Таълим вазирлиги


Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш - тарбия жараёни ўқувчиларнинг жамоа 
бўлиб бирлашишлари, уларда манфаатдорлик бирлиги, ўзаро ёрдам туғйусини ўстиришга 
хизмат қилиши лозим. Туйғу ташкил этилган жамоа аъзоларининг қобилият ва 
истеъдодини ривожлантириш учун кенг йўл очади. Жамоада бола ҳар томонлама 
ривожланиши учун кенг имкониятга эга бўлади. Ўқувчилар аҳил жамоа бўлиб 
уюшганларидагина тарбиявий ишларини амалга ошириш анча енгил ва муваффақиятли 
бўлади, ҳар бир шахсга таъсир этади. Ўз манфаатини жамият манфаати билан қўшиб олиб 
бориш, ўзаро ёрдам каби фазилатлар, аввало, жамоада шаклланади. Ўқитувчи ҳамма вақт 
ўқувчилар жамоасига таянмоғи, уларни жамоа бўлиб турли ишларни бажаришга 
одатлантириб, жамоада яшаш ва ишлашга ўргатиб бориши лозим. 


45 
Тарбияда ўқувчи хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий хислатларини йўқотиб 
боришга эътибор қаратиш лозим. Маҳоратли педагоглар ўз ўқувчиларинг шахсий 
фазилатларини яхши биладилар. Тарбия мақсадини амалга ошириш учун бола хулқидаги 
ижобий сифатларга суяниб иш кўрадилар. Боладаги ижобий сифатларга таяниш, унинг 
салбий сифатларини йўқотиш, ёмон одатлардан қайтаришнинг энг яхши воситасидир. 
Тарбия муваффақияти мазкур масаланинг тўғри ҳал этилишига кўп жиҳатдан болиқ. 
Назорат саволлари: 
1.
Тарбиянинг қандай методларини биласиз? 
2.”Метод” сўзининг луғавий маъноси нима?
3. Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш, машқ орқали одатлантириш) методларга изоҳ 
беринг? 
4.Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш) методига 
изоҳ беринг?. 
5.Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак 
билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар) нима? 
6.Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, 
айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш) нима?
7.Тарбия қонуниятлари ва тамойилларига изоҳ беринг! 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling