Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


ҚАЛКОНСИМОН БЕЗ ГОРМОНЛАРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ВА АНТИТИРЕОИД ВОСИТАЛАР. КАЛЬЦИТОНИН


Download 441.5 Kb.
bet9/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

ҚАЛКОНСИМОН БЕЗ ГОРМОНЛАРИ ПРЕПАРАТЛАРИ ВА АНТИТИРЕОИД ВОСИТАЛАР. КАЛЬЦИТОНИН.
Қалқонсимон без гормонлари преператлари
Қалқонсимон без L-тироксин (L-тетрайодтиронин) ва L-трийодтиронин (4-жадвал ва кимёвий тузилишларига қаранг) ишлаб чиқарилади. Уларни синтезида таом таркибидаги йод иштирок этади. Қонда айланиб юрган йодидларни қалконсимон без ютади ва йодгача оксидлайди, у эса ўз навбатида тирозин аминокислотаси билан боғланади. Бунда қалқонсимон без гормонларининг ўтмишдоши бўлган монойод тирозин ва дийод тирозин хосил бўлади. Улардан синтезланган тироксин ва трийодтиронин қалконсимон без фолликулаларида тиреоглобулин таркибида деполанадилар. Бездан гормонлар тиреоглобулиндан уларни ажратиб олувчи ферментлар воситасида қонга ўтади. Йодидларни безга ютилиши, гормонлар синтези ва уларни қонга ўтиши гипофизнинг олдинги бўлагидан ажралувчи тиреотроп гормон воситасида бошқарилади. Қондаги L-тироксиннинг деярли хаммаси, L-трийодтиронини эса камроқ миқдори глобулин билан боғланган бўлади. Тироксинни прогормон деб ҳисоблаш мумкин, чунки у ҳужайраларда трийодтиронинга айланади. У эса ҳужайра ядроларидаги ўзига ҳос рецепторлар билан ўзаро таъсирланади. Рецепторлар тироксинга нисбатан трийодтиронинга анча юқори аффинитетга эгадирлар.
Қалқонсимон без гормонларига хос таъсир бу модда алмашинувини рағбатлантиришдир. Асосий мода алмашинуви ортади, шунга мос равишда кўпчилик тўқималарда кислородни истемол қилиш кучаяди, тана харорати кўтарилади. Осиллар, углеводлар, ёғларни парчаланиш тезлиги ортади, қонда холестерин миқдори камаяди. Тана вазни камайиши мумкин. Қалқонсимон без гормонлари адреналин таъсирини кучайтирадилар. Ана шундай таъсирлардан бири бу тахикардияни намоён бўлишидир.
Тиреоид гормонлар организмнинг ўсиши ва ривожланишини бошқаришда иштирок этадилар. Улар мия, суяк тўқимаси ва бошқа аъзо системаларини шаклланишига таъсир кўрсатадилар. Уларни болалик даврида етишмовчилигида кретинизм ривож-ланади. Катталарда қолқонсимон без етишмовчилиги модда алмашинувини сусайиши, жисмоний ва ақлий мехнат қилиш қобилиятини камайши, бефарқлик, тўқима-ларни шишиши (мукоид инфилтрация), юрак фаолиятини бузилиши билан номоён бўлади. Бу патология «мекседема»1 номини олган.
Табобат амалиётида қалқонсимон без гормонларининг қуйидаги препаратлари қўлланилади: тироксин, трийодтиронин гидрохлорид , тиреоидин.
L-тироксиннинг натрийли тузини одатда ичишга, камроқ томирга киритиш учун тавсия этилади. Тироксиннинг таъсири аста секин ривожланади ва 8-10 кундан кейин энг юқори даражага кўтарилади. Таъсир давомлиги бир неча ҳафтани ташкил этади. Жумладан, асосий модда алмашинувининг ортиши тироксинни бир марта киритилгандан кейин 2-4 хафта давом этади.
Трийодтиронин гидрохлорид (лиотиронин) тироксин каби қалқонсимон без гормонининг синтетик аналоги ҳисобланади. Унинг таъсири тироксинникига нисбатан тезроқ бошланади.(24-48 соат оралиғида) ва бир неча кун давом этади. Мода алмашинувига тироксинга нисбатан 3-5 марта кучлироқ таъсир кўрсатади, трийодтиронин гидрохлорид ичиш учун берилади.
Тиреоидин сўйилган қора молнинг қуритилган қалқонсимон безидан иборат препарат. Тиреоид гормонлар аралашмасидир. Препаратнинг фаоллиги турғун эмас, чунки уни стандартлаш такомил эмас (таркибидаги йоднинг миқдорини кимёвий йўл билан аниқлашга асосланган).
Тиреоид гормон препаратларини қўллашга асосий кўрсатмалар бу гипотиреоидизм. Бундай холатларда кўроқ тироксин ва тиреоидин қўлланилади. Таъсири тез номоён бўладиган препарат сифатида трийодтиронин фақат ўткир кечувчи патологик холатларда, масалан микседема комасидаги беморларда қулланилади. Тиреоид гормонлари препаратларининг дозаси ошириб юборилганда қўзғолувчанликни ошиши, терлаш, тахикардия, тремор (мушакларнинг титраши), тана вазнини камайиши ва бошқа белгилар кузатилади.
Овқат махсулотлари таркибида йоднинг етишмаслиги туфайли ривожланувчи гипотиреоидизмда (оддий ёки эндемик бўқоқ) даволаш асосан овқатга ёки истемол қилинувчи тузга йодидларни қўшишдан иборат бўлади.

Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling