Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7. Мулк-акция.
6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса
билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият билан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан олинадиган даромаднинг иккита таркибий қисми чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўловни ўз ичига олади. Сармоядор ролининг ушбу икки томонламалиги натижаси – яна бир бўлиниш: иштирокчи роли ва кредитор роли, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш мақсадини кўзловчи сармоядор ва мулкни йўқотиш хатарини камайтирувчи сармоядор ролининг пайдо бўлиши. 94 Иштирокчи – мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида, жамият ва унинг мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан мажбурият ҳуқуқлари иштирокчининг мулки ҳисобланади. Иштирокчининг шахсий мақсади – жамиятнинг фойдасида иштирок этишдан иборат. У тегишлича бу билан боғлиқ хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади. Натижада мазкур лойиҳалар хатарларини кўплаб иштирокчилар ўртасида тақсимлаш асосида ўта қиммат ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Иштирокчининг ижтимоий-иқтисодий вазифаси, шу тариқа, хатарлар ва жавобгарлик дисперсиясидан иборат. Кредитор. Агар сармоядор – тадбиркорлик ролидан воз кечган капиталист бўлса, у ҳолда кредитор тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган сармоядордир. Профессионал молиявий воситачилардан фойдаланиш эса хатарларни пасайтириш усули ҳисобланади. 7. Мулк-акция. Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарлик, балки бошқарувчилар томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниш имкониятининг ҳам тақсимланишини юзага келтиради. Янги ижтимоий-иқтисодий роль пайдо бўлади: назоратчи – хўжалик жамиятига нисбатан алоҳида вазифаларни: жамият мол-мулки ва даромадларининг тасарруф этилиши устидан назоратни амалга оширувчи унинг иштирокчиси. Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат. Акциядор. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули ҳисобланади. Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – акцияларнинг пайдо бўлиши билан таъминланади. Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият ҳуқуқлари, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда мол- мулкининг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни ўзида намоён этади. Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқарувда иштирок этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига эгалик қилувчи акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. Жамият тугатилган тақдирда мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса амалга оширишнинг иложи йўқ: жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг талабларини ижро этиш учун қолган барча шахслар қондирилганидан кейин қабул қилинувчи сўнгги навбатдаги кредиторларни ўзида намоён этади. Акциядорларнинг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган акциялари курси тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин пасайтиради. Акциядорнинг шахсий мақсади муайян компанияни капиталлаштиришнинг ўсиши эмас, балки ўзига тегишли акциялар пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат. Ушбу мақсадга акциялар 95 бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий равишда кузатиш орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий вазифасининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар туфайли капитал ҳаракатининг тезлиги кескин ошади. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling