Таълим вазирлиги
Тарбияда изчиллик ва тизимлилик
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш
- Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш
Тарбияда изчиллик ва тизимлилик - тарбияга яхлит тизимли ёндашиш педагогик
ҳаракатнинг пировард натижасига йўналтирилганлик даражасини белгилаб беради. Бундай педагогик мақсад ва вазифалар, уларнинг мазмуни тарбиявий жараённинг барча қатнашувчилари томонидан тан олиниши шарт. Тарбияда изчиллик жуда муҳимдир. Ўқувчиларга бирданига кўп талаб ва қоидаларни тақдим қилиш мумкин эмас. Ўқитувчилар ўқувчиларга бўлган муносабат жараёнида ўзаро бир-бирига зид ҳаракатда бўлмасликлари, ягона талаб қўйишлари лозим. Тарбияни ижтимоий ҳаёт билан қўшиб олиб бориш. Меҳнатнинг тарбиявий таъсири ғоят каттадир. Меҳнатда иштирок этиш ва унумли меҳнат қилиш билан шахс ўз қобилияти ва истеъдодини намоён қилади ва камолга етади. Меҳнат ёш авлоднинг тарбияси учун жуда катта воситадир. Ўқув меҳнати ва ижтимоий фойдали меҳнат ўқувчи шахсига ижобий таъсир этади, бу икки фаолият бирлиги болани фаоллаштиради, хулқ бирлигини таъминлайди, ташаббускор ва изланувчан қилади. Меҳнат болаларга сиёсий-маънавий тарбия бериш учун замин ҳозирлайди. Шунинг учун оила ва мактабларда болаларни илк ёшидан бошлаб меҳнатсеварлик руҳида, меҳнатга муҳаббат ва меҳнат кишиларига ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилади. Мактабда ўқишнинг ўзи ҳам меҳнатдир. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларнинг аксарияти ҳам меҳнат тарбияси билан мустаҳкам боғланган. Тарбияланувчи шахсини ҳурмат қилиш - ўқувчиларни ижтимоий тарбиялашнинг муҳим тамойилларидан бири - уларнинг шахсини ҳурмат қилишдир. Бу тамойил инсонпарварлик муносабатидан келиб чиқади. Ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш, уларга меҳр-муҳаббат кўрсатиш ва уларга ишониш шарт. Тажрибаларнинг кўрсатишича, қайердаки ўқувчиларга ҳурмат, муҳаббат, ишонч бўлса, шу ерда тарбиянинг таъсири самарали бўлади. Болаларга ҳурмат ва муҳаббат улар кучига куч қўшади, ўқитувчига нисбатан ҳурматни уйғотади. Тарбияда ўқувчининг ёш ва алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиш - тарбиянинг мазмуни, шакл ва методлари болаларнинг ёш ва савиясига қараб турли синфларда турлича бўлади. Болалар мактабда ривожланишнинг турли даврларини - болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик босқичларини босиб ўтадилар. Шу даврлар ичида боланинг ахлоқий турғунлиги ривожланади, хулқи ва онги ўртасидаги уйғунлик вужудга келади. Тарбия беришда ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. Болаларнинг жисмоний ва маънавий ўсишида бир қадар умумийлик бор, бироқ болаларнинг тавсиф-хислатлари, қобилият ва майллари, қизиқишлари, иродавий сифатлари ҳар хил бўлади. Бу фарқлар уларнинг хулқида, ўқиши ва меҳнатида акс этади. Бир ўқувчига нисбатан фойдали методни бошқа ўқувчига нисбатан қўллаганда натижасиз бўлиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ўқувчининг ўзгаришга хос бўлган хусусиятларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling