Таълим вазирлиги
Ота-оналарга педагогик билим бериш. Ота-оналар учун
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
2. Ота-оналарга педагогик билим бериш. Ота-оналар учун маърузалар ташкил этишнинг шакллари. Ота-оналарга педагогик билим бериш: Инсон камолоти шунчалик мураккабки унга ҳаётий тажриба етарли эмас унинг учун ўрганиш, билим, ўқиш ниҳоятда зарурдир. К.Д.Ушинский «Ижтимоий тарбияда халқ руҳи» ҳамда «Педагогик адабиёт орасида»ги рисолаларида Ота-она учун педагогик билим дастлаб педагогик адабиётлар ўрганишдан бошланади. Бола тарбиясидаги билим халқ руҳи билан суғорилган-халқчилик ғоясига асослангандагина ота-она билимдон тарбиячилик санъатига эга бўла оладилар», – дейилган. Педагогик билим ота-оналар учун ниҳоятда зарур. Бу билим мактабда, маҳаллада ва кундалик ахборот воситалари орқали бериб борилади. Лекин ҳаётимиздаги янги-янги муаммолар педагогик билимини янада кучайтиришни, чуқурлаштиришни талаб этади. Мактабдаги педагогик билим турли шаклларда амалга оширилади: Педагогик маъруза, илмий, методик кенгаш. «Саволларингизга жавоб берамиз» (ота-оналар куни). Ота-оналар учун маърузалар ташкил этишнинг шакллари: Маъруза ота-оналарга педагогик билим берадиган турлардан биридир. Ота-оналар учун мўлжалланган маъруза таълими-тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши керак. Ота-оналар учун педагогик билим берадиган маърузалар мавзулари: – миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш ва баркамол инсон тарбиясида ота- оналар ўрни. – оилада иқтисодий тарбия. – маънавий мерос ва оила. – сиз ўтмиш авлодларингизни биласизми? Оилада тарбия масалалари. – мутафаккирлар ижодиётида оила тарбияси. – фарзанд тарбиясида халқимиз қўллаган усуллар. – оиладаги адолат–тўғри тарбия асосидир. – фарзандингиз саҳий, мурувватли бўлсин десангиз? – оилада иймон-эътиқод тарбияси. Ота-оналар учун танланган мавзулар қуйидагича режалаштирилади. Мавзу: «Маънавий мерос ва оила». Мақсад: Ота-оналарга ўтмиш меросимиздан болани оилада тарбиялаш ҳақидаги мутафаккир ва маърифапарварлар асарларидаги таълимотлар ҳақида билим бериш. 193 Маърузани таъминловчи манбалар: а) Ўтмиш маърифатпарвар ва мутафаккирларнинг асарлари (Абу Али Ибн Синонинг «Тадбир ал-манозил», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб-ул қулуб», Воиз Кошифийнинг «Ахлоқий Мухсиний» асарларидаги оила тарбиясидаги ғоялар. б) Кўргазмалар-алломаларнинг расмлари ва китоб намуналари. в) Дидактик материаллар, доно сўзлар ёзилган карточкалар, фактлар. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling