Қасқача хулоса
Давлат ташкилотнинг бир тури ҳисобланади. Давлатнинг ўлчамлари катта
бўлса-да,
давлатнинг
иқтисодиётга
аралашувини
таҳлил
қилиш
микроиқтисодиёт эмас, балки макроиқтисодиёт предметига киради. Давлатни
алоҳида ташкилот сифатида эмас, балки институт сифатида кўриб чиқиш
лозим. Фуқаролар ҳуқуқларининг бир қисми давлатга топширилиш ҳолати
бундай ёндашувнинг асосини ташкил этади. Давлат ўз фаолиятини айнан шу
асосда амалга оширади, яъни давлат моҳияти фуқаролар ва давлат аппарати
ўртасида юзага келадиган ҳукмронлик муносабатлари билан белгиланади.
Шунинг учун институционал нуқтаи назардан давлатнинг асосий вазифаси -
мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилишдан иборат. Давлатнинг
оптимал ўлчамлари уларда давлат кафил сифатида бошқа кафиллар (битим
томонлари, ҳакам, ижтимоий гуруҳ)га нисбатан самаралироқ фаолият юритувчи
битимлар доираси билан белгиланади. Давлатнинг оптимал ўлчамлари ўзгармас
эмас, балки тарихан шартланган.
Таянч сўз ва иборалар
Давлатнинг вазифалари, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя
қилиш, ахборот билан алмашиш тармоқлари, ўлчаш стандартлари, товар ва
хизматлар билан алмашиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ижтимоий фаравонлик,
ижтимоий
шартнома,
Конституция,
ҳуқуқий
давлат,
давлатнинг
«муваффақиятсизликлари», Колардо қоидаси, Ролз қоидаси.
Такрорлаш учун саволлар
1. “Давлат” тушунчасига таъриф беринг. Давлатнинг институционал
моҳиятини тушунтиришга уриниб кўринг. Таърифдан келиб чиқиб, давлатнинг
асосий вазифаларини санаб беринг.
2. Давлат, институтлар ва иқтисодий тизим ўртасида қандай боғлиқлик
мавжуд?
3. Давлатнинг шартномавий ва эксплуататорлик табиати нима?
168
Do'stlaringiz bilan baham: |