279
ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ АХАМИЯТИ
Турабаева З.К., Бердиев Э.А., Аманова Д.Ў.
Тошкент тиббиѐт академияси Термиз филиали
“2-тиббий биологик фанлар” кафедраси
Ҳозирги замон ѐшлари илм ўрганишга чанқоқлиги, мустақил фикрлаши
ва илмий-ижодий изланишлари, янгиликлар ва кашфиѐтларга нисбатан
чексиз қизиқиши ва
таълим мазмунига талабчанлиги, ўқитувчининг ўз устида
ишлашга, малакасини ошириб боришига ва таълим тизимидаги барча
янгиликлардан бохабар бўлиб бориши кераклигига асосий мотив бўлиб
хизмат қилади.
Айниқса тиббиѐт кадрларини тайѐрлашга масъул бўлган
профессор-
ўқитувчиларининг тиббиѐт фани бўйича билим, кўникма ва малакаларини
ошириш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан биридир. Бизнинг асосий
мақсадимиз тиббий таълим жараѐнида қўлланилаѐтган инновацион педагогик
технологияларни танлаш ва тадбиқ этиш маҳорати ҳақида тушунча
беришдир, шунингдек талабаларда ―инновацион педагогик технологиялар‖ га
оид билимларини такомиллаштириш ва улардан ўз
тиббий-педагогик
фаолиятларида фойдалана олиши малакаларини шакллантириш. Шу
жумладан таълим инновациялари ва инновацион таълим технологияларини
лойиҳалаш ва улардан таълим-тарбия жараѐнида фойдаланиш маълум
қонуниятларга асосланади. ―Инновация‖- бу таълим боскичлари бўйича
ривожланадиган жараѐн. Ўзбекистон
Республикасининг президенти
Ш.М.Мирзиѐев мамлакатимизда олиб борилаѐтган таълим жараѐнларига баҳо
берарканлар, фанларини ўқитишда замонавий инновацион технологиялардан
кенг фойдаланиш лозимлигини бир неча марта қайд этдилар.
Замонавий инновацион технология асосида ишлашда ўқитувчи ва
талаба муносабатларининг ўзгаришларига олиб келади. Бунинг учун
ўқитувчи – конструктрлаш, лойиҳалаш, фикрлаш
шароитида иш юритишни
билиши ва амалиѐтда қўллаши керак. Ўқитувчи икки томонлама фаол иш
юритишга ўрганиши керак. Талабани ўзи-ўзини ўқитиши учун фаол
ишлашга, якка ҳолда, жуфт, гуруҳларда ишлашга муҳит яратиши ва ўқув
жараѐнини индивидуаллаштириши керак. Ана шунда ўқув
мазмунини
ўзлаштириш кафолатланади. Педагогик технология ўқув мақсадини ва
таълим жараѐнини лойиҳалашда қуйидагиларга амал қилиш керак: талабани
ўз фикрини билдира олиш, ҳимоя қила олиш, исботлай олишга
одатлантириш, талаба ўз фикрини баѐн қилишга чўчимасликка, янглишган
ҳолда ҳам гапиришга муҳит яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: