Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Download 3.4 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Айлана стол” усулининг босқичлари қуйидагилардан иборат
“Айлана стол” усули – айлана стол атрофида берилган муаммо ѐки
саволлар юзасидан магистратура талабалари томонидан ўз фикр- мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган ўқитиш усулидир. Бу усулни магистратура талабалари билан ўтказиш жуда қулай бўлиб, бу усулда уларнинг фикрлари тингланади, муаммо бўйича барча талабалар ўз қарашларини айтадилар, педагог ва талабалар орасида бевосита жонли мулоқот бўлади. ―Айлана стол‖ усули қўлланилганда стол-стулларни доира шаклида жойлаштириш керак. Бу ҳар бир талабанинг бир-бири билан ―кўз алоқаси‖ни ўрнатиб туришга ѐрдам беради. ―Айлана стол‖ усулининг оғзаки ва ѐзма шакллари мавжуддир. ―Айлана стол‖ усулининг оғзаки шаклида педагог мавзуни бошлаб беради ва талабалардан ушбу савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўрайди ва айлана бўйлаб ҳар бир талаба ўз фикр-мулоҳазаларини оғзаки баѐн этадилар. Сўзлаѐтган талабани қолган талабалар диққат билан тинглайдилар, агар муҳокама қилиш лозим бўлса, барча фикрлар тингланиб 84 бўлингандан сўнг муҳокама қилинади. Бу эса талабаларнинг мустақил фикрлашига ва нутқ маданиятининг ривожланишига ѐрдам беради. ―Айлана стол‖ усулининг ѐзма шаклида ҳам стол-стуллар айлана шаклида жойлаштирилиб, ҳар бир талабага конверт ва қоғоз берилади. “Айлана стол” усулининг босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. Машғулот мавзуси эълон қилинади; 2. Педагог талабаларни машғулотни ўтказиш тартиби билан таништиради; 3. Ҳар бир талабага биттадан конверт ва жавоблар ѐзиш учун гуруҳда нечта талаба бўлса, шунчадан ―Жавоблар варақлари‖ тарқатилиб, ҳар бир жавобни ѐзиш учун ажратилган вақт белгилаб қўйилади. 4. Талаба конверт устига савол ва ―Жавоблар варақаси‖га ўз жавобини ѐзиб, конверт ичига солиб қўяди. 5. Конвертга савол ѐзган талаба конвертни соат йўналиши бўйича ѐнидаги талабага узатади. 6. Конвертни олган талаба конверт устидаги саволга ―Жавоблар варақлари‖дан бирига жавоб ѐзади ва конверт ичига солиб қўяди ҳамда ѐнидаги талабага узатади. 7. Конверт айлана стол бўйлаб айланиб, яна савол ѐзган талабанинг ўзига қайтиб келади. Савол ѐзган талаба конвертдаги ―Жавоблар варақалари‖ни баҳолайди. 8. Барча конвертлар йиғиб олинади ва педагог томонидан таҳлил қилиниб, натижалар айтилади. Ушбу усул орқали талабалар берилган мавзу бўйича ўзларининг билимларини қисқа ва аниқ ифода эта олишни ўрганадилар. Бундан ташқари ушбу усул орқали талабаларни муайян мавзу бўйича баҳолаш имконияти яратилади. Бунда талабалар ўзлари берган саволларига гуруҳдаги бошқа талабалар берган жавобларини баҳолашлари ва педагог ҳам талабаларни объектив баҳолаши мумкин. Download 3.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling