Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


XIII - боб. ДАВЛАТ ТУРЛАРИ


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

XIII - боб. ДАВЛАТ ТУРЛАРИ 
 
13.1. Давлат ва «принципал-агент» муаммоси 
Давлатни фуқаролар билан давлат аппарати ўртасидаги ижтимоий 
шартнома орқали таърифлаш «принципал-агент» муаммосини олдинги ўринга 
суради. Бу ерда биринчи галда ким «принципал» ва ким «агент» эканлигини 
аниқлаб олиш талаб этилади. Жавоб умуман аниқ эмас. Фуқаро ҳам, давлат ҳам 
икки томонлама роль ўйнайди. Бир томондан, фуқаро давлатга айрим 
вазифаларнинг бажарилишини юклаган ҳолда унинг таркибини белгилайди, 
яъни у «принципал», давлат эса «агент» ҳисобланади. Иккинчи томондан
фуқаро «агент» ролида иштирок этиб, шартномалар бажарилишининг кафили 
сифатида давлат қарорларига бўйсунади. Ж.Бьюкенен
39
ушбу икки 
томонламалиликни «бўйсунувчининг ақлга зид фикри» деб номлган: инсон 
ўзини бир вақтнинг ўзида ҳам давлат бошқарувининг иштирокчиси – объекти 
сифатида, ҳам ўзи танламаган хатти-ҳаракат меъёрларига амал қилишга мажбур 
этилувчи субъект сифатида қабул қилади. Шундай қилиб, «принципал-агент» 
муаммоси мазкур ҳолатда икки томонлама хусусиятга эга ва уни қуйидаги 
чизма ёрдамида тасвирлаш мумкин: 
13.1-расм. “Принципал-агент” муносабати.
 
«Принципал-агент» модели давлатнинг фаолияти билан боғлиқ қуйидаги 
хавф-хатарларни аниқлаш имконини беради. Биринчидан, давлат ўз назорати 
соҳасини томонлар билан аниқ келишилган битимлар доирасидан ташқарига 
ҳам ёймайдими, деган хавф-хатар ҳақида 1651 йилдаёқ машҳур инглиз 
файласуфи Томас Гоббс айнан «Левиафан», деб номланувчи китобида 
огоҳлантирган эди. Иккинчидан, бир томондан, давлат куч ишлатишни қўллаш 
учун монополия ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, фуқароларнинг манфаатларини 
инкор этмайдими? Иккинчи томондан, фуқаролар давлат томонидан 
кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлашдан бош тортишга уриниб, худди 
жамоат 
транспортидаги 
оддий 
чиптасиз 
кимса 
каби, 
ўзларини 
оппортунистларча тутмайдиларми? Чунки давлат хизматлари ва жамоат 
транспорти хизматлари ижтимоий фаровонлик хусусиятига эга. 
Икки томонлама «принципал-агент» муаммосининг қай тарзда ҳал 
этилишига кўра, давлатнинг турли моделлари шаклланади. Назарий жиҳатдан 
якка ҳисоб-китоблардан ҳосил бўлган давлат шартнома воситаси сифатида, 
39
Бьюкенен Дж. Границы свободы. – М.: Таурус Альфа, 1977. – 272 с.
Шартнома: принципал - индивид, агент - давлат 
Индивид 
Давлат 
Кафолат: принципал - давлат, агент - индивид 


169 
мураккаб алмашувга кўмаклашиш ва уни амалга ошириш воситаси сифатида 
пайдо бўладиган давлатдан мутлақ фарқ қилади. 
Ўз навбатида, давлатнинг икки бенуқсон модели мавжуд. Биз, Д.Норт 
бўйича, «шартномавий» деб атайдиган биринчи модел юқорида санаб ўтилган 
муаммоларни ҳал этиш чоғида пайдо бўлади. Иккинчи – «эксплуататор» 
модели унда давлатнинг ҳам, фуқаронинг ҳам оппортунистик хатти-ҳаракатига 
тўсиқ мавжуд бўлмаган давлат фаолиятини ёритади. Ўзаро муносабатларнинг 
иккала томони ҳам, биринчи навбатда душманни кўрган ҳолда, зиммага 
олинган мажбуриятлар адо этилмайди. Шу ўринда ҳар бир моделни алоҳида 
тарзда батафсил кўриб чиқамиз. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling