Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 441.5 Kb.
|
11.Гормонлар. витаминлар
Фолликула рағбатлантирувчи гормон гликопротеин бўлиб, тухумдонларда фолликулаларни ривожланишини ва эстрогенлар синтезини, уруғдонда уруғдон найчалари ва спермотагенезни рағбатлантиради. Фоллекула рағбатлантирувчи препарат сифатида менопауза гонадотропини (пергонал, менотропинлар) қўлланилади. Менапауза (хайз кўриш тўхтаган) аёлларнинг пешобидан ажратиб олинади. Менапауза гонадотропинини фолликулалар ривожлвнишини кучли сусайиши, эстрогенлар етишмовчилиги ҳамда эркакларда гипоталамо-гипофизар етишмовчилик сабабидан ривожланган гипоганадизмни даволашда қўлланилади. Мушак ичига киритилади.
Лютеинизацияловчи гормон гликопротеин бўлиб, тухумдонда овуляция бўлишига ва фолликулалар ўрнида сариқ тана ҳосил бўлишига имконият туғдиради ҳамда прогестерон ва эстрогенларни ҳосил бўлиши ва ажралишини кучайтиради. Уруғдонда у Лейдигнинг интерстициал ҳужайраларини (тухумдон гландулоцидларини) ривожланиши ва уларда эркаклар жинсий гормони (тестостерон)ни ажрашини кучайтиради. Иккала гонадотроп гормон цАМФ ҳосил бўлишини ошириб, жинсий гормонлар синтезини тезлаштираи. Дори препарати сифатида йўлдошда ҳосил бўлувчи хорионик гонадотропин (пролан, хориогонин) қўлланилади. Хомиладор аёллар пешобидан ажратиб олинади. У лютенизациялаш таъсирига эга. Унинг фаоллигини биологик стандартизациялаш йўли билан таъсир бирлигида (ТБ) аниқланади. Аёлларга ушбу препаратни ҳайз кўриш цикли бузилганда, бепуштликнинг баъзи турларида, эркакларда - гипогенитализм, жинсий инфантилизм, крипторхизмда1 қўллланилади. Препаратни мушак ичига киритилади. Уни қўллаганда аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Гипоталамусдан гонадотроп гормонлар ажралишини рағбатлантирувчи (лютеинизацияловчи ва фолликула рағбатлантирувчи) гормон – г о н а д о р е л и н аввал ажратилган, сўнгра синтезланган. Кейинчалик гонадорелин каби таъсир кўрсатувчи бошқа агонистлар синтезланган (леупролит, гистрелин, нафарелин ва бошқалар). Шуни ёддан чиқармаслик лозимки, гонадорелин гурухи препаратларининг таъсир йўналиши дозалаш принципига боғлиқ. Агар уларни ўхтин-ўхтин киритилса, қондаги концентрация эгри чизиғи физиологик шароитдаги каби тўлқинсимон (“пульсацияли”) бўлганда кучайтирувчи натижа юзага келади. Қонда препаратнинг турғун концентрацияси ҳосил қилинса, гипофиздан гонадотроп гормонларни ажралиши сусаяди. Декапептит бўлган гонадорелин гидрохлорид гипогонадизмнинг ташхиси ва даволашда қўлланилади. Нанопептит бўлган леупролит ацетат ва унга ўхшаш препаратлар гонадотроп гормонлар секрециясини камайтириш (бунда қонда доимий концентрация ҳосил қилиши керак) учун қўл-ланилади, м-н, простата безининг ракида (ҳавфли ўсимтасида). Д а н а з о л (данол) номи билан аталган, гипофизнинг гонадотроп гормонлари секрециясини ингибитори (кескин сусайтирувчиси) синтезланган. У синтетик препарат бўлиб, 17α- этинил тестостерон ҳосилаларига мансуб. Андрогенлар, гестогенлар ва кортикостероид рецепторлар билан қисман боғланувчи агонистдир. Тухумдонлар функциясини сусайтиради ва бачадон эндометриясини хамда эндометриозда эктопик ўчоқларнинг атрофиясига олиб келади. Спермотагинезни сусайтиради. t½-тахминан 1,5 соат. Эндометриоз, гинекомастия ва бачадонда қон кетганда қўлланилади. Лактотроп гормон сут безларини ривожланиши ва лактацияни кучайтиради. Оқсил тузилишига эга.198 та аминокислотадан иборат. Унинг ишлаб чиқарилиши гипоталамус орқали бошқарилади. Бундан ташқари лактотроп гормонни ажралишини сусайтирувчи гормон мавжуд. У дофамин деб тахмин қилинади, чунки дофамин рецепторларининг антогонистлари (м-н, антипсихотик воситалар, метоклопрамид) лактотроп гормон секрециясини кучайтиради. Аксинча, агонистлари (бромкрептин, леводопа) уни сусайтиради (3-расм). Лактотроп гормонининг препарати лактин сўйилган қора молнинг гипофизидан олинади. Туғруқдан кейинги даврда лактация жараёнини кучайтириш учун қўлланилади. Меланоцит рағбатлантирувчи гормонлар инсонда асосан аденогипофизда ишлаб чиқарилади. Кўриш кучини оширади,қорачиғни мослашишини яхшилайди. Бундай натижа уларни тўр парда хужайраларига кучайтирувчи таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Меланоцит рағбатлантирувчи гормон препарати бўлмиш и н т е р м е д и н н и сўйилган қора мол гипофизидан олинади. Офтальмологияда кўзнинг тўр пардаси дегенерацияси, гемеролопияни1 ва бошқа патологик холатларда қўлланилади. Кўпинча конъюктива бўшлиғига томизилади (баъзан конъюктива остига игна орқали ёки электрофорез услубида киритилади). Аммо меланоцит рағбатлантирувчи гормоннинг инсондаги функцияси етарлича аниқланмаган. Аденогипофиздан бир қатор бошқа гормонлар хам ажратилган. Липотроп гормонлар катта қизиқишга эга бўлдилар (улар ёғларни деподан ажралишини таъминлайди, бошқа таъсиларга хам эгадирлар).Улар ичида алохида эътибор β-липотропинга берилди, у оғриқсизлантириш фаоллигига эга прекузор пептидлар –эндофин ва энкефалинлар сифатида бахоланган. Гипофизнинг орқа бўлаги гормонлари бўлмиш окситоцин ва вазопрессин (антидиуретик гормон) полипептидлар ҳисобланади. Синтетик йул билан хам олинган. Миометрийга рағбатлантирувчи таъсир этиш окситоциннинг асосий таъсиридир. Окситоцин таъсирига хомиладорликнинг охирги давридаги миометрий айниқса сезгир булиб, у туғишдан кейинги бир неча кун ичида хам шундайлигича сақланади. Организмда окситоцин аминопептитазаларга мансуб бўлган окситоциназа таъсирида фаолсизлантирилади. Окситоцин дори препарати сифатида туғиш жараёнини рағбатлантириш ва туғишдан кейинги даврда бачадондан қон кетишини тўхтатиш учун, хамда лактацияни кучайтириш учун қўлланилади. Окситоцин тоза ҳолда чиқаилади (ТБ-таъсир дозаланади, мушак ва қон томирга киритилади). Бундан ташқари питуитрин (гипофиз безининг орқа бўлаги сувли экстракти ) препарат таркибида ҳам бор. Д е з а м и н о о к с и т о ц и н (сандопарт, демокситоцин) окситоцинни синтетик ҳосиласидир. Окситоциндан фарқ қилиб, ферментлар таъсирига чидамли ва таъсири давомлидир. Трансбукал (лунжда тутиш) йўл билан қўлланилади. Вазопрессин (антидиуретик гормон )ўзига хос V-рецепторлар билан боғланади.У асосан иккита подтипга бўлинади: V1 ва V2 (3-жадвал). V2-рецепторлар аденилатциклаза, V1-рецепторлар – фосфатидилинозитол цикли (инозитолтрифосфат ва диацилглицерол иккиламчи воситачилардир) билан алақадорлар. Вазопрессин иккита асосий хоссага эгадир: 1)нефроннинг дистал қисмида сувни қайти сўрилишини (реабсорбциясини) бошқаради; 2) силлиқ мушакларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Вазопрессиннинг асосий таъсири – бу сув алмашинувига таъсиридир. Дистал найчалар ва йиғувчи каналчалар ўтказувчанлигини ошириб (V2- рецепторлар билан ўзаро таъсири туфайли) вазопрессин сувни реабсорбциясига имконият яратади ва шунинг натижасида пешоб хажмини камайтиради (ёки мейёрлаштиради). Силлиқ мушакларга жумладан, томирларга таъсири V1а- рецепторлари орқали амалга ошади. Бу вазопрессиннинг жуда ката дозаларида (антидиуретик таъсирни юзага чиқарувчи дозалардан юз марта каттароқ) гина намоён бўлади. Қон босимини кўтарилиши артериола ва капиллярлар мушакларидаги рецепторларга бевосита таъсири билан боғлиқ. Катта дозаларда вазопрессин ичакнинг силлиқ мушакларига рағбатлантирувчи таъсир этади ва миометрийнинг қисқариш фаоллигини оширади. Хомиласиз ва хомиладорликнинг эрта муддатларида бачадон окситоцинга нисбатан вазопрессинга кўпроқ сезгирдир. Хомиладорлик муддатини ортиши билан бунинг акси кузатилади, яъни окситоцин самарадорлиги ортади, вазопрессинники пасаяди. Шу нарса кўрсатилганки, МНСда вазопрессин нейромедиатор ва нейромодулятор вазифасини ўтайди. Гипофизнинг олдинги бўлагидан кортикотропин ажралишига (V1b – рецепторларини рағбатлантириш хисобига) имконият яратади. Бундан ташқари вазопрессин тромбоцитлар агрегациясини (V1 –рецепторларга таъсири) кучайтиради ва қон ивишида қатнашувчи XIII омил миқдорини оширади. Дори препарати бўлмиш в а з о п р е с с и н қисқа таъсир этади (30 мин- 2 соат), чунки организмда аминопептидазалар таъсирида парчаланади. Ўзгариш махсулотлари буйрак орқали ажралади. Вазопрессиннинг антидиуретик фаоллиги кучлироқ ва томирларни торайтириш (вазоконстрикция) хоссаси жуда суст бўлган хосилалари яратилган (десмопрессин). Асосан вазопрессор таъсир кўрсатувчи препарат хам олинган (фелипрессин ва бошқалар). Қўллашга асосий кўрсатма – қандсиз диабет. Бу мақсадда в а з о п р е с с и н (тери остига, мушак ичига киритилади, ТБ- таъсир бирлигида дозаланади) п и т у и т р и н ва а д и у р е к р и н (қуруқ питуитрин бурун ичига киритилади), шу билан бирга д е с м о п р е с с и н каби янги препаратлар қулланилади. Download 441.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling