Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
ЖИНСИЙ ГОРМОНЛАР, УЛАРНИНГ УНУМЛАРИ, СИНТЕТИК ЎРИН БОСУВЧИЛАР ВА АНТОГОНИСТЛАРИНИНГ ПРЕПАРАТЛАРИ
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
ЖИНСИЙ ГОРМОНЛАР, УЛАРНИНГ УНУМЛАРИ, СИНТЕТИК ЎРИН БОСУВЧИЛАР ВА АНТОГОНИСТЛАРИНИНГ ПРЕПАРАТЛАРИ
Аёллар жинсий безлари гормон препаратлари Тухумдонда гормонлар фолликулаларда (эстрогенлар) ва сариқ танада (гестагенлар) хосил бўлади.Эстрадиол фолликулаларнинг асосий гормони бўлиб, тухум хужайраларининг ривожланиш жараёнида хосил бўлади. Организмда эстрадиолдан (асосан жигарда) қон ва пешобда эстрон ва эстриол хосил бўлади. Кимёвий тузилиши бўйича бу брикмалар стероид қаторига мансуб. Эстрогенлар жинсий аъзолар ва иккимламчи жинсий белгиларни ривожланиши учун зарур. Улар таъсирида хайз циклининг биричи яримида эндометрий пролиферацияси рўй беради. Тухум хужайра етилгач фолликула ёрилади – овуляция бошланади. Фолликула ўрнига сариқ тана хосил бўлади. Прогестерон сариқ тананинг асосий гормонидир. Жигарда у пешоб таркибида ажраладиган прегнандиолга айланади1. Гестагенлар (прогестагенлар), эстрогенлар каби, стероид тузулишли бирикмалар қаторига мансубдирлар. Гестагенлар хайз кўриш циклининг иккинчи яримида (секретор фаза) бачадон шиллиқ қаватининг кейинги трансформациясини амалга ошишига, тухум хужайраси урчиганда – децидуал парда ва йўлдошни шаклланишига имкон яратади. Шундай қилиб, хомилани хомиладорлик даврида ривожланиши учун шароит тайёрланади. Шу сабабли сариқ тана горомони кўпинча хомиладорлик горомони деб аталади. Йўлдош хам гестаген ва эстроген гормонлар манбаси хисобланади. Йўлдош таъсир хусусиятлари бўйича гипофиз олдинги бўлаги гормонига хос бўлган хорионигоник гонадотроп горомон (лютеинизацияловчи) ажратади. Ангар тухум хужайраси урчимаса, сариқ тана тескари ривожланишга учрайди ва хайз кўриш бачадон шиллиқ қаватининг кўчиши кузатилади. Жинсий безлар гормонларининг ишлаб чиқарилиши гипофизнинг олдинги бўлагининг гонадотроп гормонлари бошқаради. Эстроген ва гестаген махсус рецепторлар билан богланиб хужайра ичида таъсир кўрсатадилар.Асосий таъсир жойи бу хужайра ядроси бўлиб, у ерда эстроген ёки гестаген рецептор комплекси (мажмуаси) ДНК билан брикади ва шу йўл билан оқсил синтезига таъсир кўрсатади. Эстроген ва гестаген (прогестаген)лар таъсир кўрсатувчи рецепторларнинг энг кўп миқдори бачадон, қин, сут безлари, хамда гипоталамус ва гипофизнинг олдинги бўлагида жойлашган. Аёллар жинсий гормон препаратларининг специфик фаоллиги баъзан биологик стандартизация усули билан аниқланади. Эстрогенларни ахта қилинган сичқон ёки каламушларда куйикиш чақириш (эструс) хоссаси асосида синалади. Эстрогенлар таъсирини жониворлар қинидаги ажратмадан тайёрланган суртма характерига кўра хукум чиқарилади. Осойишталик даврида (анэструс) суртмада шиллиқ, лейкоцитлар ва жуда кам миқдорда ядроли эпителиал хужайралар аниқланади. Куйикиш даврида суртмада кўп миқдорда ядросиз дағаллашган эпителиал хужайралар аниқланади. Бир таъсир бирлиги (1 ТБ) 0,1 мкг эстрон фаоллиги мос келади. Гестагенларни биологик стандартизациялашни балоғатга етмаган урғочи қуёнчаларда ўтказилади. Маълум схема бўйича жониворларга аввал эстрон, сўнгра прогестерон киритилади. Бунда сохта хомиладорлик ривожланади. Бачадон шиллиқ қаватининг ўзгаришлари тахминан хомиладорликнинг 8-кунига мос келиши керак (гистологик текширишлар ўтказилади). Бир таъсир бирлик ( 1ТБ) 1 мг кристаллик пргестерон фаоллигига тенг. Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling