Таълим вазирлиги
Болалар жамоасини шакллантириш методикаси
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Синф жамоасини тузиш ва жипслаштиришда синф раҳбарининг оила ва жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари.
3. Болалар жамоасини шакллантириш методикаси:
Жамоада шахсни якка тартибда тарбиялашдан мақсад мактаб ўқитувчисини ўз-ўзини тарбиялашга жалб этиш, уни тегишли малака ва кўникмалар билан қуроллантиришдан иборатдир. Замонавий синф раҳбар ўқувчидан ёмон хулқ атворининг, паст ўзлаштиришнинг сабабларини пухта ўрганади. Бунда ўқувчининг синфдошлари билан муносабатлари, бу муносабатларнинг маънавий асослари энг муҳим масалалардан биридир. Жамоа муносабатлари – даставвал муайян принципларга асосланган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мақсадлар йўналтириб турадиган ўзаро маъсулиятли муносабатлардир. Синф ўқитувчилари кўп бўлган шароитда ҳар бир бола якка тартибда ёндашиш, ҳар бир бола қалбига тўғри йўл топиш жуда қийин. Агар ўқувчилар жамоаси қўллаб қувватласа, ҳар холда бундай йўлни топиш мумкин. Жамоада шахсни тарбиялашда якка тартибдаги ёндашувнинг моҳияти алоҳида ўқувчини жамоа фаолиятига жалб этишдан жамоани эса мазкур ўқувчи билан қизиқтириб қўйишдан ҳам иборатдир. Ҳар қандай жамоада тарбияси қийин болалар бўлади, лекин «ажратиб қўйилган» болалар бўлмайди. Ўқувчиларнинг хулқ атвори, ўқувчининг мунтазам ўрганишни ўз олдига махсус мақсад қилиб қўймаса унинг учун сезилмаган тарзда ўзгариши мумкин. Бундай ўрганиш якка тартибда ишни ташкил этишнинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади. 178 4. Синф жамоасини тузиш ва жипслаштиришда синф раҳбарининг оила ва жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари. Ўқитувчи-синф раҳбари, меҳрибон тарбиячидир. Мактабнинг бошланғич синфларидаги муҳим хусусиятлардан бири-бирига қадрдон ўқитувчи раҳбарлигида 4 йил ҳамкор, ҳамдард бўладилар. Шу сабабдан бошланғич синф ўқувчиларнинг ота-оналар жамоаси билан ҳам ишлаш ўзига хос хусусиятга эга: Биринчи фарзандларини мактабга кузатадиган ота-оналарнинг иш шакл ва услублари кўп тажрибали ота-оналардан фарқ қилади. Булар учун «1-синф ўқувчиси», «Ёш ота-оналарга эсталик»ларни тавсия этиш талабга мувофиқдир. Бу иш шаклидан мақсад: Ота-онанинг – ўқувчи ота-онаси номига сазовор бўлиш ҳиссини уйғотиб, мактаб олдидаги бурчини англатиш. Ота-онанинг педагогик, тарбиячилик фаолиятинн фаоллаштириш. Ёш ота-оналар учун эсталик. Ҳар бир инсон фарзанд кўриш ва уни вояга етиб боришини тўрт кўзлаб, кузатаётганидан Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, у буюк неъматни қадрига ета билиши лозим. Бу неъмат боланинг мактабга биринчи қадамидир. Ота-она 1-синф ўқувчисининг илм даргоҳидан кўп билим ва тарбияга эга бўлиши учун нималар қилиши керак: 1. Ўқитувчи муқаддас сиймо у сизнинг маслаҳатчингиз, уни ардоқлаб обрў- эътиборига садоқатли бўлиш. 2. Синф ва мактаб жамоасининг таълим-тарбия тадбирларига фаол қатнашиб таклиф ва мулоҳазаларингизни айтиш. 3. Болангизда нима яхши, нима ёмон эканлигани уқтириб шарқона расм-русм, удум анъаналаримиздан хабардор қилиш ўқитувчига кўмакдош бўлиш. 4. Болангизнинг ўқув ишларига ёрдам бериб бориш. Унга бериладиган топшириқларни бажаришда уларга ёрдамингизни бериш. 5. Болангизда мактаб, синф, ўқитувчи ва ўртоқларга нисбатан яхши фикр уйғотиш, чунки 1-синф ўқувчисининг мактаб шароитига мослаштириш анча мураккаб руҳий ҳолатдир. 6. Фарзандингиздан кундалик иш фаолиятидаги муносабатини кузатиб, сўраб бориш. Бундай суҳбатда яхши, жуда яхши, марҳамат, раҳмат, барака топ каби сеҳрли сўзларни, ножўя ҳаракат содир бўлган бўлса, «чакки иш бўлибди», «мен кутмаган эдим» кабиларни ишлатиш. 7. Ота-она мактабнинг яқин ёрдамчиси бўлиши керак. Ота-оналарнинг ман шу тариқа мактабга кўмакдош бўлиши ўз фарзандининг камоли юқори бўлишини таъминлаб беради Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling