Таълим вазирлиги


 Синф раҳбарининг ўз ўқувчиларини рағбатлантириш ва жазолаш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3. Синф раҳбарининг ўз ўқувчиларини рағбатлантириш ва жазолаш 
усуллари. 
Рағбатлантириш ва жазолаш усуллари. Ўқувчи болаларнинг ҳар бири ўсиб, 
улғайиб, камол топиб бораётганидан хурсанд бўлганини сезиши керак. Шундагина бола 
ўзининг олға силжиб бораётганини кўра билади, ўз кучига ишонади. 
Рағбатлантириш қуйидаги турларга бўлинади. (мактабларда) 
1) Ўқувчининг кучи этадиган, маъсулиятли топшириқ бериш орқали болага ишонч 
билдириш: бунда бола ўз қадр қиммати билан фахрланади; 
2) мактаб (мажлисларда) олқишлаш; 
3) эсталик совғалар бериш; 
4) мақтов ёрлиғи бериш; 
5) ҳурмат тахтасига расмини осиш; 
7) қўллаб - қувватлаш; 
8) маъсулият ва жамоанинг миннатдорчилиги; 
9) синфда биринчи ўринда туриш; 
10) мусобақаларда байроқ кўтариш газета, радиода, телевизорда эълон ва х. 
Жазолаш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир. 
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун 
қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо
уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, 
ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон 
гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади. Мактабларда қўллаш мумкин бўлган 
жазо чораларига қуйидагилар киради: 


106 
Танбеҳ бериш — энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқувчига юзма-юз туриб танбеҳ 
беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин. 
Огоҳлантириш — содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг 
олдини олиш мақсадида қўлланилади. 
Ҳайфсан бериш - ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида 
баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган 
интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда 
бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин. 
Уялтириш - ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбияси учун 
масъул бўлган субектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) 
олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-
ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат 
қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-
туйғуларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, лекин ҳа деб уялтиравериш ва 
қизартиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина 
ижобий натижага умид қилиш мумкин. 
Жазо пухта ўйлаб қўлланилиши лозим, аксинча, жаҳл устида жазолаш мумкин эмас. 
Жазолар якка характерда, яъни, биргина усулни қўллаш асосида бўлсин, ўқувчининг 
айбига мос, мувофиқ бўлиши, тез-тез қўлланилмаслиги, жазоланувчида жазонинг тўғри 
белгиланганлигига нисбатан шубҳа туғилмасин ва улар ўз айбларини сезсин. Жамоада 
муҳокама қилиш ва жамоа томонидан қўллаб-қувватланган жазо берилса, унинг таъсир 
кучи янада ошади. Барча ҳолатларда ҳам жазо тарбияланувчининг жисмоний ва руҳий 
азоб-уқибатларга солмаслиги, уни таҳқирламаслиги, шаънини ерга урмаслиги керак. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling