Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбия қонуниятлари
5. Жамоа йўналиши. Тарбиявий ишлар мазмунида жамоага нисбатан ижобий
муносабатни қарор топтириш ётади. Жамоа ёрдамида шахсни ҳартомонлама ўз юрти, дунёни англаш, уни тўлақонли талқин этиш, инсонпарварлик ва ўзаро ҳамкорлик туғйуларини юзага келиши ва ривожланиб бориши каби ҳолат амалга оширилади. Замонавий педагогик жараёнда тарбияланувчига: инсон ақлий, эстетик, ахлоқий, жисмоний, сиёсий-ғоявий, иқтисодий, экологик ҳамда диний тарбия олиши лозимлигини уқтиришининг ўзигина кам самара беради. Ўқувчи учун юқорида қайд этилган тарбия 42 йўналишларининг нима учун кераклиги, уларнинг инсонга нима бера олиши каби масалалар қизиқарлидир. Ривожланган хорижий мамлакатлар тарбия тизимида муаммонинг мана шу жиҳати биринчи ўринга қўйилмоқда. Юқорида қайд этилган ғоялар тўғри ташкил этилган педагогик жараёнда — етук фуқаро, малакали мутахассис ҳамда баркамол оила соҳибини тарбиялаб вояга етказиш учун хизмат қилиши лозим. Тарбия жараёнини илмий асосланган тарзда олиб бориш унинг қонуниятларини чуқур ўрганишни талаб қилади. Бу қонуниятлар воқеаларнинг муайян ривожланиши учун шароит яратувчи сабаб ва оқибат ўртасидаги муҳим, зарур ички алоқаларнинг ифодаси сифатида намоён бўлади. Тарбия жараёнининг асосини ижтимоий ҳаётнинг обектив талаблари инсоннинг ижтимоий моҳиятини ва табиатини акс эттирувчи қонуниятлар ташкил этади. Табиат ёки жамиятдаги ҳар қандай мураккаб ҳодисада объектив равишда мавжуд бўладиган барқарор алоқалар кузатилади. Бундай алоқалар «қонуният» деб аталади. Бундай қонуниятга тарбия жараёнида ҳам амал қилинади. Тарбия қонуниятлари моҳияти бир томондан ижтимоий ҳодиса сифатида тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, иккинчи томондан шахснинг ривожланиши билан болғиқдир. Тарбиянинг биринчи ва энг муҳим қонунияти унинг ижтимоий муҳитнинг объектив ва субъектив омилларига боғлиқлигидир. Тарбиянинг иккинчи муҳим қонунияти тарбиянинг шахс ривожланиши билан бирлиги, ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигидир. Шахс ривожланиши тарбиянинг ғоявий мазмуни ва сифат даражасига боғлиқдир. Айни чоғда тарбиянинг мазмуни, шакл ва методлари шахснинг ривожланганлик даражасига ҳам боғлиқ. Тарбия жараёни психология фани асосларини, шахснинг психологик ва физиологик ривож ланиш қонуниятларини билишни талаб қилади. Тарбиячи (ўқитувчи) тарбияланувчи (ўқувчи) шахсни ҳар томонлама ўрганиши ва шу асосида унга тўғри психологик тавсиф бериши ҳамда таъсир кўрсатиши лозим. Тарбияланувчининг шахсий хусусиятлари ва имкониятлари ҳисобга олинмас экан, уларга ҳар қандай тарбиявий таъсир бир томонлама ёки тасодифий бўлиб қолади. Шунингдек, улар бошқа тарбиявий таъсирларга мос бўлмай қолади. Тарбиянинг учинчи қонунияти фаолият ва муносабат бирлигини эътироф этиш, шахснинг ижтимоий ижобий фазилатларини шакллантиришнинг асосий манбайи бўлиб хизмат қилади. Тарбияланувчиларнинг фаолия ти жамият учун қанчалик фойдали, мақсадга мувофиқ ташкил этилса, шахс ва жамият ўртасидаги муносабат оқилона бўлса, тарбия жараё ни шунчалик самарали бўлади. Тарбиянинг тўртинчи қонунияти тарбияланувчиларнинг ўзаро тарбиявий таъсирга эга эканликлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда фа олиятлари ўртасидаги боғланишнинг мавжудлиги саналади. Тарбиячи (ўқитувчи)ларнинг ва ўқувчилар жамоасининг тар бияланувчи (ўқувчи)ларга педагогик таъсири, улар фаолияти ва муносабатларини тизимли ҳамда режали тарзда мақсадга мувофиқ ташкил қилишни назарда тутади. Тарбия жараёнида тарбиячи (ўқитувчи) ва тарбияланувчи (ўқувчи)ларнинг ижтимоий роли бир хил эмас. Тарбиячи учун тарбияланувчи ҳар вақт тарбиявий объект ҳисобланади. Бироқ, тарбияланувчи тарбиячи билан онгли равишда ўзаро муносабатда бўлишга эришса, тарбиявий муносабатлар фаол характер касб этади. Ривожланувчи (шахсни ривожлантириш), тарбияловчи (тарбия мақсадларини амалга ошириш) ва ташкилотчилик (фаолият ва муносабатларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш) вазифалари тарбия жараёнида (тарбияланувчиларнинг) асосий вазифалари саналади. Тарбия жараёнининг қонуниятлари билан бирга бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бир қатор муҳим қоидалари бўлиб, улар қуйидагилар: 43 - тарбиянинг аниқ бир мақсадга қаратилганлиги; - тарбияни ҳаётий фаолият билан боғлиқ ҳодиса деб билиш; - шахснинг жамоада тарбиялашга оид ўрни; - тарбияланувчи шахсига нисбатан талабчан бўлиши ва унинг шахсини ҳурмат қилиш; -тарбияланувчи (ўқувчи)нинг тарбия жараёнида ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш; - тарбиявий ишларнинг изчиллиги ва мунтазам олиб борилишига эътибор. Тарбия жараёнининг муваффақияти уни ташкил этишда қандай тамойилларга кўра иш кўрилаётганлигига ҳам боғлиқ. Тарбия тамойиллари тарбия жараёни қонуниятларини акс эттиради. Тарбиявий жараёнда илғор тамойилларга амал қилиниши тарбия самарасини таъминлайди. Тарбия тамойиллари қуйидагилардан иборат: • тарбиянинг мақсадга йўналтирилганлиги ва ғоявийлиги; • тарбияда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устунлиги; • тарбияда миллий, умумбашарий қадриятларнинг устунлиги; • тарбияда изчиллик ва тизимлилик; • тарбиянинг ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш; • тарбияни меҳнат билан боғлаш; • тарбияланувчи шахсни ҳурмат қилиш; • тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш; • жамоа ва жамоа ёрдамида тарбиялаш; • тарбияда ўқувчи хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий томонларни йўқотиш. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling