Таълим вазирлиги
Ўқувчи шахсини комил инсон қилиб тарбиялашда жамоанинг роли ва
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
3.Ўқувчи шахсини комил инсон қилиб тарбиялашда жамоанинг роли ва
аҳамияти. Одам боласининг ривожланиши бу муҳим жараён саналади. Бизга маълумки, ҳёти давомида инсон жисмоний ва психик томонидан ўзгариб боради, лекин болалик ва ўсмирлик даврида ривожланиш ниҳоятда кучли бўлади. Бола мана шу йилларда жисмоний, ҳам психик жиҳатдан ўсиб шахс сифатида камолга етади. Бунда берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ таъсир этиши натижасида бола жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар системасида ўзига муносиб ўрин эгаллайди. Шахснинг фазилатларини тўғри аниқлаш ва беҳато баҳолаш учун уни турли муносабатлар доирасига, турли вазиятларда кузатиб кўриш лозим. Ана шундагина шахснинг ижтимоий хулқи, маънавий қиёфаси, инсоний фазилатлари рўёбга чиқади. Демак, шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри ҳал қилиш учун унинг хулқига, таъсир этувчи омилларни, бу омилларнинг табиатини, шахснинг хусусиятини яхши билмоқ керак. Ҳар бир ишнинг ўзига хос, маълум қонун қоидалари бўлганидек, бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бир қатор муҳим қонун-қоидалари борки, уларга амал қилиш тарбия ишининг самарали бўлишини таъминлайди, чунончи, -тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги; -тарбиянинг ҳаёт, меҳнат билан, Ўзбекистонимизнинг мустақиллиги, гуллаб яшнаши йўлида қилинаётган фидоий ишлар билан боғланиши; - ўқувчини жамоада, жамоа орқали тарбиялаш; - тарбияда бола шахсини ҳурмат қилиш ва унга талабчанлик; - тарбиявий ишларнинг изчиллиги, мунтазамлиги ҳамда бирлиги; - тарбияда ўқувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш. Қуйида тарбия жараёнининг қонун-қоидаларини кўриб чиқамиз: 1. Тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги. Тарбия мақсадини белгилашда жамият талаблари, давр нафаси, миллий хусусиятлар асос қилиб олинади.Тарбиянинг мақсади – ҳар томонлама камол топган-мукаммал инсон шахсини тарбиялашдир. Ўқитувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи-тарбиячи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг, вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди ҳамда мактаб иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тарбиялашнинг шакл ва услубларини танлайди. 2. Тарбиянинг ҳаёт билан боғлиқлиги. Тарбиявий ишларнинг мазмуни ва ташкил этилиши доимо янгилаб туришни талаб этади. Тарбиячилар болалар тарбиясини ҳаёт билан боғлар эканлар, уларга ўзларида иймон-эътиқодни тарбиялаш имконини берадилар. Тарбиявий ишлар шундай ташкил қилинганда ёшлар жамият ҳаётига фаолроқ, жалб қилинади, бу эса ўқувчи шахсининг таркиб топишига ёрдам беради. Илғор ўқитувчилар тажрибасининг кўрсатишича, ўқувчилар аҳил жамоа бўлиб уюшгандагина тарбия ишларини фаол ўқувчиларга таянмоғи, ўқувчиларни турли ишларни биргаликда бажаришга одатлантириб, уларга жамоатчилик руҳини сннгдириб бориши лозим. Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади, чунки жамоада шахсни тарбиялаш-тарбиянинг етакчи тамойиллари ҳисобланади. Жамоа назарияси қоидаларига мувофиқ уни яратиш усули ишлаб чиқилган. Унинг умумий асослари қуйидагилардан иборат: 1.Талаблар қўйиш 2.Фаолларни тарбиялаш 3.Ўқув меҳнат, ижтимоий-сиёсий ва оммавий-маданий фаолиятдаги истиқболларини ташкил этиш 4.Соғлом жамоатчилик фикрини шакллантириш 185 5.Ижобий анъаналарни яратиш ва кўпайтириш. Юқорида таърифланган барча қоидалар ҳар қандай жамоани шакллантириш ва ривожлантириш учун қўлланма ҳисобланади. Тарбия усулларини танлашда уларни жамоанинг ривожланиш даражасига мослиги муваффақиятнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи тарбиявий ишни синфдаги жамоа муваффақиятнинг муносабатларини ривожланиши даражасини аниқлашдан бошлайди. Тарбия жараёни ўз-ўзини тарбиялаш жараёнига ўтганда юксак даражага эришилади. Айрим ўқувчилар ва умуман жамоа ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва умуман жамоани ташкил этади, ўзига ва бир-бирига талаблар қўяди ва ўз-ўзини назорат қилади. Синф раҳбари ва ўқувчилар жамоаси ўз ниятлари ва ишларида биргадирлар. Жамоани шакллантириш юзасидан олиб бориладиган барча ишлар жуда қизиқарли бўлиб, бу иш синф раҳбарининг асосий иши бўлиб ҳисобланади. Ўқувчиларни иноқ жамоага бирлаштирган моҳир синф раҳбари қўлида тарбияланган одам бахтлидир. Жамоанинг ривожланиш даражасини аниқлашда ўқувчиларнинг фақат синфдан ташқари фаолиятида намоён бўладиган муносабатларини таҳлил этиш билангина чекланиб бўлмайди. Синф раҳбаринннг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у оддий болалар жамоасини эмас, балки ўқувчилар жамоасини шакллантиради. Ўқувчиларнинг асосий вазифаси ўқишдан иборат. Шунинг учун синф раҳбари даставвал: болаларнинг ўқишга қандай муносабатда эканликларини, ўзларини дарсда қандай тутишларини, уй вазифаларини сидқидилдан бажаришлари ёки бажармасликларини аниқлайди. Ва ниҳоят, энг муҳими уларнинг ўқишдаги мўлжаллари нималардан иборат, бу мўлжаллар ижтимоий моҳиятга молик ёки молик эмаслиги ҳисобланади. Жамоанинг ривожланиш даражасини аниқлашнинг энг ишончли усули – ўқувчиларни улар билан дарсда, дарсдан ташқарида, мактабда, мактабдан ташқарида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш даражасида кузатишдан иборатдир. Ўқитувчи жамоанинг кучли ва заиф тамойилларини аниқлаш учун педагогик вазиятлар вужудга келтиришни қўллайди. Лекин бунда шуни эсда тутиш керакки, ўқувчи камчиликларини ҳамма ўртасида ёрқин намойиш уни маънавий ҳалок этиши, қалбини жароҳатлаши мумкин. Шундай вазиятларни вужудга келтириш керакки, улар салбий томонларни эмас, ҳар бир болада одатдаги шароитда бошқалардан яширинган ижобий томонларини ҳам очиб берсин. Синф раҳбари жамоа ривожланишининг аниқланган даражасига қараб тарбия усулларини танлайди. Бунда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш қўшимча шарт ҳисобланади. Бу хақда гапирмаса ҳам бўларди, чунки бу шарт педагогик тамойиллардан биридир. Шу билан бирга ишни энди бошлаган ўқитувчи, айниқса синф раҳбари тарбия усулларини эмас, балки шаклларини танлашда ўз тарбияланувчилари ёшини ҳисобга олиши муҳимдир. Бунда бир ҳил усуллар талаблар, топшириқлар ва ҳоказолар турлича изоҳланади. Таълим жараёнида жамоа муносабатларини ривожлантириш истиқболлари синф раҳбарининг катта эътибор беришини талаб этади. Жамоа фаолиятида кўпроқ муомала қилишга бўлган эҳтиёж ётади. Дарсларда бу эҳтиёж кам қондирилади. Агар дарсдаги муомалага бўлган эҳтиёж тўғри тушунилса, унинг негизида ўқувчиларнинг ўзаро ёрдами, дарсларга биргаликда фойдали тайёргарлик кўриш, кизиқишлар буйича машғулотлар ташкил этилади. Таълим жараёнидаги жамоатчилик туйғуси ана шу, яъни биргаликдаги меҳнат болаларда катта қониқиш ҳосил қилиш ижобий кечинмадан бошланади. Шу тариқа ўзаро ёрдам ташкил этиш синфдаги жамоа муносабатларини шакллантиришнинг йўлларидан биридир. Ўқитувчи яна ўқувчиларни ёш хусусиятларини, синф жамоасининг хусусиятларини, унинг шаклланганлик даражасини ҳисобга олади, ўша талабларида жамоа фикрининг қўллаб қувватланишига таянади. Жамоа ривожланишининг ҳар қандай даражасида синф раҳбари муайян усуллардан фойдаланиб, жамоатчилик фикрини шакллантириш тўғрисида махсус ғамхўрлик қилади. Ўқувчилар жамоасини шакллантириш жараёнини паст даражадан юқори даражага борадиган вақт давомидаги ҳаракат, ижтимоий талаблар аввал шахсан синф раҳбаридан, 186 ўқитувчидан фақат якка болалар, кейинчалик кўпчилик болалар идрок этадиган ва ниҳоят, барча учун ва ҳар бир бола учун ҳаёт қонуни бўлиб қоладиган тарзда жўн тушуниб бўлмайди. Ҳатто уюшган жамоада ҳам жамоатчилик хусусиятлари заиф ривожланган айрим ўқувчилар бўлади. Синф раҳбари жамоа ва ҳар бир алоҳида ўқувчининг тарбияси учун маъсулдир. Шунинг учун унинг жамоа тарзидаги ва якка тартибдаги шаклларини қўшиб олиб бориши тарбиявий ишдаги ўзига хос хусусиятларидан биридир. Жамоанинг шахсга нисбатан юксак талабчанлиги кузатилади. Мактаблар тажрибасида фаолият одатда оммавий, жамоа, гуруҳ ва индивидулал шаклларда ташкил этиладн. Фаолиятни ташкил этишнинг оммавий шакллари ҳам (яъни уларда ўқувчиларнинг муайян гуруҳлари иштирок этади) ўз моҳиятига кўра уни амалга ошириш жараёнида фаолият мақсадга (масалан, маъруза, концерт ва ҳоказо) эришиш учун катнашчилариинг ўзаро муомаласини назарда тутмайди. Бироқ, бундан олдинги ҳолда бўлгани каби, бу шаклларда бевосита тенгдошлар билан биргаликда қатнашиш баъзи ҳолларда уларнинг фаолиятидаги иштирокини фаоллаштиради, бошқа ҳолларда аксинча бўлади. Бу кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг фаолият мазмунига, муносабатига (ижобий, пассив ёки салбий) боғлиқ бўлади. Фаолиятни амалга ошириш жараёнида унинг мақсадига эришиш учун ўқувчиларнинг ўзаро муомалага киришишларини назарда тутувчи фаолият шакллари жамоа шакллари дейилади, бу муомала жараёнида ўқувчилар ўртасида жамоа алоқалар вужудга келади. Бу шакллар объектив жиҳатдан ўзида муомала учун муайян шарт-шароитларга эга бўлади. Улар ўқувчиларга ишнинг муваффақиятли амалга ошириш учун вазифаларни ўзаро тақсимлаб чиқиш имконини беради, катнашчилар ўртасида алоқа таъсирининг пайдо бўлишига олиб келади. Мисол тариқасида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этишнинг жамоа шаклларидан бири-билимларнинг ижтимоий кўригини қараб чиқамиз. У бирор фан бўйича ўтказилади. Унда иккита параллел синф ёки бир синфдан иккита команда иштирок этиши мумкин. Кўрикнинг дастури ишларнинг ҳар- хил турларидан (ёзма, оғзаки, график масалалар ечиш, топшириқ учун топшириқларни бажариш ва шу кабилар) ташкил топади, уларни бажариш умуман олганда 40-60 дақиқадан ошмайди. Кўрик охирида ҳайъат аъзолари ҳар бир қатнашчига ва умуман командадаги ўртача баҳони эълон қилади. Бу ўринда билиш фаолияти билан боғлиқ бўлган муомала кўрикка ҳозирлик кўриш вақтидаёқ бошланади ва уни ўтказиш жараёнида жуда самарали давом этади. Бунга сабаб шуки, кўрикка доир дастлабки топшириқлар жамоадан тайёргарлик режасини муҳокама этишни, вазифаларни тақсимлаши ёки гуруҳ бўлиб ишлашни талаб қилади. Кўрик жараёнида муомала унинг ҳамма қатнашчилар ўртасида содир бўлади, чунки улардан ҳар бири муайян вазифага эга бўлиб, ўз ҳаракатларини бошқа қатнашчилар билан мувофиқлаштиргандагина вазифани муваффақиятли бажариши мумкин. Жамоа муомалани ташкил этишнинг самарали шаклларидан бири гуруҳий ишдир, бунда мазкур иш болаларшинг таркиб жиҳатидан унча катта бўлмаган (энг кўпи билан киши 5 та бўлиши керак) гуруҳларида амалга оширилади. Бундай кичик гуруҳларда барча аъзолар бир-бирлари билан бевосита муомалада бўладилар ва бир-бирларига бевосита бирор таъсир кўрсатадилар. Ўқувчилар гуруҳида муомаланинг ўзига хос хусусиятни ўрганиш унинг гуруҳларини ўқувчилар муомаласини ташкил этишнинг самарали шаклига айлантирадиган хусусиятларини аниқлаш имконини беради. Умумий тарзда улар қуйидагича тасвирланиши керак: гуруҳий иш жараёнида ўқувчиларнинг муомаласи жуда самарали бўлади. Бунга сабаб шуки, биринчидан, гуруҳий муайян топшириқ олади, яъни ўзига хос йўл-йуриқ олади. У гуруҳ аъзолари учун мақбул бўлган мақсадларни маълум қилади, лекин бунгача бу мақсадларни унинг ўзи илгари сурмаган бўлади. Йўл-йуриқ, муаммо, масала топишмоқни ўз ичига олади. Бу ҳол жамоа аъзоларида тахминий- тадқиқодчилик жавобини ва иш мақсадига интилишни вужудга келтиради. Жамоадаги муомала мунозара тусига эга бўлади, бу ҳол қатнашчилардан илгари сурилган қоидаларни исботлашни талаб қилади, жамоага муаммони нотўғри ҳал этишга интилишга тезда жавоб қилиш, бир-бирини тузатиш ва тўлдириш имконини беради. 187 Жамоада муомалани ташкил этганда, ўқувчилар муҳитида мавжуд бўлган ҳақиқий гуруҳларни назарда тутиш, бир-бирига меҳр билан қарайдиган ва ўзаро дўстлашадиган болаларни бирлаштириш зарур. Педагог бу гуруҳларнинг хусусиятларини, уларнинг йўналиши, қизиқишлари, малакасини ва ҳоказоларини билиши, ҳисобга олиши ва улардан фойдаланиши керак. Жамоа ишини ташкил этишда ва амалга оширишда вазифаларни тақсимлаш вақтида мазкур хусусиятларни ҳисобга олиш ишининг самарадорлигини оширади. Бу ҳол гуруҳдаги муомалани жамоанинг қизиқишлари соҳасига ва жамоанинг қизиқишларини гуруҳдаги муомала соҳасига олиб киради. Масалан, жамоа етарли даражада обрў қозонган, жамоатчилик йўналишига эга бўлган гуруҳга муайян бир тадбирни тайёрлаш ва ўтказишга бошчилик қилишни топширса бўлади. Қандайдир ўзига хос қизиқишлари бор гуруҳга бутун жамоа учун бу қизиқишларга мос келадиган ишнинг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлиш таклиф этилади ва ҳоказолар. Жамоа фаолиятини ташкил этишда ўқувчиларнинг шахслараро реал, яъни аниқ мавжуд булган алоқаларини ҳисобга олиш икки хил мақсадга: гуруҳ аъзоларини жамоа ҳаётига жалб қилиш ва улар ўртасидаги муомалага таъсир кўрсатиш бундан ташқари ўз олдиларига қўйган ҳар бир мақсадига эришиш имконини беради. Одам боласининг ривожланиши бу муҳим жараён саналади. Бизга маълумки, ҳаёти давомида инсон жисмоний ва психик томонидан ўзгариб боради, лекин болалик ва ўсмирлик даврида ривожланиш ниҳоятда кучли бўлади. Бола мана шу йилларда ҳам жисмоний, ҳам психик жиҳатдан ўсиши, ўзгариши шахс сифатида камолга етади. Бунда берилаётган тарбия мақсадга мувофиқ таъсир этиши натижасида бола жамият аъзоси сифатида камол топиб, мураккаб ижтимоий муносабатлар системасида ўзига муносиб ўрин эгаллайди. Шахснинг камол топишида ва унинг хулқига ижтимоий ва биологик омилларнинг таъсир кучи ҳамиша бир хил бўлавермайди. Сабаби одамнинг хулқига, муносабатига ва алоқаларига ёши, билими, ҳаётий тажрибаси, одатлари ва ниҳоят, вазият ҳам таъсир этади. Шахснинг фазилатларини тўғри аниқлаш ва бехато баҳолаш учун уни турли муносабатлар доирасига, турли вазиятларда кузатиб кўриш лозим. Ана шундагина шахснинг ижтимоий хулқи, маънавий қиёфаси, инсоний фазилатлари рўёбга чиқади. Демак, шахсни ривожлантириш вазифасини тўғри хал қилиш учун унинг хулқига, таъсир этувчи омилларни, бу омилларнинг, табиатини, шахснинг хусусиятини яхши билмоқ керак. Боланинг камолотига, руҳиятига, феъл-атвори шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир этади: биологик омил, ижтимоий омил ва тарбия таъсир этади. Ўрта Осиё мутафаккирларидан Фаробий, Абу Али Ибн Синолар ҳам инсон тарбиясига таъсир этадиган омиллар аҳамиятига эътибор бериб келганлар. Фаробий инсон камолотида таълим-тарбиянинг муҳимлигини таъкидлаб: «муносиб инсон» бўлиши учун одамда икки имконият: таълим ва тарбия олиш имконияти бор. Таълим олиш орқали назарий камолотга эришилади, тарбия эса, бу кишилар билан мулоқотда ахлоқий қадр-қимматни ва амалий фаолиятни яширишга олиб борадиган йўллар дейди. Абу Али ибн Сино этика ва ахлоқий тарбия масалаларини фалсафий педагогик асосда ёритиб беришга ёрдам беради. У айниқса оила тарбиясида ота-онанинг ўрнига алоҳида тўхталиб: бола туғилгач, аввало, ота унга яхши ном қўйиши, сўнгра эса уни яхшилаб тарбия қилиши керак. Агар оилада тарбиянинг яхши усулларидан фойдаланилса оила бахтли бўлади деган фикрни илгари суради. Бола шахсининг ривожланишига, камол топишига ирсият, муҳит ва тарбия каби омиллар таъсир этади. Бола шахсининг ривожланишига наслнинг таъсири деганда, ота- оналарга ўхшашликни ифодаловчи биологик белгиларни такрорланишини тушунмоқ керак. Ҳар бир болага ота-онасидан мерос шаклида баъзи биологик сифатларга (тананинг тузилиши, сочнинг, кўзнинг, терисининг ранги, буйи-басти ва бошқалар) эга бўлган ҳолда дунёга келади. Буларнинг барчаси жисмоний хусусиятларга киради. Булардан ташқари 188 олий нерв фаолиятининг хусусиятлари ҳам туғма ўтади. Бу эса физиологик хусусият ҳисобланади. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling