Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59
Bog'liq
Turizm

 
 


72 
Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар: 
1. Туристлар ҳамда экскурсантларнинг ҳуқуқларига нималар киради? 
2. Туристлар ҳамда экскурсантларнинг мажбуриятлари нималардан 
иборат? 
3. Туристларни суғурта қилиш ва суғурта ташкилотларини айтинг? 
 
11-Мавзу: Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмалари. 
Режа: 
1. Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмаси 
2. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаси 
3. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаларининг ҳуқуқлари. 
 Таянч сўз ва иборалар: Туризм соҳасининг субъектлари, тур, туристик 
ваучер,туристик йўналиш ,туристик хизматлар.
Туризм соҳаси субъектларининг касбий фаолиятини мувофиқлаштириш, 
шунингдек умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида 
ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти туризм соҳаси 
субъектларининг бирлашмасидир. 
Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси 
ҳудуди доирасида фаолиятини амалга оширувчи туризм соҳаси 
субъектларининг ихтиёрий аъзолиги принципига асосланади. 
Туроператорлар ва турагентлар ўз тадбиркорлик фаолиятини 
мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя 
қилиш мақсадида бирлашма тузиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператорлик ва турагентлик 
фаолиятини амалга оширувчи юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг 
ихтиёрий аъзолиги принципига асосланган нодавлат нотижорат ташкилоти 


73 
туроператорлар ва турагентлар бирлашмаси бўлиб ҳисобланади. Унга янги 
аъзолар кириши учун очиқ этиб белгиланган. 
Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Гидлар 
уюшмаси, Гастрономик туризми ассоциацияси бу туристик хизмат кўрсатувчи 
субъектларнинг бирлашмалари бўлиб ҳисобланади. . 
«Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш» Давлат унитар корхонаси 
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2016 йил 2 декабрдаги, ПЎ-2666-
сонли қарори билан ташкил этилган. «Миллий туристик маҳсулотни тарғиб 
қилиш» Давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон” ягона Миллий стенди ва 
халқаро туристик кўргазмаларда ўтказиладиган маҳаллий туристик 
компаниялар вакилларининг иштирокини ташкиллаштириш вазифасини ҳам 
бажаради. 
Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Меҳмонхоналар ассоциацияси, 
Гидлар уюшмаси, Гастрономик туризми ассоциацияси бу туристик хизмат 
кўрсатувчи субъектлар бирлашмаларидир. 
«Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш» Давлат унитар корхонаси 
Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2016 йил 2 декабрдаги, ПЎ-2666-
сонли қарори билан ташкил этилган. «Миллий туристик маҳсулотни тарғиб 
қилиш» Давлат унитар корхонаси “Ўзбекистон” ягона Миллий стенди ва 
халқаро туристик кўргазмаларда ўтказиладиган маҳаллий туристик 
компаниялар вакилларининг иштирокини ташкиллаштириш вазифасини ҳам 
бажаради. 
«Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш» Давлат унитар корхонаси 
Хар бир туризм кўргазмада ташкиллаштирилувчи стендларни ҳар бирида 
ўзига хос дизайн бўлиб, уларни яратиш компаниялар билан келишилган ҳолда 
амалга оширилади. Шунингдек, Реклама агентлиги ўтказиладиган тадбирлар
доирасида меҳмонхоналарни банд қилиш, делегациялар учун авиа чипталарни 
олдиндан банд қилиш, виза кўмагини 


74 
кўрсатиш ва умуман кўргазмалар доирасида меҳмонлар ва мезбонлар учун 
қўлай шароитлар яратишни ўз зиммасига олган. 
Шунингдек «Миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилиш» Давлат унитар 
корхонаси брифинглар, конференциялар, пресс-конференциялар, конгресс-
турлар, семинарлар, реклама компаниялари , презентациялар ўтказиш. 
Тақдим этилувчи хизматлар: 
Виза кўмаги ( хорижий фуқаролар учун) 
Прейскурант чегирмалари бўйича меҳмонхоналарни банд қилиш 
Аэропортда кўргазма доирасида ташриф буюрувчи меҳмонларни кутиб олиш 
ва уларни кузатиш (хорижий фуқаролар учун) 
Трансфер таклиф қилиш 
Буюртмачиларнинг истакларини ҳисобга олиб тадбирлар консепсиясини 
ишлаб чиқиш 
Дизайн ишлаб чиқиш ( тадбир таклифномалари, баннерлари, бейджикалари, 
логотиплари, слоганлари) 
Тадбир дастурлари ва пресс-релизлар 
ОАВдаги Реклама кампанияларига таклифномалар тарқатиш 
Конференция залларини танлаш ва тайёрлаш 
Конгресс тадбирларини техник таъминоти 
Кўнгилочар тадбирларни ташкил қилиш 
Тадбир ўтказиладиган жойларни безаш 
Таржимонлар билан таъминлаш 
Экскурсия тадбирларни ташкил қилиш
Халқаро тоифадаги "INTERSERVIS" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи 
савдо бирлашмаси давлат корхонаси (ХРТСБ ДК) меҳмонхона мажмуи 


75 
бошқарувини ташкил этиш ва юқори халқаро стандартлар ҳамда талаблар 
даражасида меҳмонхона хизмати кўрсатилишини таъминлайди. 
Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаларининг ҳуқуқлари 
Туроператорлар ва турагентлар бирлашмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
- туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя 
этилиши ҳолатининг таҳлилини ўтказиш; 
- туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан жамоатчилик 
назоратини амалга ошириш; 
- туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб 
чиқишда ва муҳокама қилишда иштирок этиш; 
- ваколатли давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари таркибида 
иштирок этиш; 
- туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини 
кучайтириш тизимини шакллантиришда иштирок этиш; 
- туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир 
таклифлар тайёрлаш ва киритиш, туризм соҳасини яхшилаш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш жараёнларига бошқа тадбиркорлик субъектларини 
жалб этиш; 
- Ўзбекистоннинг миллий туристик брендини ва маҳсулотларни туристик 
бозорларда тарғиб этишга, туризм соҳасига инвестицияларни, шу жумладан 
чет эл инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб 
этишга кўмаклашиш. 
- туризм йўналишларини тизимлаштириш ва паспортлаштиришни амалга 
ошириш, Ўзбекистон Республикасининг маршрутлари тармоғи ва туризм 
намойиши объектларининг ягона ахборот базасини шакллантириш; 


76 
- Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида 
жозибадор ва рақобатбардош туристик маҳсулотлари, шу жумладан 
мамлакат ҳудудларида тематик туристик зоналари ва кластерларни яратиш 
орқали ҳамда туризмнинг истиқболли турлари (зиёрат, маърифий, экологик, 
этнографик, гастрономик, спорт, даволовчи-соғломлаштирувчи, қишлоқ, 
саноат, ишбилармонлик ва бошқаларни) ҳисобга олган ҳолда, янги туризм 
дастурларини ишлаб чиқиш; 
- замонавий ва рақобатбардош ҳунармандчилик-сувенир маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш ҳамда "MICE - туризм"ни ривожлантириш бўйича дастурий 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 
"Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш республика 
маркази” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 
2016 йил 2 декабрдаги, ПҚ-2666-сонли қарори билан ташкил этилган. 
Ташкилот вазифаси: туризм соҳаси бўйича малакали ходимларни тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш, малакаларини ошириш, туризм соҳасини ривожлантириш 
бўйича илмий ишларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 
"ЦКТвМОРМ" ДУК қўйидагилар бўйича мутахассисларни тайёрлайди: 
- Гид (экскурсовод); 
- Туроператор; 
- Меҳмонхона администратори. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling