Таълим вазирлиги


 Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг методик


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

2. Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг методик 
ишларига раҳбарлиги. 
Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари методика ишларига қуйидагича 
раҳбарлик қилади: 
1. 
Шу йилда мактаб олдига қўйилган вазифаларни назарда тутиб мактабдаги 
методика ишлари режасининг лойиҳасини тузиб чиқади. 
2. 
Методик ҳужжатларнинг тўғри юритилишини кузатиб боради, педагоглар 
йиғилиши ва методик кенгашларга маърузалар тайёрлашда ёрдам беради. 
3. 
Ўқитувчилар орасида тажриба алмашиш, ёш ва тажрибаси кам ўқитувчиларга 
ёрдам, бериш ишларини йўлга қўяди. Бу иш ўз касбини яхши билган ўқитувчиларнинг 
ёш, тажрибаси кам, ишга янги келган ўқитувчиларнинг дарсига кириши ва уларга ҳар хил 
кўрсатмалар бериши, методика жиҳатидан юксак савияда ўтказилган дарс намуналарини 
кўрсатиш мақсадда ёш ўқитувчиларни тажрибали ўқитувчиларнинг дарсларига таклиф 
этиш, назорат ишларининг мавзуси ва мундарижаси масалаларида маслаҳатлар бериш 
каби шакллардан иборат бўлади. 
Мактаб ҳаёти мураккаб ва кўп қиррали ҳаёт йўлидир. Бинобарин, мактаб 
раҳбарларининг вазифалари ҳам хилма-хил. Ўқув ишлари бўйича директор 
ўринбосарининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳамма ишларини тизимга солиш, аниқлаш ва 
режалашиириш мақсадида уларни ўқув йилининг асосий даврларига тақсимлаш яхши 
натижа беради. Маълумки бундай асосий даврлар учтадир: 
1. 
Янги ўқув йилига тайёргалик кўриш 
2. 
Машғулотларнинг бошланиши ва бутун йил давомида таълим-тарбия ишларининг 
бориши. 
3. 
Имтиҳонлар ва ўқув йилининг тугалланиши. 
Янги ўқув йилига тайёргарлик даврида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 
мактабга тааллуқли барча буйруқлар билан, янги дарсликлар, ўқув қуроллари ва таълим-
тарбия мавзуларида ва газеталарда босилган энг муҳим мақолалар билан яхши танишиб 
чиқиш керак. Ўқитувчи кадрларни тақсимлаш лойиҳасини тайёрлаш, ўқув дастурларини 
ўтиш учун тақвим-режаларни қандай тузиш ҳақида ўқитувчиларга йўл-йўриқлар бериши 
зарур, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактабнинг янги ўқув йилидаги таълим-
тарбия ишлари режасининг асосий қоидаларини ишлаб чиқиши, ўзининг иш режасини 


190 
ҳамда мактабнинг синфдан ва мактабдан ташқари ишлар режасини ишлаб чиқиши керак. 
У кузги якунийларининг яхши ўтказилиши ва 1-4-синфда ёзги топшириқларнинг 
бажарилиш тадбирларини кўради. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари билан 
биргаликда имтиҳонлар ҳақидаги қонун-қоидаларга тўла риоя қилишини қаттиқ ва пухта 
назорат қилиб туриши зарур. У ўқитувчиларнинг ўқувчилар билимига ошириб баҳо 
қўйишига ҳам қарши курашиши керак. Шунингдек, ҳамма имтиҳонлар якунланиб бўлиб, 
натижалар чиқарилгач, мактабнинг йиллик ҳисоботини тузишда раҳбарга ёрдам беради. 
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари мактаб ишини чуқур ва ҳар торнонлама 
билган тақдирдагина ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ишларига аниқ ва амалий раҳбарлик 
қила олади. Бу раҳбарлик вазифасига кўтарилган ўқитувчи бир ёки икки фаннинг 
мутахассисидир. 
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари қуйидагиларни билиши зарур: 
1. 
Ўрта мактабда ўқитиладиган ҳамма фанларнинг дастурларини ва уларнинг 
ўқитилиши, хусусий методикаларини, дарсликларини, кўргазмали қуролларини. 
2. 
Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг методларини. 
3. 
Ўқувчилар ташкилотлари билан ишлаш методларини. 
4. 
Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар назарияси ва амалиётини. 
5. 
Болалар адабиётини. 
6. 
Мактаб гигиенаси ва таълим-тарбия психологияси масалаларини. 
7. 
Раҳбарлик қилиш, назорат қилиш, ҳужжатлар юритиш ва ҳисобга олиш 
методларини. 
Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари буларни билмаса, раҳбарлик қила 
олмайди. Шунинг учун у ўз малакасини ҳормай-толмай, ҳар тарафлама ошириб бориши 
зарур. Унга бу соҳада ўқитувчилар малакасини ошириш институти, педагогика хоналари, 
халқ маорифи бўлимлари, ҳар турли семинарлар, қисқа муддатли курслар ва тажриба 
алмашиш кабилар ёрдам беради. 
Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳам раҳбар каби таълим-тарбия 
ишларига тўғри раҳбарлик қилиш учун зарур бўлган мустақиллик назарияси билан 
қуролланган сиёсий билимдон киши бўлиши керак. Ўқув ишлари бўйича директор 
ўринбосарининг ўқитувчи ва ўқувчилар олдидаги обрўси унинг ўз ишини қанчалик 
билишига боғлиқ. Ўқувчилар ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига фақат 
жадвалларни тузувчи ва мактабнинг ички тартиб-қоидаларини назорат қилувчи киши 
дебгина қарамасдан, балки таълим-тарбия ишлари соҳасидаги билимдон раҳбар, ҳурматли 
ва фойдали кўрсатмалар бера оладиган методист ва ниҳоят моҳир педагог деб қарашлари 
лозим. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling