Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59
Bog'liq
Turizm

Бошқармалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар 
белгиланди: 
- бевосита туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва 
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари хизматини 
самарали ташкил қилиш; 
-ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш борасидаги 
фаолиятига ахборот-техник жиҳатдан кўмаклашиш, улар ўртасидаги ўзаро 
мувофиқлаштирилган ҳамкорлик устидан қатъий назорат ўрнатиш; 
-туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида криминоген 
вазиятни тизимли таҳлил қилиш, туристларга нисбатан содир этиладиган 
ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни 
бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш. 
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош 
бошқармасининг Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда 
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат 
хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида вазирликнинг Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. йўловчиларнинг 
ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган 
товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали 
таъминлаш;
-транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, 
уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар 
қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва 
заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз 
вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш; 


85 
-замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда 
транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини 
таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга 
ошириш белгиланди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон Қарорига илова 
сифатида Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш 
бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни 
кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом 
тасдиқланди. 
Туристларни шартнома асосида кузатиб бориш хизмати. Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни 
мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 
туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёда ва (ёки) махсус 
автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 
Кузатув хизмати туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли 
тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда улар транспорт воситаларида 
ҳаракатланишлари 
давомида 
йўл ҳаракати 
хавфсизлигини 
таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади. 
Туристлар транспорт воситаларида ҳаракатланаётган пайтда кузатув хизмати 
махсус жиҳозланган транспорт воситаларидан 
йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланади, 
бунда ҳаракатланиш давомида махсус товуш сигналлари ва чироқ-
маёқчалардан фақатгина истисно ҳолатларда фойдаланилиши мумкин. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling