Таълим вазирлиги


 Шахсга жамоавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

2. Шахсга жамоавий-тарбиявий таъсир кўрсатиш. 
Мавзунинг мақсади ва вазифаси шахснинг шаклланишида оила муҳити, коллектив ва 
жамиятнинг таъсирини ифодалаш, шахснинг жамоага, жамиятга алоқадорлиги 
тушунчаларини шакллантириш. 
Ўқитувчи уйга берилган икки топшириқ ҳақида гаплашиб бўлгач, учинчи саволга 
жавоб беришни бир-икки топшириқ ҳақида гаплашиб бўлгач, учинчи саволга жавоб 
беришни бир-икки ўқувчидан сўрайди. Ўқувчилар аввало ота-оналаридан ёки опа-
акасидан, кейин эса тарбиячилари, ўқитувчилари, маҳалла-куйдан миннатдор эканлигини 
айтадилар, ўқитувчи хулоса қилади:
– Жавобингиздан маълум бўлдики, шахснинг камол топиши аввало оила муҳитига 
боғлиқдир. Ўзбек халқининг буюк шоири Алишер Навоийнинг қуйидаги шеърий 
парчасига эътибор беринг.
 
Улча эрур тифлга шойиста иш, 
Билки кичикликда эрур парвариш. 
Қатрага чун тарбият этди садаф, 
Эл бошига чиққунга топди шараф. 
Тифл, яъни болани кичиклигида парваришлаш, яъни тарбиялаш керак, садаф 
қаторига кирган қатра, яъни дур одамларнинг бошида туриш шарафига муяссар бўлди. 
Ҳудди шунингдек, ота-она гўё садаф, болалар эса уларнинг бағридаги дурлардир.
Оиладаги шароит, озиқ-овқат ва жиҳозлар таъминоти, ўзаро муносабатлар: эр-хотин, 
бобо-буви 
қайнона-қайнота, 
ака-ука, 
опа-сингил, 
тоға-амаки 
ҳамда 
бошқа 
қариндошларнинг бир-бирига муомаласи оила аъзоларининг биргаликда ишлаш, дам 


183 
олиши, адабиёт, санъат, илм-фан ва спорт билан шуғулланиш, даромад, руҳий-маънавий 
ҳолатлар, қўни-қўшничилик алоқалари, маҳалладаги тўй-маъракаларга қатнашиш ва 
ҳакозолар оила муҳитини ташкил этади. Оила муҳити аҳлоқ-одоб, маданият қоидалари 
асосида ташкил топса, бола шахсининг тўғри шаклланиши учун шарт-шароит яратилса
бунда оиладаги болалар тўғри камол топади.
Ҳамқишлоқлар бир оиладек яшаб, бир-биридан хабардор, бир-бирларига меҳрибон 
бўладилар, қишлоқнинг, коллективнинг иши ҳақида ҳисоб бериб турадилар, бир-
бирларини ва шу аснода болаларини ҳам коллектив руҳида тарбиялайдилар.
Ибн Сино коллективдан, жамиятдан ажралиб тарбия топган боланинг баҳтсиз бўлиб 
қолишни таъкидлайди. Инсон оилада дунёга келган билан жамиятга алоқадордир. 
Фаробийнинг фикрига «инсоннинг ва жамиятни қўлга киритиши, аҳлоқий ва ақлий 
мукаммалликка эришуви, инсон ва жамоанинг ўз қўлидадир».
Жамиятнинг қанчалик ривожланганлиги оила фаровонлигида, шахснинг камолотида 
кўриш мумкин. Ёки шахснинг баркамоллиги, оиланинг тўла-тўкислигига қараб, 
жамиятниг иқтисодий, сиёсий, маънавий-аҳлоқий аҳволини билиш мумкин. Чунки, шахс-
оила жамият муносабатлари ўзаро мустаҳкам боғланган. Шунинг учун шахс оила-жамият 
муҳитида шаклланади, камол топади.
Ўқитувчи фаолиятида ўқувчилар жамоасини шакллантириш марказий вазифа 
ҳисобланади. Жамоа назарияси қонунларига мувофиқ уни яратиш методикаси асослари 
қуйидагилардан иборат: талаблар қўйиш, фаолларни тарбиялаш, ўқув, меҳнат, ижтимоий-
сиёсий ва оммавий-маданият фаолиятдаги истиқболларни ташкил этиш соғлом 
жамоатчилик фикрини шакллантириш, ижобий анъаналарни яратиш ва кўпайтириш. 
Таърифланган бу қоидалар ҳар қандай жамоани шакллантириш ва ривожлантириш 
учун қўлланма ҳисобланади. Жамоанинг ривожланиш даражасини белгилаш методикаси. 
Унинг моҳияти у ёки бу ривожланиш даражасидаги жамоа норматив таърифини аниқ 
жамоа таърифи билан таққослашдан иборатдир. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 
мақсаднинг, педагоглар билан ўқувчиларнинг биргаликдаги ҳар томонлама собитқадам 
фаолиятининг, ўзаро маъсулиятли муносабатларнинг мавжудлиги: ўз-ўзини бошқариш 
органларининг фаолияти ва ҳ.к. 
Болаларнинг жамоа туркум нормалари ва қоидаларининг, интизомнинг бузилишга 
муносабатларини кузатиб, жамоасининг ташкилий тузилиши таъсирчанлигига ишонч 
ҳосил қилиш мумкин. Жамоа ривожланишининг дастлабки боскичида болалар тарқоқ 
бўлиб, уларда якдил ва синф раҳбари таяниши мумкин бўлган таъсирчан фаоллар 
бўлмайди. Шунинг учун бундай жамоада салбий ҳодисалар очиқ муҳокама қилинмайди, 
мустақил жамоа қарори қабул қилинмайди ва ҳакозо.
Жамоанинг ривожланиш даражасини аниқлашда ўқувчиларнинг фақат синфдан 
ташқари фаолиятида намоён бўладиган муносабатиларни таҳлил этиш билангина 
чекланиб бўлмайди. Синф раҳбари ишининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у 
оддий болалар жамоасини эмас, балки ўқувчилар жамоасини шакллантиради. 
Ўқувчиларнинг асосий вазифаси ўқишдан иборат. Шунинг учун синф раҳбари даставвал 
болаларнинг ўқишга қандай муносабатда эканликларини ўзларини дарсда қандай 
тутишларини, уй вазфаларини сидқидилдан бажаришлари ёки бажармасликларини 
аниқлайди. Ва ниҳоят, энг муҳими–уларнинг ўқишдаги мўлжаллари нималардан иборат
бу мўлжаллар ижтимоий моҳиятга молик ёки молик эмаслиги ҳисобланади.
Педагог синф билан ишлашнинг дастлабки босқичида турли вазиятларга дуч келиши 
мумкин. Синфда ҳақиқий жамоа муносабатлари бўлмаслиги мумкин, бунда ўқитувчи 
ишни бошидан бошлашга тўғри келади. Кўпинча бундай ҳолат янги шаклланган, «йиғма» 
синфларда, янги қурилган мактабларда бўлиши мумкин. Тўғри бошқа ҳолларда ҳам 
шундай бўлиши, аввалги синф раҳбарининг куч-ғайрати муваффақият келтирмаган 
бўлиши, таркиби ўзгармаган жамоа VII-VIII-cинфларда ҳам шаклланмаслиги мумкин.
Иккинчи томондан синф раҳбари синф билан ишлар экан, ҳар доим жамоа 
ривожланишнинг бошланғич даври билан иш кўради, деб мўлжаллаб бўлмайди. 


184 
Бошланғич мактабдаёқ (I-IV-синфларда) кўпинча яхши синф жамоалари шаклланади. 
Ўқитувчи бундай ҳолда жамоа фаолиятининг аввалги тажрибасини таҳлил этади ва унинг 
анча юқори ривожланиш даражасига мос келадиган тарбия методларини қўллайди.

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling