280
талабаларни ўз қобилиятлари эҳтиѐжлари даражасида албатта ўзлаштириб
олишлари кафолатланади.
МАВЗУЛАРНИ ЁРИТИШДА ЛОЙИҲА АСОСИДА ЎҚИТИШ
Тургунова Х.З.
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти
Аллергология, клиник иммунология, микробиология кафедраси
Долзарблиги. Шу бугунги кунда, замон таълабига жавоб берувчи
илғор педагогик технологиялар асосида интерфаол усулларни ўқитиш
жараѐнларига қўллаш бўйича ўз
малакаларини ошириб, такомиллаштириб,
олган кўникма, билим ва малакаларини таълим жараѐнига олиб бормоқда.
Мақсад
ва
вазифалари:
Кун
таълаби
бўлган
тиббиѐтда
рақобатбардош, жараѐнга мослашиб, келгусида етук мутахасис тайѐрлашда
лозим бўлган ўқув жараѐнларини самарасини кузатиш.
Қўлланилган усуллар: Мавзуни ѐритишда ―Лойиҳа‖ усулини қўллаш
жараѐнида педагого лойиҳа иши бўйича топшириқларни ишлаб чиқиши
керак. Талабалар мустақил кичик гуруҳларга бўлиниб, мавзуни иш режасини
тайѐрлайди. Ушбу иш режасида талабалар иш босқичларини,
ажратилган
вақт ва технологик кетма-кетлигини, материал,
асбоб-ускуналарни хам
режага асосан тузиб чиқишга эришади. Хар бир кичик гуруҳлар ўз режасига
асосан топшириқларни бажарилганлиги хақида қарор қабул қилиб, шу
қарорлар жавоб варақаларида қайд этилиб, оғзаки ҳисобот; материалларни
намойиш қилиш орқали ҳисобот; лойиҳа кўринишидаги ѐзма ҳисобот
берилади.
Олинган натижалар: Талабалар педагог билан биргаликда қабул
қилинган қарорлар бўйича эришиладиган натижаларни муҳокама қилишади.
Бунда ҳар хил қарорлар таққосланиб, энг мақбул вариант танлаб олинади.
Муҳандис-педагог таълим олувчилар билан биргаликда ―Баҳолаш
варақаси‖ни ишлаб чиқади.
Бу жараѐн талабаларни мавзу бўйича мустақил равишда дарслик,
схемалар, тарқатма материаллар асосида топшириққа
оид маълумотлар
йиғишига, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва хулоса чиқариш
ва натижаларни баҳолаш жараѐнларида фаол иштирок этишига шароит
яратади. Бу жараѐнда талабанинг вазифаси белгиланган вақт
ичида янги
маҳсулотни ишлаб чиқиш ѐки бошқа бир топшириқнинг ечимини топишга
ундади.
Муҳокама: Амалиѐт ўқитувчиси яъни муҳандис-педагог ва талабалар
иш жараѐнини ва натижаларни биргаликда якуний суҳбат давомида таҳлил
қилишди. Ўқув жараѐнида гуруҳлар томонидан қшлга
киритган
кўрсаткичларни меъѐрий кўрсаткичлар билан таққосланиб, меъѐрий
кўрсаткичларга эриша олинмаган холатларини сабаблари аниқланди.
281
Хулоса: ўқув жараѐнларини ѐритишда ―Лойиҳа‖ усулини қўллаш
талабаларни келгусида иш фаолиятида юзага келган муоммаларни ечимини
топишга ундаб, бунда олган назарий билимларни амалиѐтга тадбиқ этишга,
етук мутахассис сифатида мустақил режалаштириш,
ташкиллаштириш ва
амалга ошириш имкониятини ярата олишига ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: