ва мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш мунтазам ва 
олдиндан айтиб бўладиган хусусиятга эга бўлган тақдирда қисқартириш 
мумкин. Оғир солиқларнинг олдиндан айтиб берилиши ҳам давлат, ҳам 
фуқаролар манфаатларига хизмат қилади, бунда давлат узоқ муддатли 
истиқболда барқарор даромадга эга бўлади, фуқаролар эса ўз фаолиятини 
давлатга ажратмаларнинг юқори, лекин олдиндан маълум бўлган даражасини 
ҳисобга олган ҳолда режалаштириш имкониятига эга бўладилар.
Шу нуқтаи назардан эксплуататорлик давлати кўп жиҳатдан мафия билан 
умумийликка эга – уларнинг иккаласи ҳам ўзи назорат қиладиган ҳудудда 
яшовчилардан солиқ йиғса-да, лекин айни пайтда «чегарани биладиган» ва 
бунинг устига уларни «ўғирлаш ва қочиш» тамойили бўйича ҳаракат қилувчи 
«қўнимсизлар»дан ҳимояловчи «ўтроқ» қароқчига ўхшайди. 
Эксплуататорлик давлати фаолиятида мажбурлаш салоҳиятининг 
фуқаролар ўртасида тақсимланиши муҳим роль ўйнайди. Чунки айнан шахс ёки 
куч ишлатишнинг катта имкониятига эга гуруҳ давлат аппаратини назорат 
қилади ва куч ишлатишни қўллаш монополиясини қўлга киритади. Айнан 
шунинг учун ҳарбий технологиянинг ривожланиши эксплуататорлик давлати 
фаолиятида асосий омиллардан бирига айланади. Бу эса, ўз навбатида, унинг 
ички беқарорлигини назарда тутади.
Ҳақиқатан ҳам, ҳарбий технологиянинг ўзгариши куч ишлатиш 
салоҳиятининг турли аҳоли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланиши, яъни
давлат аппаратини назорат қилувчи гуруҳнинг алмашишига олиб келади. 
Давлатнинг эксплуататорлик моделидан шартномавий моделга ўтиш ҳам 
мумкин. Бундан давлат қурилиши динамикасининг, демак, мулкчилик 
ҳуқуқлари таркиби динамикасининг тебрантириб турувчи хусусияти ҳақидаги 
тахминлар келиб чиқади. Рентани ундиришга йўналтирилган тизимдан кейин 
самарадорликни оширувчи тизим келиши муқаррар ва аксинча. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling