Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
Turizm

Назорат саволлари: 
1.Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмаси деганда нимани 
тушундингиз? 
2. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмасига нималар киради ва 
уларнинг ваколатлари ҳақида гапиринг? 
3. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаларининг ҳуқуқлари 
нималардан иборат? 
 


82 
12- Мавзу: Хавфсиз туризмни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари 
Режа: 
1. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари 
2. Туроператорлар ва турагентлар томонидан туристлар ва экскурсантларнинг 
хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар 
3. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар 
4. Туризм соҳасида суғурта қилиш 
Таянч сўз ва иборалар: туроператорлик фаолияти, турагентлик фаолияти
экскурсия фаолияти,лицензияловчи орган, лицензия талабгори. 
Туризм тўғрисидаги Қонуннинг 35-моддаси. 
Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристлар ва экскурсантларнинг 
хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланади. Ваколатли давлат органи 
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари билан биргаликда туристлар ҳамда экскурсантларнинг 
хавфсизлигини ва ҳимоя қилинишини, жамият ва давлат манфаатларини, 
туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини 
эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш 
мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-
тадбирлар ишлаб чиқади. 
Хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари туристлар ва 
экскурсантларнинг шахсий хавфсизлиги, уларнинг мол-мулки бут сақланиши, 
атроф табиий муҳитга, жамиятнинг моддий ҳамда маънавий қадриятларига, 
давлат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олиш таъминланишини 
назарда тутади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари барча туристик 
йўналишлар бўйича туристлар ва экскурсантларнинг ҳимоя қилинишини ва 


83 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади ҳамда 
уларнинг бажарилишини ташкил этади. 
Сайёҳлар гуруҳларини темир йўл бош бекати ва аэропортда кутиб олиш 
ҳамда меҳмонхонагача кузатишдан ташқари, уларнинг сайёҳлик йўналишида 
эмин-эркин ҳаракатланишида ҳамроҳлик қилиш асносида тегишли хизматлар 
ҳам кўрсатишади. Хорижлик сайёҳларнинг тегишли масалалар юзасидан 
мурожаатларига мувофиқ, обидалар манзилларига боришлари учун маслаҳат 
ва йўл-йўриқлар берилади, зарурат туғилганда, биринчи тиббий ёрдам ҳам 
кўрсатилади. Уларга эҳтиётсизликлари оқибатида йўқотиб қўйган ёки унутиб 
қолдирган буюм, ҳужжат ва бошқа моддий бойликларини тезкорлик билан 
топиб берадилар. 
2019 йил 06 03 да “Транспорт ва туризм объектларида жамоат 
хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4229- сон қарори қабул қилинди. 
Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича яратилган тизим туризм жойларида 
ҳамда туристлар томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш учун фаол 
фойдаланилаётган темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва 
жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирларини ўзида бирлаштирди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон 
Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон ҳамда 2019 йил 1 февралдаги 
«Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон фармонларига мувофиқ, 
шунингдек, транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини 
самарали таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиши мақсадида 
қабул қилинди. 


84 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling