Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


КИМЁВИЙ ДЕСИМПАТИЗАЦИЯНИНГ ЭНТРОЦИТЛАР


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

КИМЁВИЙ ДЕСИМПАТИЗАЦИЯНИНГ ЭНТРОЦИТЛАР 
АДГЕЗИЯСИГА ТАЪСИРИ 
 
Урманова Г.У., Исламов Ю.Н. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
 
Ошқозон-ичак йўли шиллиқ қаватининг барьер, транспорт ва реологик 
хусусиятлари кўп жиҳатдан эпителиоцитларнинг адгезив ўзаро таъсири 
билан белгиланади. Морфологик жиҳатдан бу ҳужайра базал қисмининг 
базал мембрана ва бириктирувчи комплекслар ривожланганлиги, ҳужайра 
апикал қисмидаги десмос билан чамбарчас боғлиқлиги сабаблидир. 
Эпителиоцитлар, шу жумладан энтероцитлар адгезияси индивидуал 
ривожланиш қонуниятларини акс эттиради, ташқи муҳит омиллари таъсирига 
боғлиқ бўлган организмнинг жорий функционал ҳолатини тавсифлайди. 
Мисол учун, ҳар хил турлар адгезияси уларнинг эмоционал юриш-туриш 
реакцияларига боғлиқ бўлади, стресс пайтида ва қатор фармакологик 
препаратлар юборилганда ўзгаради. 
Биз кимѐвий десимпатизациянинг онтогенезда энтероцитлар адгезив 
хусусиятлари ва ингичка ичакнинг айрим морфометрик кўрсаткичларига 
таъсирини ўргандик. 
Экспериментларда турли ѐшдаги оқ лаборатория каламушларидан 
фойдаланилди. Тажрибалар каламушларнинг ўсиши ва ривожланиши учун 
критик бўлган даврларда ўтказилди 
Энтероцитлар адгезияси ва морфометрик кўрсаткичлар ингичка 
ичакнинг тўрт бўлимида, ўн икки бармоқ ичакнинг қуйида жойлашган ва 
шартли равишда проксимал, медиал, дистал деб номланган бўлимларида 
ўрганилди. 
Десимпатизация 
гуанетидин-сульфат 
(2-октагидро- 
1азоцианилгуанидин) ѐрдамида бажарилди. 
Тадқиқот натижалари интакт каламушларда шиллиқ парда массаси 
ингичка ичакнинг барча соҳаларида каламуш ҳаѐтининг 2- кунидан 6- 
кунигача жадал ортиб борганлигини кўрсатди. Сўнгра 90-кунга келиб ўсиш 
суръати сустлашди. Ичакнинг тўрт бўлимининг ҳар биридаги шиллиқ парда 
массасининг ўсиш жараѐнлари солиштирилганда, шиллиқ парда массаси 
ҳамма жойда бир хил пропорцияда ошиб борганлиги аниқланди. 
Энг кўп бузилишлар ингичка ичакнинг орал бўлимларида содир 
бўлиши, эҳтимол,
Бошқарувчи 
механизмларнинг 
орал-каудал 
градиентларининг 
мавжудлиги билан боғлиқ ўзгаришлар, ошқозон –ичак йўлининг юқори 
бўлимларида яққол ифодаланди. 


283 
Натижалар, 
гуанетидин–сульфатнинг 
биосистемаларга 
салбий 
таъсирида вужудга келадиган паталогик холатларга қарши воситалар ишлаб 
чиқиш учун хизмат қилади. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling