Харажат моддалари
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти (адлиясиз)
Ижтимоий-маданий тадбирлар
Давлат бошқаруви
Халқаро фаолият (шу жумладан давлатнинг ташқи қарзига
хизмат кўрсатиш)
Мудофа
Учинчи мезон – бюджет тақчиллигини молиялаш усуллари. Бюджет
тақчиллигини қоплашнинг учта асосий усули – Марказий банкнинг ҳукуматга
кредитлари, ташқи ва ички қарзлардан эксплуататорлик давлати биринчисини
афзал кўради. Бундан ташқари, марказий банкнинг кредитларидан фойдаланиш
давлатга мусодара хусусиятига эга «инфляция солиғи» орқали даромад олиш
имконини беради. Аксинча, шартномавий давлат бюджет тақчиллигини
молиялашнинг энг кам инфляция усули – ташқи бозордаги қарзларни афзал
кўради. Ички бозордаги қарзлар узоқ муддатли даврда инфляция хавфини
туғдиради ва жамият умумий фаровонлигининг ўсишига тўсқинлик қилади,
чунки молиявий ресурслар реал сектордан давлат қарз мажбуриятлари бозорига
оқиб кетади.
Бюджет тақчиллигини молиялаш усули
МБ кредитлари, ташқи кредитлар, қимматли қоғозлар
Хазина мажбуриятлари
13.5. Коррупция муаммоси
Коррупция назариясининг ривожланиши давлатнинг иқтисодиётдаги
роли тўғрисидаги масалага нисбатан янгича ёндашувга мисол бўлади ва шу
билан бирга назарий жиҳатдан тўлиқ англаб етилмаган тажрибадан тўғридан-
тўғри хулоса қилишнинг хавфлилигини намоён этади.
Фақатгина 1970-йилларга келиб, коррупциянинг иқтисодий муаммо
эканлиги англаб етилди. Коррупция – нафақат ривожланган ва ўтиш
иқтисодиётига эга мамлакатлар, балки бутун жаҳон муаммоси. 13.1-жадвалда
иқтисодий ривожланиш ва жамиятнинг демократлашганлик даражаси бўйича
мутлақо турлича бўлган 50 та мамлакат бўйича коррупцияланиш индекси
келтирилган.
Коррупцияланиш индекси қуйидаги қатор омилларни баҳолаш усуллари
ёрдамида ҳисоблаб чиқилган: юридик қоидаларнинг очиқ-ойдинлиги, идоравий
тузилмаларнинг етуклиги, эркинлашиш даражаси, лицензиялар олиш ва
рўхатдан
ўтказишнинг
қийинлиги,
суд
тизимлари
самарадорлиги,
бюрократиянинг омилкорлик даражаси, фискал тизимнинг самарадорлиги ва
очиқ-ойдинлиги, божхона ишининг самарадорлиги ва ҳ.к. Мамлакат индекси
(нолдан 10 гача бўлган шкала бўйича) қанча юқори бўлса, унинг
коррупцияланиш даражаси шунча паст бўлади.
174
13.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |