Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Мулкий хуқуқлар тақсимоти таҳлили
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
7.5. Мулкий хуқуқлар тақсимоти таҳлили
19 Барқарор бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий-демократик жамият қуришнинг асосий йўналишларидан бири – чуқур институционал ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Бунда нафақат эски марказлашган иқтисодиёт институтларини ислоҳ қилиш, балки иқтисодий муносабатларнинг ўзагини ташкил этувчи мулкчилик ва шартномавий муносабатларни ҳам бозор иқтисодиётига мос равишда такомиллаштириш талаб этилади. Бу борадаги амалий ишлар мамлакат мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ бошланган эди ва ҳозирги пайтда юқори босқичга кўтарилиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида республикамизда ушбу йўналишда қилинган ишларга тўхталиб, “хусусий мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш, мамлакатимизда ҳар томонлама бақувват мулк эгалари синфини шакллантириш, фермерлик ҳаракатини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада либераллаштиришни таъминлаш, тадбиркорлик, аввало, кичик бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо этиш бўйича бутун бир мажмуа ишлари амалга оширилган”, 20 – дея таъкидлаб ўтди. Маълумки, мулкчилик муносабатлари ишлаб чиқариш муносабатларининг негизини ташкил этади. Мулкчилик муносабатларининг таркиби мулкчилик институти билан боғлиқ. Мулкчилик институти моҳиятига кўра, ижтимоий институт бўлиб, инсонларга ўз орзу-умидларини шакллантириш имконини беради. Мулкчилик институти мулкий ҳуқуқлардан иборат бўлиб, ушбу ҳуқуқларни билиш инсонларга истиқболдаги ўзлари муносабатга киришадиган бошқа инсонларнинг хатти-ҳаракатлари ҳамда фойда ва харажатларни ҳисоблаш имконини беради. Бундай ҳуқуқлар мавжуд бўлмаганда эди, инсонлар ўз ҳамкорларини хатти-ҳаракатларини олдиндан ҳисобга олишлари мумкин бўлмас эди. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистонда мулкий ҳуқуқларни амалга оширишни тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Уларда мулкий ҳуқуқ субъектлари (фуқаролар, юридик шахслар ва давлат), мулкий ҳуқуқ объектлари (ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан, бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хомашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек, интеллектуал мулк), мулкий ҳуқуқ турлари (эгалик қилиш, фойдаланиш ва 19 Ушбу қисм Р.Ташматов билан ҳамкорликда ёзилган. 20 Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. - Т.: Ўзбекистон, 2010. – 9 б. 96 тасарруф қилиш) ҳамда уни амалга ошириш қоидалари ва ҳимоялаш кафолатлари мажмуи қабул қилинди. Улар 7.2-расмда келтирилган. Иқтисодий нуқтаи назардан мулк объектига нисбатан мавжуд мулкий ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда ушбу объектдан самарали фойдаланишга эришадиган мулк эгасини топиш мулкий муносабатларни ўзгартиришнинг асосий моҳиятини ифодалайди. Мулкий муносабатларни ўзгартириш институционал ислоҳотлар воситасида амалга оширилади. Унинг механизми мулкий ҳуқуқлар тақсимотини амалга оширишдан иборат. Чунки мулкий ҳуқуқлар иқтисодиёт назариясига кўра жамиятда содир этиладиган ҳар қандай алмашуви мулкий ҳуқуқлар билан алмашувдир. Ўзбекистонда мулк хусусий ва оммавий шаклда бўлади. Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол- мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Яъни хусусий мулк шаклида юқоридаги мулк ҳуқуқлар бир шахс (жисмоний ва/ёки юридик шахс)да жамланади (7.3-расм), шунинг учун ҳам ушбу мулк шакли самаралироқ ҳисобланади. Чунки бозор иқтисодиётида ўзаро муносабатлар турли мулк шаклларига асосланган субъектлар ўртасида олиб борилади. Уларнинг ҳар бири ўз мулкий ҳуқуқлари ва ўз манфаатларига эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари жуда аниқ белгиланган, унинг ҳимояси қонун билан кафолатланган тақдирда ўзаро битимга келишиш осон кечади. Бу мулкий ҳуқуқлар ҳақиқий эгалари, мулкдан энг унумли тарзда фойдалана олувчилар қўлига ўтиши учун ҳам муҳимдир. Ўзбекистон қонунчилигида, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мулкий ҳуқуқларнинг уч тури келтирилган. Лекин ривожланган бозор иқтисодиёти амал қилаётган мамлакатларда амалда бўлган умумий ҳуқуқда янада кўпроқ мулкий ҳуқуқлар ажратилади. Чунки иқтисодий агентларнинг бозор тамойиллари нуқтаи назаридан ўзаро алоқалари мураккаб ҳодиса бўлиб, у мулкий ҳуқуқларни чуқурроқ аниқлаштиришни талаб қилади. Юқорида баён этилганидек, мулкий ҳуқуқлар А.Оноре рўйхати бўйича қуйидагича тақсимланади: эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи, тасарруф этиш ёки бошқариш ҳуқуқи, ўзлаштириш ҳуқуқи, капитал қиймат ҳуқуқи, хавфсизлик ҳуқуқи, ашёнинг мерос ёки васият бўйича ўтишига бўлган ҳуқуқ, муддатсизлик ҳуқуқи, зарарли фойдаланишни таъқиқлашга бўлган ҳуқуқ, ундириш кўринишидаги жавобгарлик ҳуқуқи, қолдиқ хусусияти ҳуқуқи. Мулкий ҳуқуқларни аниқлашга бундай ёндашув бозор иқтисодиёти шароитида индивидлар ўртасида ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай мураккаб музокараларни олиб бориш ва битишувга келишда самарали ҳисобланади. Чунки бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятида кенг қулоч ёзаётган ижара, лизинг, франчайзинг каби шакллари мулкий ҳуқуқларнинг янада кўпроқ субъектлар ўртасида тақсимланишини тақозо этади. Демак, юқоридаги ҳуқуқларнинг улардан энг унумли фойдаланувчи субъектларга аниқ мустаҳкамланиши трансакцион харажатларни қисқартиради ва самарали хўжалик юритишга ижобий таъсир кўрсатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling