Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Абдулла Авлоний эса инсон ақлий билим хусусида тўхталар экан, қуйидагиларни 
баён этади: “Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. Илм инсон учун ғоят 
муқаддас бир фазилатдур, зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби 
кўрсатур, зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, илмсиз одам мевасиз дарахт 
кабидур” дейди. Аллома билим инсонни жаҳолатдан қутқаришнинг энг самарали воситаси 
эканлигига ҳам урғу беради: “илм бизни жаҳолат қоронғусидан қутқарур, маданият, 
маърифат дунёсига чиқарур, ёмон феъллардан, бузуқ ишлардан қайтарур, яхши хулқ, одоб 
соҳиби қилур. Бугун ҳаётимиз, саломатлигимиз, саодатимиз, сарватимиз, майшатимиз, 
ҳимматимиз, ғайратимиз, дунё ва охиратимиз илмга боғлиқдур” деган пур маъно 
сўзларини бизга мерос қилиб қолдирган. 
Иқтисодий тарбия. Ўзбекистон Республикасида, бозор муносабатлари шиддат билан 
бир вақтда ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш ва уларда иқтисодий фаолиятни 
юрита олиш кўникма, малакаларни шакллантириш ўзига хос аҳамият касб этади. 
Иқтисодий тарбия-ўқувчиларга иқтисодий билимларни бериш, уларда иқтисодий фаолият 


12 
(оила буджетини шакллантириш, оила хўжалигини юритиш, мавжуд моддий бойликларни 
асраш, кўпайтириш, савдо-сотиқ муносабатларини тўғри ташкил этиш ва ҳоказолар)ни 
ташкил этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат бўлиб, ижтимоий 
тарбиянинг муҳим таркибий қисми саналади.
Иқтисодий тарбия таълим муассасаларида йўлга қўйилаётган иқтисодий таълим билан 
чамбарчас ҳолда олиб борилади. Иқтисодий тарбияни ташкил этишда оила, таълим 
муассасаси ва жамоатчилик ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка таяниш ижобий 
натижаларни кафолатлайди. Иқтисодий таълим ва тарбиянинг асосий мақсади ўқув 
машғулотларини олиб боришда талаба-ёшлар онгида тежамкорлик, ишбилармонлик, 
тадбиркорлик каби иқтисодий жиҳатларни ўз ичига олувчи хислатларга нисбатан онгли 
муносабатни шакллантиришдан иборат. 
Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: 
- ўқувчиларга иқтисодий билим асослари (иқтисод, оила хўжалигини юритиш ва 
бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни молиялаштириш, 
капитал, тадбиркор, тадбиркорлик фаолияти, кичик ва ўрта бизнес, ижара шартномалар ва 
уларни тузиш, банклар, банк оператсиялари, буюжетни шакллантириш, даромад, банкрот, 
бизнес-режа ва бошқалар) борасида чуқур билимлар бериш ва уларни такомиллаштириш; 
- ўқувчиларда иқтисодий онг ва тафаккур, хусусан, мавжуд моддий бойликларга нисбатан 
оқилона муносабатни тарбиялаш; 
- уларда муайян касбий ёки ишлаб чиқариш кўникма ва малакаларини шакллантириш; 
- уларни иқтисодий ишлаб чиқариш жараёнига фаол жалб этиш; 
- ўқувчиларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга нисбатан эҳтиёж ва лаёқатни 
юзага келтириш; 
- улар томонидан тор доирада бўлсада тадбиркорлик фаолиятининг йўлга қўйилишига 
эришиш. 
Ҳар қандай тарбияда ҳам ўша тарбияга тегишли тушунчаларнинг мазмунини тўлиқ 
англаб етиш ўша тарбия самарадорлигини ошириши ҳеч кимга сир эмас. 
Бу борада ўқув юрти ва оила шароитида талаба-ёшларнинг иқтисодий тафаккурини 
юксалтиришда, уларни ҳамкорликка ва ишбилармонликка чақиришни, иқтисодий ҳисоб-
китобларни ўрганишни ҳаётий тажриба асосида амалга ошириш иқтисодий тарбияда 
муҳим аҳамият касб этади. 
Иқтисодий тарбияда тежамкорлик, тадбиркорлик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик
ишбилармонлик, иқтисодий ҳисоб-китоб, оила буджети ва бойлик каби тушунчаларнинг 
муҳим аҳамияти бор. 
Иқтисодий тарбиянинг дастлабки босқичлари узоқ тарихга эга. Улар кишилик 
жамияти тараққиётига мос равишда такомиллашиб келаверган. 
Иқтисодий тарбияга тегишли маълумотларни илоҳий китоб - Қуръони Каримда ва 
муқаддас китоб-Ҳадиси шариф ҳамда «Авесто» битикларида ҳам топиш мумкин. 
Иқтисодий тарбия Шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳам баён этиб келинган. 
Жумладан, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий асарларида қозихонада мерос ва уни 
тақсимлаш бўйича алоҳида ходим фаолият кўрсатиши қайд этилган. Улар шубҳасиз 
қозихонадаги иқтисодий муаммолар ечимларини ҳал этиш учун жалб этилган. 
Бу борада Форобийнинг “Инсон ўз маблағини сарфлашни билиши керак. Пул 
сарфлашда қизғанчиқлик қилиш хасисликка олиб келади. Пулларни режасиз ишлатиш эса 
инсонни бебошликка этаклайди”, деган фикри ўринлидир. 
Тежамкорликда вақтмасаласи алоҳида эътиборга молик тушунчадир. У инсон 
ихтиёридаги бебаҳо хазина. Шу сабабли ҳам «Кун қайтади, аммо вақт қайтмайди», деган 
нақл бор, чунки вақт ўлчовлидир. Ундан дунёни ўрганиш, ўзгартириш, шахсий манфаат, 
эл-юрт хизмати ва меҳнат самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятларда 
фойдаланиш мумкин. Шу сабабли ҳам у қадрлидир. Тарихий воқеалардан фойдаланиш 
иқтисодий тарбия беришнинг самарадорлигини оширади ва ўқувчилар маънавиятини 
юксалтиришга ёрдам беради. 


13 
Ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш йўлларидан яна бири - бу тарихий воқеалар 
асосида, уларнинг иқтисодий тарбияга оид тафаккурини бойитишдан иборатдир. 
Тежамкорлик тарбияси меҳнат, ахлоқий ва иқтисодий тарбияларнинг муҳим асоси 
ҳисобланади. Шу сабабли ҳам талабаларга иқтисодий тарбия беришда, ўгитлар ва 
ҳикматлардан фойдаланиб, уларни таҳлил қилиб борилса, иқтисодий тарбия самарали 
кечади. Демак, талаба-ёшларга иқтисодий тарбия беришнинг самарали йўлларидан бири - 
бу иқтисодий тафаккурни юксалтиришга оид ўгит ва ҳикматлардан фойдаланишдан 
иборат бўлиб, дарс машғулотларида улардан мосини танлаб ва уни таҳлил қилиб, 
талабаларнинг иқтисодий тафаккури ривожлантирилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling